Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet22/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Текшириш муолажаси. Болани ҳеч нарсага тиранмаган ҳолда вертикал ҳолатга келтириш керак бўлади. 120-150 см узоқликда туриб олдингизга болани чақиринг. Баъзан парваришловчи шахс болани тетиклантириб туриши керак бўлади.
Мотор ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари билан бирга, боланинг психомотор ва ақлий ривожланишини баҳолашда жадвалларда келтирилган аниқ моторика ривожланиш босқичлари, нутқ ва эшитиш босқичлари муҳимдир.
Жадвал 5. Аниқ моториканинг ривожланиш босқичлари.

Аниқ моториканинг ривожланиш босқичлари

Болани ривожланиши

Ёши
(ойлар)

Боланинг ривожланиши

Ёши
(ойлар)

Ўйинчоқ ушлайди

1

Қўлларини чалиштиради

3–4

Кубикни қўлига олади

6–7

Нарсаларни қаттиқ ушлаб туради

10

Предметни ушлайди

3–4

Нарсаларни жойини ўзгартиради

5

Бир оз ушлаб туради

7–8

Объектни қўйиб юборади

12

Жадвал 6. Нутқ ва эшитишнинг ривожланиш босқичлари.

Нутқ ва эшитишнинг ривожланиш босқичлари

Болани ривожланиши

Ёши
(ойлар)

Боланинг ривожланиши

Ёши
(ойлар)

Илжаяди

1–1,5

2 сўз

12

Гу-гу қилади

2

3 сўз

14

Товушга қарайди ва овоздан танийди

4

Тушунарсиз гапиради

12–14

Қўнгироқни эшитади

5

4–6 сўз

15

Кулади

4–5

7–20 сўз

17

Гувранади

6–7

Иккита сўз бирга

19–21

Имо-ишора қилади, ўйнайди

9–10

50 сўз

21–24

«она» ёки «бува» бошқа одамларга

10–11

250 сўз

36

Биринчи сўз

11

3 сўздан жумла

36

«она» деб
тўғри одамга айтади

10–11

Кўпликнинг шаклларини қўллайди

36

Бу бўлимда келтирилган ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари – бу фақатгина мўлжал олувчи кўрсаткичлар, бола улардан олдинга ўтиб кетиши ва орқада қолиши ҳам мумкин. Боланинг саломатлигини баҳолашда, бола ривожланишидаги ўзгаришларни ўзига хослигини аниқлаш ва уларни коррекцияси ҳақида хулоса қилиш учун бола ўсиши ва ривожланишининг доимий равишда баҳолаш ва мониторингини ўтказиш лозим.
2 БЎЛИМ. ОВҚАТ ВА БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Болаларнинг ўсиш ва ривожланишидаги четланишларнинг таҳлили кўкрак ёшидаги болаларни ва илк гўдак ёшидаги болаларни оптимал овқатлантириш ва рационал эмизиш соғлиқ, жисмоний ва руҳий ривожланишни белгилайдиган энг муҳим омиллар қаторига киради. Кўкрак билан эмизиш амалиёти, эмизиш схемалари ва эмадиган ва илк ёшдаги болаларнинг овқатланиш статуси устидан мунтазам назоратни амалга ошириш зарур, шундагина мавжуд муаммоларни аниқлаш ва соғлиқ ёмонлашувининг ва болаларнинг секин ўсишининг олдини олиш стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин.
1 БОБ. КЎКРАК СУТИ БИЛАН ЭМИЗИШ
1.1. Кўкрак билан эмизиш нима учун муҳим
Онага қандай ёрдам беришни билишдан илгари, кўкрак билан эмизишнинг қанчалик муҳимлиги ва унинг афзаллиги нимада эканлигини тушунишингиз лозим. Сиз кўкрак сути ва унинг ўрнини босувчи махсулотлар орасидаги фарқни билишингиз, сунъий овқатлантиришнинг хавфли эканлигини тушунишингиз керак.
Чақалоқ болалар учун энг яхши таом - кўкрак сути ҳисобланади, у бола ҳаётининг дастлабки 6 ойида унга керакли ҳамма озиқ-овқат моддалари билан таъминлайди. Бундан ташқари, унинг таркибида жажжи инсоннинг ноёб эҳтиёжларини қондирадиган озиқ-овқат моддалари – айрим ўрнини алмаштириб бўлмайдиган поли-тўйинмаган ёғ кислоталари, айрим сут оқсиллари ва осон сўриладиган шаклдаги темир моддаси бўлади. Кўкрак сути шунингдек саноат томонидан ишлаб чиқариладиган болалар овқат аралашмаларида бўлмайдиган ва микробли ҳамда вирусли инфекциялардан ҳимояни таъминлайдиган, шунингдек янги туғилган чақалоқ ичагининг мослашувига ва ривожланишига имкон бера оладиган иммунологик ва биологик актив моддаларни сақлайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling