Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet126/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Хромоцистоскопия. Цистоскопия вақтида ҳар бир буйрак функциясини аниқлаш учун 0,4% индигокармин венага киритилади (1 ёшгача-1мл, катта ёшдагиларга - ҳар 3 ёшига 0,5 мл қўшилади). Қовуққа цистоскоп киритгач, венага индигокармин киритилади, шундан сўнг унинг уретер (устьесидан), яъни қўйилиш жойларидан чиқиши кузатилади. Буйрак функциялари нормал бўлса, вена ичига киритилган индигокармин 3-5 минутдан сўнг қовуқда пайдо бўла-ди.
Буйрак функцияси сусайган бўлса, ўша томонидаги уретердан индигокармин секин ёки кечроқ ажрала бошлайди. Индигокарминнинг ажралиб чиқиши 15-20 мин кузатилади. Шу муддатда индигокармин ажралмаса буйраклар функцияси жуда кучли равишда бузилганлигидан дарак беради. Агар бир буйрак яхши ишласа-ю, иккинчиси суст ишласа 15 мин дан кейин кузатиш бефойда, чунки қовуқ ичи кўм-кўк бўлиб (соғ буйрак ҳисобига) бошқа ҳеч нарса кўринмайди. Индигокармин пробаси буйракларнинг тубуляр аппаратининг функцияси ва юқори сийдик йўлларининг моторикаси ҳақида таъсурот беради.
Эхография ёки ультра товушли сканирлаш болалар урологиясида жуда кенг тарқалган. Бу усулга қаршиликлар йўқ, ультратовушли текшириш (УТТ) товушининг ҳар хил муҳитдан (тўқималардан) ўтганда, ҳар хилда ютилиши ва қайтарилишга асосланган. Урологик беморларни УТТ-да қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1. Иккала буйрак ҳам ўз жойида борлигига, 2. Уларнинг размерларига, бир-бирига нисбатан акустик кўринишига, 3. Ўсма ёки тошларнинг бор-йўқлигига, 4. Буйракнинг йиғувчи системасида сийдик пассажи бузилган-бузулмаганлигига, 5. Қовуқда тош ёки қолдиқ сийдик бор-йўқлигига.
УТТ диагностик хатолари 10-13% ташкил қилади, бу урография ва ангиографиялардаги хатодан кўп эмас.
Рентгенологик текшириш усуллари. Болалар урологиясида рентгенологик текшириш усуллари кенг қўлланилади: сийдик йўллари-нинг умумий сурати, экскретор урография, цистография, уретрогра-фия, ретроград ва антиград (ҳозирги пайтда болаларда жуда кам қўлланилади) пиелография, ретропневмоперетониум, томография, ангиография, урокимография ва урокинематография ва ҳ.к.
Одатда рентгенологик текширишлар сийдик йўлларини умумий рентген суратини олишдан бошланади. Бунда тош, суякдаги нуқсонли ривожланишлар (6-расм) ва буйракнинг контурларини кўриш мумкин. Бу рентген сурат, клиник амалиётда экскретор урография билан бир кунда қилинади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling