Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқлаш
- Вазни (кг.да) ÷ бўй/тана узунликнинг метрга айлантирилгандаги квадрати
Бўйни тик турган ҳолатда ўлчаш
Бўй ўлчагич текис жойда турганига ишонч ҳосил қилинг. Пойафзал, пайпоқ ва соч турмаклари ечилганини текширинг. Она билан бирга ишланг ва бола билан бир хил баландликда бўлиш учун тиззада туриб, қўйидагиларни бажаринг: · Болага оёқларини бироз икки томонга очган ҳолда тахтага туришига ёрдам беринг. Унинг 5 та нуқтаси: боши, кураги, думбаси, болдири ва товони вертикал тахтага тегиб туриши керак. · Онани боланинг тиззаси ва тўпиғини тўғриланган ҳолатда вертикал тахтага товон ва болдирларини теккизиб, ушлаб туришини илтимос қилинг. Ундан боланинг эътиборини жалб этиш, зарурат бўлганда уни овунтириш ва агар у ҳолатини ўзгартирган бўлса, Сизга айтишини сўранг. · Бола бошини шундай тутиши керакки, қулоқ каналидан кўзнинг ташқи қиррасигача бўлган горизонтал чизиқ тахта асосига параллель бўлиши лозим. Боланинг боши шу ҳолатда сақланиши учун унинг даҳанидан катта ва кўрсаткич бармоғингиз билан ушлаб туринг. · Зарурат бўлганда, бола қаддини текис тутишига кўмаклашиш учун унинг қорин қисмини секингина босиб қўйинг. · Боланинг бошини шу ҳолатда ушлаб туриб, бошқа қўлингиз билан боланинг бошига ўлчов тахтасининг тепадан тушириладиган қисмини сочларига зич тақанг. · Кўрсаткичларни аниқлаб, болани ривожланиш тарихига, боланинг бўйини 0,1 смгача яхлитлаган ҳолда ёзиб қўйинг. Бу Сизга кўринган охирги чизиқнинг ўзидир (0,1 см=1мм). Эслатма: Агар Сиз ҳозир бўйини ўлчаган боланинг ёши 2 дан кам бўлса, унда бўйга 0,7 см қўшиб, натижани Қабул карточкасида тана узунлиги кўрсаткичи сифатида қайд этинг. 1.3. ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқлаш ВБИ – одам вазнининг бўйига/узунлигига нисбати. ВБИ боланинг ёшига кўра ташқи кўринишини ифодалашда жисмоний ривожланишнинг фойдали кўрсаткичи бўлиши мумкин. ВБИ қўйидагича ҳисоблаб чиқилади: Вазни (кг.да) ÷ бўй/тана узунликнинг метрга айлантирилгандаги квадрати 2 ёшгача бўлган болада узунликни ўлчаш, ва 2 ёшдаги ва ундан катта болаларда – бўйни ўлчаш муҳим аҳамиятга эга. Боланинг ВБИ сини аниқлаш учун аввал бўйини узунликка айлантириш (0,7 см қўшган ҳолда) ёки узунликни бўйга айлантириш (0,7 см ни айирган ҳолда) лозим. ВБИ аниқлашда жадвалидан фойдаланиш ҳам мумкин: · Жадвал 2нинг чапдаги четки устунида боланинг узунлиги ёки бўйини (сантиметрда) топинг. Агар аниқ маълумотлар келтирилмаган бўлса, энг яқинини танланг. Боланинг ўлчамлари ушбу кўрсаткичларнинг ўртасида бўлса, навбатдаги, юқори кўрсаткични танланг. · Боланинг вазнини горизонтал тарзда қаторлар бўйича изланг. Агар аниқ вазн кўрсатилмаган бўлса, энг яқин кўрсаткични танланг. Агар вазн тахминан иккита кўрсаткич орасида бўлса, уни «чизиқда» деб ҳисобланг. · Жадвал 2нинг юқори қаторида боланинг ВБИ ни топиш учун бармоғингизни тепага силжитинг (ёки бармоқ билан қуйига тушиш мумкин, чунки ВБИ қуйи қаторда кўрсатилган). Агарда вазн ўрта чизиқда бўлса, ВБИ кўрсаткичи ўртада бўлади, масалан 15 ва 16 оралиғида 15,5 га тенг бўлади. ВБИ ни боланинг ривожланиш тарихидаги “Кўрикларни қайд этиш” саҳифасига киритиб қўйинг. Эслатма : агар боланинг иккала оёғида шиш бўлса, унинг ВБИ ни ҳисоблаш керак эмас, чунки ана шу шишлар ҳисобига унинг вазни меъридан оғирроқ бўлади. Оёқларида шиш бўлган болани зудлик билан касалхонага жўнатинг. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling