Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Расм 4-6. Ўғил болаларни ўсиш жадваллари


Download 0.75 Mb.
bet15/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Расм 4-6. Ўғил болаларни ўсиш жадваллари
Ёшга нисбатан вазн (оғирлик), ЎҒИЛ БОЛАЛАР

Ёшга нисбатан узунлик/бўй, ЎҒИЛ БОЛАЛАР

Ёшга нисбатан ВБИ, ЎҒИЛ БОЛАЛАР

1. «Ёшга нисбатан вазн» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг ёшга нисбатан вазнини қўшилишини кўрсатади.
Ўғил боланинг «ёшга нисбатан вазни» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал вазнга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда – вазн етишмовчилиги – камвазнлик;
• «–3» дан пастда – вазн жиддий етишмовчилиги– жуда камвазнлик. Ориқликнинг клиник белгилари кузатилиши мумкин (ВБИни ҳам кўриб чиқиш лозим);
• «+2» юқори – ортиқча вазн;
• «+3» дан юқори – семизлик, лекин бу ҳақида бўйга нисбатан вазн ва ёшга нисбатан ВБИ кўра хулоса қилиш керак.
2. «Ёшга нисбатан узунлик/бўй» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг узунлиги ёки бўйига қўшилишини кўрсатади.
Уғил боланинг «ёшга нисбатан узунлик/бўй» жойлашганига кўра:
• «-2» дан « +2» гача нормал узунлик/бўйга эга бўлиб ҳисобланади;
• «–2» дан пастда – бўйда орқада қолиш – паст бўйлик;
• «–3» дан пастда – бўйда жиддий орқада қолиш– жуда паст бўйлик;
• «+2» юқори – баланд бўй;
• «+3» юқори – жуда баланд бўй.
3. «Ёшга нисбатан ВБИ» эгри чизиғи медианага («0» рақамли чизиқ) нисбатан боланинг бўйига нисбатан вазнини кўрсатади.
Ўғил боланинг «ёшга нисбатан ВБИ» жойлашганига кўра:
• «-1» дан « +1» гача нормал ВБИ эга;
• «-1» дан « -2» гача – ООЭЕ/ озиш хавфи;
• «-2» дан « -3» гача – ООЭЕ/озиш енгил даражали;
• «–3»пастда – ООЭЕ/озиш оғир даражали;
• «+1» дан « +2»гача – ортиқча вазн хавфи;
• «+2» дан « +3» гача – ортиқча вазн;
• «+3» юқори– семизлик.
2.3. Барча ўсиш эгри чизи қларини кўриб чиқиш ва кузатиш
Юқорида келтирилган мисоллар орқали, битта ўсиш эгри чизиғи нуқтасига қараб, муаммоларни аниқлаш мумкинлиги кўринди. Шунга қарамасдан боланинг барча ўсиш эгри чизиғини кўриб чиқиш керак, айниқса, агар бирорта ўсиш эгри чизиғида муаммо бўлса. Масалан, боланинг боланинг тана вазни ортиқча, ёшга нисбатан. Сиз, ёшга нисбатан узунлик/буй ва узунлик/бўйга нисбатан вазн эгри чизиқларини ҳам ўрганиб чиқишингиз керак.
• Ёшга нисбатан узунлик/бўй кўрсаткичида қўшилганини билдиради. Паст бўй (ёшга нисбатан узунлик/бўй кўрсаткичини -2 дан паст бўлиши), бола узоқ вақт ўсиши учун етарли озуқа олмаган ва/ёки иккиламчи инфекция ўтказганлигини англатади. Кам вазнли бола, бўйга нисбатан меъёрий вазнга эга бўлиши мумкин эди, аммо унда паст бўйлик сабаби ёшга нисбатан кам вазнликдан.
• Узунлик/бўйга нисбатан вазн – ўсишнинг ишончли кўрсаткичи, хатто, бизга ёш аниқ бўлмаганда ҳам. Вазн йўқотилиши (узунлик/бўйга нисбатан вазн кўрсаткичи -2 паст бўлиши) яқинда ўтказилган ёмон ҳолатлар натижасидир, яъни етарли даражада овқатдан чегаралаш ва касаллик.
Ўсиш эгри чизиқларини шарҳлаганда, боланинг ташқи кўриниши ҳақидаги кузатишларингизни ҳам эсланг. Бола, узунликка нисбатан вазн кўрсаткичи -1 бўлса, кўриниши ёмон бўлмаслиги мумкин, агар у қотмадан келган бўлса (озғин эмас). Узунликка нисбатан вазн кўрсаткичи 1 дан юқори бўлса, боланинг кўриниши ёмон бўлмаслиги мумкин, агар у бақувват бўлса (семиз эмас).
Озиқланишнининг оқсил – энергетик етишмовчилиги/озғинликнинг клиник белгилари алоҳида эътиборни талаб этади. Вазн йўқотилиши озиш билан бирга кечади. Бу ўсиш эгри чизиқларининг ёшга нисбатан вазн ва узунлик/бўйга нисбатан вазнда кўринади. Аммо шиш (оқсил абсорбциясининг бузилиши натижасида), болада кам ёки паст вазн эканлигини яшириши мумкин. Боланинг вазнинг жадвалда белгилаганда, унинг оёқларида шиш бўлса, ривожланиш картасига бу ҳақида албатта ёзиб қўйиш керак. Икки оёғида ҳам шиш бор бола -3 паст кўрсаткичга эга ва у махсус тиббий ёрдамга муҳтож.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling