Болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар
Download 119.5 Kb.
|
stenariyasi SH
Саҳна байрамона безатилган, гуллар, калдиргочлар, дарахтлар, уртада «Ассалом Наврўз» деб ёзилган сахна остида. Мусиқа остида болалар залга кириб ўз жойларини эгаллайдилар. Болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар. Сўнг саҳнага миллий мусиқа остида жарчи кириб келади. Жарчи: Эҳе-ҳе-ҳе................. Одамлару, одамлар боғда битган бодомлар Эшитмадим деманглар, эшитганлар жилманглар. Элимизга Наврўзи олам келди, ҳамма САЙЛГА.......а Бошловчи: Ҳа, ҳа нима гап тинчликми ўзи? Жарчи: Элимизга Наврўзи олам келди, ҳали хабарингиз йўқми? Бошловчи: Бўлмаса ўртокларингни ҳаммасини чақир, бойчечак топайлик. Бойчечак кўкламнинг илк элчиси. Биргаликда бойчечакни олиб хонадонларга кириб олган қишни ҳайдайлик. Уни омонлик-сомонлик деб кўзларига суртиш учун момоларимиз ва боболаримизга етказайлик. Бойчечак чикибди бугун Навруз экан. Ҳамма бир-бирига жигар Суз экан. Олам ҳам баробар кеча-кундуз экан. Бойчечак чикибди бугун Навруз экан. Ассалом юзлари ёруг Наврузим Ассалом тонг каби отган Наврўзим. Тайёрлов гуруҳи болалари хонанда Зиёданинг “Баҳор” қўшиғига вальс тушиб кириб келадилар. Бошловчи: Болалар, қулоқ тутинг, табиатнинг қўйнига Баҳор келиб юртимда яшнамоқда далалар Ташқарида нимадир, қилмоқда шитир-шитир. Ёмғирей, ёмғирей , қилгин бизни ҳурсаней. Болалар«Ёмғир» рақсини ижро этиб берадилар. Бошловчи: Болажонлар даврамизга ўз тароватини ва нурларини ёзиб Қуёшмомо кириб келяптилар келинглар уни қарсаклар билан кутиб оламиз. /Мусиқа остида куёш кириб келади./ Қуёш: Салом азиз болаларим гулу-райҳон лолаларим Наврўзингиз муборак, байрам шодлик муборак ! Мен куёшман нурларим билан илик, иссик тафтларим билан Хар тонг мен ҳам шошаман яйраб нурим сочаман. Бахор келди заминга дарахтлару гулларга, Инсону-жонзотларга айникса дехконларга. (Куёш бобо бойчечак ётган жойдан айланиб ўтади. Аста-секин иссиқ тафтидан оқ чойшаб қор тагида ётган бойчечак кўзғала бошлайди.) Жарчи: Ана, куёш бобо нурингиздан бойчечак ҳам уйғонди. Бола: Бойчечакнинг боласи қулоғида донаси Донасини олайлик югуриб чиқсин онаси. Бола: Бойчечак гул фаслидир Наврўз фаслин наслидир. Бойчечагим бочечак кутиб олай ҳушчакчак. Болалар «БОЙЧЕЧАК» қўшиғи фоннограммасига давра рақси тушиб берадилар. Бошловчи: Шодликдан яйрасин дилларнинг бари, Неки ғам, ташвиш бор чекинсин нари. Сендек умри боқий бўлсин ёш-қари, Хуш келдинг Наврўзим дилларга ҳамдам Бизнинг қувончлардан қувонсин олам. Болалар «Бум-бака-бум» рақсини ижро этиб берадилар. Бошловчи: Бор эканда йўқ экан оч эканда тўқ экан шу яқин замонларда бир ака ва сингил бўлган экан. Улар 12 ой билан учрашган эканлар. Воқеа бундай бўлган экан. Энди давомини тамоша қиламиз. Саҳна кўриниши. /Мусиқа остида бир бола синглисини етаклаб байрамга кириб келади./ Бола : Қани , айтчи, декабрдан кейин қайси ой келади? Синглиси: Март келади. Бола: Ўйлаб гапиргин. Декабрь кейин январь келади. Синглиси: Йўқ ноябрь келади! Бола: Эй…Сенга ўзи боғча опанг ўргатганми ўзи? Декабрдан кейин январь келади. Синглиси: Йўқ, ҳаммаси бирданига келади. /Шу вақт даврага мусиқа остида Оймомо кириб келади./ Оймомо: Вой-бў! Баҳсингиз акс садоси осмону фалакни тутиб кетдику.Бу нимаси? Байрам арафасида тортишувларга ўрин йўқ ! Бола: Қаранг, ойлар кетма-кет келади десам, қайсар синглим ишонмаяпти. Сингил: Ҳаммаси бирданига келади дедиммми, ҳаммаси келади! Оймомо: Гап буёқда денг ! Бўлмаса қулоқ солинг. 12 ой йил давомида, белгилланган тартибда бир-бирини қувалаб келадилар. Улар сеҳрли тунда ғаройиб гулхан атрофида учрашиб тўпланишади. Бола: Оймоможон ! Бизни шу 12 ой олдига бошлагин биз жуда ҳам уларни кўргимиз келяпти. Оймомо: Бизга бўлмасам ҳозир гуллар йўлни топишда ёрдам берадилар. Болалар “Боғ ичида” рақсини ижро этиб берадилар. /Даврага мусиқа остида қуёнча кириб келади./ Қуён: Ёрдам беринглар ,ёрдам беринглар! Ўрмон сеҳргари Ўрмон ҳайвончалари роса тўполон қилганликлари учун чидолмай уларни музлатиб қўйдилар. Download 119.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling