Болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар


Download 119.5 Kb.
bet3/3
Sana01.07.2023
Hajmi119.5 Kb.
#1657888
1   2   3
Bog'liq
stenariyasi SH

/Мусиқа остида бошига гулчамбар кийган, қўлида гулдаста билан Наврўзой кириб келади./

Бошловчи: Салом сенга Наврўзой! Фасли баҳор элчиси.


Хуш келибсан даврага табиат даракчиси.

Наврўзой: Салом азиз болалар, шўх шодон дурдоналар.


Салом келтирдим сизга, табиатим бағридан.

Бола: Баҳор келса яшнар олам, яшнар диллар шўх кўнгиллар,


Ўзбекистон юртим бўйлаб, сайрар хушчақчақ булбуллар.

Бола: Сувлар шилдираб оқар, қўшиғи дилга ёқар.


Бизга шодлик келтирдинг, салом сенга Наврўзой!

Қизлар “ Гулпари “ рақсини ижро этиб берадилар .


Наврўзой: Болалар қаранглар даврамизга Деҳқон бобо ташриф буюряптиларку.




/Мусиқа остида Деҳқонбобо Чигитполвон ва Буғдойойлар билан кириб келади./

Бошловчи: Ассалому алайкум, Деҳқонбобо!


Деҳқонбобо: Ваалайкум ассалом жажжи набираларим. Бугундан бошлаб юртимизда меҳнат палласи. Жўшқин ҳаёт палласи бошланди. Ўзим билан бирга Чигитполвонни ва Буғдойойларни олиб келганман.


Буғдойой: Мен ҳар доим азизман, лиқ-лиқ тўла мағизман.


Олтин каби товланиб, қуёш каби саллоланиб.
Бободеҳқон билан бирга, шошилдик даврангизга.

Чигитполвон: Ўзим кичик чигитман, жуда полвон йигитман.


Ватаним менинг тупроқ, куч олар таним ҳар чоқ.

Деҳқонбобо: Балли азиз буғдойим, жажжи йигитчам балли.


Сиз менинг ифтихорим, шон-шухрат ва мадорим.

Болажонлар мен сизларга бир топишмоқ олиб келганман. Топасизларми?


Болалар жавоблари:


Деҳқонбобо: Кеча-кундуз қайнайди, дилларни у хушлайди.


Витаминга жуда бой , есанг бўласан мисли той.

Болалар: С У М А Л А К !


Деҳқонбобо: Жудаям тўғри болажонлар. Қани ким менга сумалак тўғрисид


шеър айтиб беради.

Бола: Бувим солди сумалак пиширолмай биз халак


Суюлиб кетган экан, ун ташладик бир челак.

Бола: Мехнат Зое кетмапти ширин бупти сумалак


Энди биз кушниларга сумалак ташиб халак.
Болалар “Сурхонча” рақсини ижро этиб берадилар.

Дехконбобо: Э…Рахмат болажонлар! Мени хушнуд эттинглар.


Эндичи болажонлар «Ким чаккон» уйинини уйнаймиз. Мен сизларга момоларимиз
пиширган сумалакдан олиб келганман. Шу сумалакни Ким биринчи ялаб тугатса у
ғолиб бўлади.
Болалар «КИМ ЧАККОН» ўйинини ўйнаб берадилар.

Дехконбобо: Рахмат болажонлар! Жудаям чакон, кувнок, зукко болалар


экансизлар. Мен ҳам борай, ишлар бошланяпти. Тупрок илиб колди. Далалар мени
чорламокда. Бахор эса кутиб турмайди. Сизларнинг ризку - рузингиз барака уругини
Айни ерга сепиш вакти. Қани, Баҳорой юринг ўлкамизни кезайлик бутун борлиқни
жонлантирайлик. Хайр болажонлар куз фаслида учрашгунча хайр!!!
Болалар “Олма пишганда келинг” рақсини ижро этиб берадилар.
Бола: Богда ўйнаймиз кувнаб гул тутади гулбахор
Шу яшнаган Ватанда биз а бадий бахтиёр.

Бола: Богчамизнинг богида кул ушлашиб уйнаймиз,


Ватанимиз шаъниин кушик қилиб куйлаймиз!
Байрам эрталиги “Баҳор-давра” қўшиғи фонограммаси остида якунланади.

Оммавий рақс.





Download 119.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling