Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 48.79 Kb.
bet1/16
Sana18.06.2023
Hajmi48.79 Kb.
#1587698
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
363 низом


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ:
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари этиб қайта ташкил этилганлиги;
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) асосий вазифалари белгиланганлиги ва унинг таркиби тасдиқланганлиги;
Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) намунавий таркиблари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Миллий комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Миллий комиссия йиғилишларини ташкил этиш, ҳудудий комиссияларнинг ҳисобот бериши муддатлари;
Миллий комиссия фаолияти бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик;
б) Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ҳудудий комиссияларнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;
туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган масалалар ва болаларни ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирлари;
туман (шаҳар) комиссиясининг болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари, қабул қиладиган қарорлари, уларнинг амал қилиш ҳамда уларни ижро этиш муддатлари.
3. Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган тегишли намунавий низомлар асосида ўз низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

Download 48.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling