Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Радиоизотоп билан текшириш усуллари


Download 1.23 Mb.
bet128/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Радиоизотоп билан текшириш усуллари.
Радиоизотоп ренография вена ичига радиоактив модда (гиппуран 131I ли изотопи тананинг ҳар 10 кг массасига 1-2 мкг) киритилади. Буйракларда йиғилган гиппуран концентрацияси бел томондан буйрак соҳасига ўрнатиб қўйилган детектор томонидан регистрация қилинади (эгри чизиқ шаклида).
Буйраклар нормал ишлаётган бўлса томир фазаси (васкулиризация фазаси) ренограммада юқорига кескин ва тик кўтарилаётган чизиқ сифатида ёзилади, бу кўтарилиш тўлқини 20 секундда тугайди. Ундан кейин чизиқнинг иккинчи кўтарилиши бошланади, бу кўтарилиш биринчига нисбатан 1/3 қисмини ташкил қилади. Буни - секретор фаза деб аталади ва у 4-6 мин давомида тугайди. Секретор фаза буйракнинг функционал қобилиятини акс эттиради. Кейинги фаза экскретор фаза деб аталади. Бунда чизиқ секин-аста пастга туша бошлайди ва 5-10 минутда тугайди. Шундай қилиб, ренограмма интерпретациясида учта компонент тафовут қилинади, 1)дастлабки тез кўтарилиш чизиғи изотопнинг буйрак томирларида тўпланишини кўрсатади, 2) кейинги бир оз секинроқ кўтарилиш чизиғи тубуляр аппаратнинг секретор фаолиятига боғлиқ, 3) чизиқнинг пастга тушиши изотоп модданинг буйрак каналчаларидан чиқиб кетаётганини кўрсатади ва буйрак ҳамда юқори сийдик йўлларининг экскретор функциясини акс эттиради.
Изотоп ренографиянинг диагностик аҳамияти иккала буйрак устида ҳосил бўлган чизиқларни сифат жиҳатдан таққослашга асосланган. Бундан кўриниб турибдики, ренография усули бир томонлама бўладиган буйрак касалликларини аниқлашда алоҳида аҳамият касб этади. Бу текшириш натижасида буйракларнинг суммар функцияси ҳам аниқланди. Изотоп ренографияни буйрак камчилиги ва азотемия бўлганда ҳам қилавериш мумкин. Унинг экскретор урографиядан афзаллиги ҳам ана шунда.
Буйракларни радиоактив сканерлаш усули буйракларнинг функционал ҳолатини белгилашдан ташқари айни вақтда уларнинг шакли, ҳажмини белгилашга, шунингдек, турли касаллик ўчоқлари борлиги ва уларнинг жойлашишини аниқлашга имкон беради. Буйракдаги радиоактив моддаларни (Гиппуран – 131I, неогидрин (Нg203) махсус прибор - сканер ёрдамида регистрация қилинади.
Буйрак касалликлари диагностикасининг бу усули патологик ўчоқларда, масалан: ўсма бор жойда аъзонинг соғлом қисмларига нисбатан радиоактив моддаларнинг камроқ тўпланишига асосланган. Бу усул билан аниқланадиган энг кичик деструкция зонасининг диаметри 2 см дан кам бўлмайди. Эксретор урография билан буйрак тўқимасининг структурасини ва функциясини аниқлаб бўлмаса ёки бу усулни қўлланиши мумкин бўлмаса, сканерлаш жуда катта аҳамият касб этади. Динамик сканерлашда 2-4, 6-8 ва 15-17 минутларда суратга олинади. Ҳозирги пайтда бу текшириш радиоизотоп текширишлар ичида энг самарадоридир.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling