Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
02 ноября 2015 420-сон буйруғига Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда амбулатор-поликлиника муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва ушбу йўналишдаги замонавий технологиялар амалиётини жорий этиш мақсадида БУЮРАМАН: 5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича Қўлланма 1-иловага; болаларда антропометрик ўлчовларни ўтказиш муддатлари (болаларни ўсиш ва ривожланиш мониторинги) 2-иловага; Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган болаларни бўйи, тана вазни ва вазн-бўйи индекси кўрсаткичлари жадваллари 3-иловага; болаларнинг ўсиш ва ривожланиш эгри чизиқлари 4-иловага; амбулатор-поликлиника муассасаларида болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш бўйича қўлланиладиган дори воситаларининг рўйхати 5-иловага; ташкиллашмаган болалар, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш алгоритми 6-иловага; 2 ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан боқиш бўйича ҳисобот шакли 7-иловага; болаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича ҳисобот шакли 8-иловага; 5 ёшгача бўлган болаларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда овқатлантириш мониторингини амалга ошириш бўйича мониторинг ва баҳолаш анкетаси 9-иловага; мунтазам равишда спорт ва мактаб дастури бўйича жисмоний тарбия билан шуғулланаётган 6-18 ёшдаги ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар шакли 10-иловага; 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида олиб борилган тиббий кўрик натижалари тўғрисидаги ҳисобот шакли 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига: 5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида ва даволаш-профилактика муассасаларининг таркибидаги маслаҳат поликлиникаларида бирламчи тиббий ёрдамни болалар касалликларини интегрирлаштирилган усулда олиб бориш бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсияларига амал қилган ҳолда мазкур буйруқнинг 1-иловасидаги Қўлланма талабларига мувофиқ ташкиллаштириш; болаларга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ амалга оширилиши ҳамда буйруқнинг 5-иловасида белгиланган дори воситаларининг қўлланилиши бўйича тегишли чоралар кўриш; болаларнинг антропометрик ўлчовларини буйруқнинг 2-иловасида белгиланган муддатларда ўтказиш ҳамда болаларни ўсиш ва ривожланишини баҳолашни 3- иловадаги Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тавсия этилган антропометрик кўрсаткичлар жадвалларига (стандартлар) ҳамда 4-иловадаги болаларнинг ўсиш ва ривожланиш эгри чизиқларига асосан олиб бориш; ҳар бир ҳудудда ташкиллашмаган болалар контингентининг ҳамда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни мазкур буйруқнинг 6-иловасида белгиланган алгоритмга мувофиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш; болалар касалликларини интегрирлаштирилган усулда олиб бориш, кўкрак сути билан боқиш, болалар ўсиш ва ривожланиш мониторингини амалиётга татбиқ этилишини ушбу дастурларнинг координаторлари билан ҳамкорликда 9-иловага мувофиқ доимий равишда баҳолаш ва мониторингини олиб бориш; барча ҚВП ва поликлиникалар кесимида спорт билан мунтазам равишда ва мактаб дастури бўйича жисмоний тарбия билан шуғулланаётган 6-18 ёшдаги ўқувчиларни ёш ва жинс гуруҳлари бўйича 10-иловадаги жадвалларга мувофиқ маълумотларни электрон базага киритиш ва доимий равишда янгилаб туришни ташкил этиш, мазкур жадвал асосида мониторинг олиб бориш ва ҳудуд миқёсидаги мониторинг натижалари бўйича йилига икки маротаба (октябр ва май ойлари) ҳисоботларни Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига тақдим этиш ва бунга ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг раҳбарларини масъул этиб белгилаш; мазкур буйруқнинг ижроси юзасидан 7, 8 ва 11-иловаларда қайд этилган жадваллар асосида йиллик таҳлил олиб бориш ва натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқланган шаклларга мувофиқ ҳар йилнинг 25 декабрига қадар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин. 3. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.Исмаилов, Тиббий таълимни ривожлантириш маркази директори М.Х.Алимовалар Олий ва ўрта тиббий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига 5 ёшгача бўлган болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қўлланма асосида дарс соатлари киритилиши ва унинг сифатли ўтилишини таъминласин. 4. Саломатлик ва тиббий статистика институти директри З.Д.Муталова ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.И.Ахмедоваларга: бир ой муддатда мазкур буйруққа мувофиқ болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббий ҳужжатлар ва ҳисоб-китоб ҳамда ҳисобот шаклларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритиш; болалар саломатлигининг амбулатор-поликлиника хизматига оид бўлган статистик кўрсаткичлари болалар ёши цензини 18 ёшгача оширилишини ҳисобга олган холда шакллантириш юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилсин. 5. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д.И.Ахмедова мазкур буйруқнинг ижроси юзасидан 7, 8 ва 11-иловаларда қайд этилган жадваллар бўйича ҳудудлардан йиллик ҳисоботларни йиғиш ва тахлилини олиб бориш ҳамда натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқланган шаклларга мувофиқ кейинги йилнинг 20 январига қадар вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига тақдим этилишини таъминласин. 6. Вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Р.Хасанова, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.М.Хусановларга буйруқда белгиланган тадбирлар юзасидан жойларда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин. 7. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 1992 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси болалар аҳолисига амбулатор-поликлиника хизматини ташкиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 537-сонли, 2006 йил 3 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида кўкрак сути билан эмизишни муҳофаза қилиш ва “Болага дўстона муносабатда бўлган муассаса” ташаббус амалиётини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли, 2007 йил 30 мартдаги «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича замонавий технологияларни тадбиқ этиш тўғрисида”ги 145-сонли, 2011 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 62-сонли ва 2012 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ташкиллашган болалар контингентига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 99-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 8. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров ва вазир ўринбосари Л.Туйчиевлар зиммасига юклатилсин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling