Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet20/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Мезонлари(а) Бола бошини тўғри ушлайди; (б) бола қўлларини ишлатмай, ўзининг танаси ва боши оғирлигини мувозанатда ушлаб туради; (в) бола 10 секунддан ортиқ тўғри ўтиради.
Текшириш муолажаси. Болани ўзингизга қаратиб ўтирғизинг. Кейин болага ўйинчоқни шундай берингки, у икки қўллаб уни ушлаб турсин ва таянишга ишлатолмасин.
Қўл ва тиззаларида эмаклаш
Таърифлаш. Бу мужассамланган ҳаракатлар босқичи бўлиб, бунда бола кафт ва тиззаларига таянади. Қўл ва оёқларни ҳаракатларини навбатма-навбат бажаради: чап оёқ ва ўнг қўл олдинга ва орқага навбатма-навбат синхрон ҳаракатланади; бу ҳаракатлар бир неча марта такрорланади.
Мезонлари. (а) қўл ва оёқларининг олди ва орқага навбатланувчи ҳаракатлари; (б) боланинг қорни пастга тегмайди; (в) циклда кетма кет узлуксиз 3 мартадан кам бўлмаган ҳаракатларни бажаради.
Текшириш муолажаси. Боланингқорни пастга тегмаган ҳолда, қўл ва оёқларига тиранган ҳолатда қўйинг. Тиббий ходим ёки бошқа парвариш қилувчи шахс 120-150 см нарида болани чақиради. Агар бола ўзи эмаклаб келмаса, ўйинчоқ ёки бошқа бирор нарсани кўрсатиб боланинг нигоҳини жалб қилади. Болани ўйинчоқ олдига эмаклаб бориш ва уни олишга ундаш керак.
Ёрдам билан туради
Таърифлаш. Бу тик турган ҳолда икки оёқларда ҳаракатланиб биринчи қадам ташлаш. Биринчи бор унда ўзинг мувозанатини сақлаб, олдинга ҳаракатланиш имконияти бўлиши керак. Энг ёркин белгиси – бу бола ҳақиқатдан ҳам ўзининг мувозанатини ушлаши, ҳаракатланмайдиган предметни ушлаб (масалан мебель), унга таянмасдан ва суянмасдан туриши.
Мезонлари. (а) бола иккала оёғида вертикал ҳолатда туради; (б) суянмасдан ҳаракатланмайдиган нарсани икки қўли билан ушлайди (в) бола танаси ҳаракатланмайдиган предметга тегмайди; (г) боланинг оёқларига тана оғирлигининг катта кисми тўғри келади; (д) бола шундай ҳолатда 10 секунддан ортиқ туради.
Текшириш муолажаси. Болани шундай ҳолатга қўйингки, боланинг оёқлари тана оғирлигини ушлаб турсин. Бола ҳаракатланмайдиган предметдан шундай узоқликда турсинки, танаси билан суянмасдан уни қўллари билан ушласин. Шундай қилиб, боланинг оёқларига тана оғирлигининг катта қисми тўғри келади. Тиббий ходим болани эгилмаётганлигига ва ҳаракатланмайдиган предметга суянмаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ҳаракатланмайдиган предметнинг баландлиги бола қорни сатхидан баланд бўлмаслиги керак.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling