Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Ўсиш кўрсаткичларини жадвалда жойлашиши
- Ёшга нисбатан бўй/узунлик
Болалар ўсиши эгри чизиқлари
Боланинг ўсиши ва ривожланиши ҳақида керакли маълумотларни олиш учун бир неча кетма-кет юқорида белгиланган ўлчов муддатларидаги ўлчов натижаларини шу ёшга мансуб жисмоний ривожланиш эгриликларида акс эттириш. Эгриликлар ва графиклар тузилганда вертикал чизиқда боланинг тана вазни, узунлиги (бўйи), бош айланаси, горизонтал чизиқда – унинг ёши қўйилади. Биргина антропометрик ўлчов (масалан, бўй ёки тана вазни) болани ўсиш ва ривожланишини баҳолашда унча кўп қийматга эга бўлмаганлиги учун, ёшга нисбатан вазн, ёшга нисбатан тана узунлиги ва узунликка нисбатан вазн кўрсаткичларини ҳисоблаш ва эгри чизиқларда акс эттириш лозим. Шуни таъкидлаш керакки, эгриликлар боланинг жинси ва ёшини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Ушбу қўлланмада фойдаланиладиган ўсиш эгри чизиқлари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган меъёрлар асосида, кўпмарказлашган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган. 2.1. Ўсиш кўрсаткичларини жадвалда жойлашиши Боланинг жинсига қараб, керакли ўсиш эгри чизиқларини танлаш керак. Ўсиш кўрсаткичлари, танланган эгри чизиқларида белгилаб борилиши керак. Жадвалларга “нуқталар”ни белгилаш учун, жадвалларга тегишли бўлган атамаларни тушиниш керак: • x-ўқи – жадвалнинг асосидаги горизонтал чизиқ. Ўсиш жадвалларида x-ўқи ёшни ёки узунлик/бўйни кўрсатиши мумкин; • yўқи – жадвалнинг чап тарафидаги вертикал чизиқ. Ўсиш жадвалларида y-ўқи бўй/узунликни ёки ВБИни кўрсатиши мумкин; • киритилган нуқта– жадвалдаги нуқта, керакли белгиланган жойдан x-ўқига йуналадиган чизиқ (масалан: ёшни кўрсатади), ва керакли белгиланган жойдан y-ўқи га йўналтирилган чизиқ ( масалан: вазнни кўрсатади). Ёшга нисбатан бўй/узунлик Бўй/узунлик кўрсаткичи, боланинг тана узунлигини ошишини ёки боланинг ёшига ёш қўшилиши билан унинг бўй/узунликни ўсиб боришини кўрсатади. Бу кўрсаткич, етарли овқатланмаслик натижасида, ўсишдан орқада қолаётган болаларни ёки сурункали, тез-тез касалликлари бор болаларни аниқлаш имконини бериши мумкин. Шунингдек бўйи, ёшига нисбатан, ўртача бўйдан узун болаларни ҳам аниқлаш имконини беради. Жуда узун бўй, муаммо бўлиб, эндокрин бузилишлардан дарак беради. Жадвалда, ёшга нисбатан узунлик/бўйни акс эттириш учун: • Тўлиқ ҳафта ва ой ёки ёш ва ойни вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) белгиланг. Масалан, боланинг ёши 51/2 ойлик бўлса, нуқта беш ойлик чизиқда белгиланиши керак ( 5 ва 6 ой чизиқлари оралиғида эмас). • Горизонтал чизиқлар оралиғида узунлик/бўйни иложи борича аниқ белгиланг. Масалан, бу кўрсаткич, 60,5 смни ташкил этса, нуқтани иложи борича вертикал чизиқлар оралиғи марказида белгиланг. • Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг. Эътибор беринг, кўрсаткич, тўғри белгиланганми, ва агар керак бўлса, яна қўшимча боланинг ўлчовларини ўтказинг. Масалан, узунлик/бўй кўрсаткичи, бошқа маълумотлардан фарқли бўлиб, кам ёки паст чиқиши мумкин. Агар шундай бўлса, Сизнинг қайсидир ўлчовингиз, нотўғри. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling