Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Графикда жойлашган вазн ва бўй кўрсаткичларини шарҳлаш


Download 0.75 Mb.
bet13/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Графикда жойлашган вазн ва бўй кўрсаткичларини шарҳлаш
· Нормада ўсаётган боланинг эгри чизиғи одатда тахминан медианага параллел жойлашган бўлади. Бу эгри чизиқ медианадан юқори ёки пастда жойлашиши мумкин.

  • Қолган бошқа эгриликлар z-кўрсаткич чизиғида жойлашган бўлиб, улар марказдан қанчалик ўзоқдаликни ёки масофани кўрсатади. Z -кўрсаткич чизиқлари жадвалларда мусбат (1, 2, 3) ёки манфий (-1, -2, -3) сонларда кўрсатилган. Умуман, медианадан ҳар қандай йўналишга узоқлашган нуқта (масалан 3 га ёки z-кўрсаткичли 3 чизиғига яқин), ўсишда бўлиши мумкин бўлган муаммолардан дарак бериши мумкин, аммо боланинг ўсишга мойиллиги, ҳолати ва ота-онасининг бўйи ҳам ҳисобга олиниши керак.

· Эгри чизиқлардаги йўналишларни кескин ҳар қандай ўзгариши (эгри чизиқни йўналишини нормадан пастга ёки юқорига ўзгариши) бу ҳолатни сабабини ўрганишни ва муаммони бартараф этишни талаб қилади.

  • Горизонтал тўғри чизиқ бола ўсмаётганини кўрсатади. Бу ҳолат стагнация деб аталади ва ўрганишни талаб қилади.

· Ўсиш эгри чизиғи Z- кўрсаткичли чизиқлар билан кесишса хавфдан дарак беради. Ўзгаришлар қаерда бошланганлигига (медианага нисбатан) ва ўзагаришларнинг тезлигига асосланиб врач хавфни аниқлаши мумкин.
Графиклар асосида ўсиш ва ривожланишида муаммолар аниқлаш
Ўсиш жадвалларидаги эгри чизиқларда, z-кўрсаткичнинг аниқ чизиқларида кўрсатилган нуқталарни, яқин ёки узоқ жойлашишига қараб, ўсишдаги муаммоларни аниқлаш мумкин:
· -2 ва -3 белгили чизиқлар орасида, нуқтани жойлашиши, “- 2 дан паст” ни кўрсатади;
· 2 ва 3 белгили чизиқлар орасида, нуқтанинг жойлашиши, “ 2 дан юқори” ни кўрсатади.
Ўсиш эгриликлари ёнида жойлашган, қорамтир жадвалда ўсишдаги муаммолар дефинициялар (белгилар) билан танишинг. Улар ўзида z-кўрсаткичида берилган қўйидаги тушунчаларни кўрсатади:
· Паст ёки жуда пастбўй.
· Камвазн, тана вазнининг жуда камлиги.
· Озиқланишнинг оқсил-энергетик етишмовчилиги (ООЭЕ)/озғинлик, озғинликнинг оғир даражаси/ориқлик.
· Семириш, жуда ортиқча вазн ва ортиқча вазн хавфи.
Z-кўрсаткич, стандарт чекланиш (СО) белгиси сифатида ҳам аталиши мумкин. Z-кўрсаткич ёки СО ҳақида, мукаммал маълумот олиш учун, шу қўлланмада келтирилган иловага қаранг.
Кейинги саҳифада келтирилган жадвал, Z-кўрсаткичлиўсиш ва ривожланишдаги муаммоларни эркин аниқлаш имконини беради. Кўрсаткич у ёки бу дефиницияга, Z-кўрсаткич чизиғидан пастда ёки юқорида жойлашганлиги қараб келтирилади. Агар у аниқ Z-кўрсаткич чизиғида бўлса, бола кам хавф тоифасида турганидан далолат беради. Масалан, “ёшга нисбатан вазн” 3 чизиғида бўлса, “тана вазни жуда кам” деб эмас, балки “кам вазнлик” деб қаралади.
Боланинг ўсиш эгриликларида белгиланган нуқталарни Z-кўрсаткич чизиғи билан солиштиринг, улар ўсишда муаммолар борлигини кўрсатмаяптимикан. Қуйидаги жадвалда кул ранг қилиб кўрсатилган қисмлар, меъёр чегарасидалигини билдиради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling