Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet12/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Ёшга нисбатан ВБИ
1 бобда боланинг вазни, бўйи/узунлигига асосланиб, калькулятор ёки ВБИ жадвали ёрдамида ВБИ ни аниқлаш келтирилган. Ёшга нисбатан ВБИ кўрсаткичи, семириш ёки ортиқча вазнли болалар скрининги учун аҳамиятга эга. Ёшга нисбатан ВБИ ва бўй/узунликка нисбатан вазн эгри чизиқлари, кўп ҳолларда жуда ўхшаш натижаларни беради. х-ўқида боланинг ёши тўлиқ ҳафта, ойларда ёки ёш ва ойларда, y-ўқи –ВБИ кг/м2кўрсатилган.
Ёшга нисбатан ВБИ ни жадвалда кўрсатиш учун:
• Вертикал чизиқда (вертикал чизиқлар оралиғида эмас) боланинг ёшини тўлиқ ҳафта, ойларда ёки ёш ва ойлардабелгиланг.
• Горизонтал чизиқда ВБИ ни белгиланг (масалан, 14,5). ВБИ ни аниқлаш учун калькулятордан фойдаланилган бўлса, сонни ўндан биргача яхлитлаш мумкин. Агар ВБИ жадвалидан фойдаланилган бўлса, ВБИ ни бутун сон сифатида кўрсатиш мумкин.
• Икки ва ундан ортиқ қатнов маълумотлари, нуқталар билан белгиланган бўлса, боланинг ўсиш тенденциясини аниқ кўриш мақсадида, нуқталарни тўғри чизиқ билан туташтиринг.
2.2. Ўсиш жадвалларидаги кўрсаткичларнинг шарҳи
Болаларни нормада ўсишига кўмаклашиш катта аҳамиятга эга. Ўсиш кўрсаткичларини эгри чизиқларга кўйиш, бола нормал ўсаётгани ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради.
Врач боланинг оғирлигини ва узунлигини ўлчайди ва қайд қилади. Сўнг кўрсаткичларни нуқталар билан эгриликларга белгилайди. Бир неча ташрифдаги белгилар тўғри чизиқ ёрдамида туташтирилади. Бу тўғри чизиқ боланинг ўсиш эгри чизиғи ёки тенденция деб аталади.
Жадвалдаги эгри чизиқлари, нуқта шаклида жойлаштирилган болаларнинг ўсиш кўрсаткичларини шарҳлашда ёрдам беради. Ўсиш жадвалидаги О медиана бўлиб, у жадвалнинг марказида жойлашган. Қолган бошқа эгриликлар z-кўрсаткич чизиғида жойлашган бўлиб, улар марказдан қанчалик узоқдаликни ёки масофани кўрсатади. Ҳар бир графикдаги медиана ва z- чизиқлар - бу ЖССТнинг кўп марказлаштирилган текширувларида олинган оптимал ўсиш ва ривожланиши учун шароити бор болаларнинг ўсиш кўрсаткичларидир.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling