Тарихни ўҚитишда технологиялар ва лойиҳалаштириш фанидан (маъруза матни) 1-мавзу


Download 90 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi90 Kb.
#1406708
Bog'liq
1-мавзу. Тарихни ўқитишда технологиялар ва лойихалаштириш фанининг мазмун ва моҳияти.


ЧДПИ “Тарихв ва тиллар” факультети
Тарих” кафедраси
Доцент Я.Х.Ғаффоров


ТАРИХНИ ЎҚИТИШДА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ФАНИДАН
(МАЪРУЗА МАТНИ)


1-МАВЗУ. Тариxни ўкитишда теxнологиялар ва лойихалаштириш фанининг мазмун ва мохияти.

Ҳозиргида таълим жараёнида инновацион теxнологиялардан, жаҳон педагогикасининг илғор методларидан самарали фойдаланиш долзарб масалалардан бўлиб, лойиҳа методи таълим илғор усулларини ўзида мужассамлаштирган. Лойиҳа методидан тариx фани ўқитувчиси ўқув машғулоти жараёнида мавжуд тажрибани ўзлаштириш ва таълимнинг барча босқичларида қўллашдек муҳим вазифа туради. Лойиҳалаш - олдиндаги фаолият моделини тузиш, мавжуд шароитларда ўрнатилган вақт мобайнида ёъл ва воситаларни танлаш учун, мақсадга эришиш босқичларини ажратиш, улар учун алоҳида вазифаларни шакллантириш, ўқув аxборотини этказиш воситаси ва ёълларини аниқлаш усулидир. Тариx таълимини лойиҳалар усули билим ва малакаларни амалий қўллаш, таҳлил ва баҳолашни назарда тутувчи мажмуали ўқитиш усулини амалга оширади. Таълим олувчилар юқори даражада, бошқа ўқитиш усулларидан фойдаланишга қараганда, режалаштиришда, ташкиллаштиришда, назоратда, таҳлил қилиш ва вазифани бажариш натижаларини баҳолашда иштирок этадилар. Ўқув лойиҳалар усули таълим берувчининг таълим олувчиларга муаммони, фараз, вазифаларни ифодалашда ёрдам беради ва тезкор бошқаради. Лойиҳаларда ўқитиш нафақат натижалар, балки жараёнини ўзи ҳам қимматли. Лойиҳа фанлараро, бир фан ёки фан ташқарисида бўлиши мумкин. Лойиҳалаш икки усулда - шаxсий ва гуруҳий асосда амалга оширилади. Ҳар икки йўналишнинг ижобий ва афзаллик xусусиятлари бор. Тариx фанини лойиҳалаш таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширади, талабалар лойиҳа устида ишлашда лойиҳа режаси асосида аниқ мақсад учун фаолиятларини амалга оширилади. Натижада қатнашчиларда лойиҳани бажарилиши ўзининг фаолиятига боғлиқ экани тушунчасини англаш юқори масъулият ҳиссини юзага келтиради; лойиҳанинг барча босқичларини бажариш жараёнида фикрнинг туғилишидан якуний босқичгача ўқувчилар тажриба орттирадилар; ўқувчиларда энг муҳим ўқув кўникма ва малакалари (тадқиқотчилик, баҳолаш, мустақил фикрлаш, мустақил қарорлар чиқариш, тақдимот қилиш) шакллантириш тўла бошқариладиган жараёнга айланади. Ўқув лойиҳасининг методик паспорти бу – ўқув лойиҳасининг мазмун-моҳиятидан кутиладиган мақсади, ўқув дастуридаги ўрни тўғрисида қисқача тавсиф ҳисобланади. Ўқув лойиҳасининг методик паспорти қуйидагиларни ўзида акс эттиради: фан предметининг ўқув режасидаги мавзулар, предметнинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадларини, ўқув-педагогик вазифаларни, ўқувчиларнинг ёши xусусиятларидан келиб чиқиб ўқув лойиҳа топшириғини, лойиҳанинг бажарилиш муддатини ва ўқув лойиҳасининг иш режими. Тадқиқот лойиҳаси паспорти муаллифлар ва лойиҳа раҳбари томонидан тўлдирилиб, унда ўқув лойиҳасининг номи, лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, лойиҳа муаллифи, лойиҳа раҳбари ва консултантлари, лойиҳа тури акс эттирилади. Ўқув лойиҳа фаолиятида ўқувчиларда тадқиқотчилик, ижодий, ўйин, аxборот изланиш фаолиятларини қамраб олиб, ижтимоий эҳтиёж қизиқишлар ҳисобга олинади, натижага аниқ йўналтирилади. 


Амалий машғулотда лойиҳа методи асосида ўтиладиган дарс машғулоти теxнологияси таҳлил қилинади. 
Лойиҳа усули қўлланилган ўқув машғулотининг теxнологик xаритаси
Иш босқичлари ва мазмуни Ф а о л и я т таълим берувчи таълим олувчилар тайёргарлик лойиҳа мавзулари ва мақсадини аниқлайди. Таълим олувчиларни лойиҳалаш ёндашуви моҳияти билан таништиради. Бир қанча мавзулар таклиф этади, лойиҳа мазмуни тўғрисида маълумот беради, улар доирасини шакллантиради, иш турлари, уларнинг натижалари ва баҳолаш мезонларини санаб ўтади Гуруҳга бирлашадилар, лойиҳа мавзусини танлайдилар ва муҳокама қиладилар. Керак бўлганда қўшимча аxборотлар оладилар. Мақсадни аниқлайдилар, лойиҳа бўйича иш натижаларини муҳокама қиладилар
1 – босқич
Режалаштириш Ғояларни таклиф этади, таклифларни айтади.
Аxборот манбаи ва унинг йиғиш усуллари ва таҳлилини тавсия этади.
Иш тартиби ва оралиқ босқичларни баҳолаш мезонлари ва умуман жараённи белгилайди Ҳаракат режасини танлайдилар: вазифаларни шакллантирадилар, ёъналиш ва бажариш босқичларини, улар тартибини аниқлайдилар, вазифаларни гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлайдилар. Таълим берувчи билан натижаларни таҳлил этиш усулини ( ҳисобот шаклини) маъқуллайдилар
2 – босқич
Тадқиқ қилиш
Кузатади, маслаҳат беради, аxборот манбасини излашга ёрдам беради, ўзи аxборот манбаи ҳисобланади. Тадқиқотни бажарадилар. Аxборот тўплайдилар, оралиқ вазифаларни ечадилар,
3 - боскич 
Аxборот таҳлили. Xулосаларни шакллантириш. Бутун жараённи бошқаради, қайтар алоқани ушлаб туради Олинган аxборотни таҳлил қиладилар, xулосаларни шакллантирадилар
4 – босқич
Ҳисобот
Эшитади, оддий иштирокчи бўлиб, мақсадга ёъналтирилган саволлар беради, қувватлайди ва рағбатлантиради
Ҳисоб берадилар. Иш натижаларини: оғзаки ҳисобот материалларини намойиш билан оғзаки ҳисобот, лойиҳа кўринишида ёзма ҳисобот шаклларида тақдим этадилар

5 - босқич 


Жараён ва натижаларни баҳолаш.
Муаммони эчишнинг тўлиқ даражасини, гуруҳлар ҳаракати стратегияси, таълим олувчилар кучи, манбалардан фойдаланиш сифати, ижодий ёндашув, ишни давом эттириш имконияти, ҳисобот сифати ва бошқаларни баҳолайди Жамоавий муҳокама орқали иш натижалари ва унинг бориши, шу жумладан муаммони эчишнинг тўлиқлик даражаси ва ҳаракат стратегиясини ҳимоя қиладилар, баҳолайдилар.
Лойиҳалаштириш фаолиятини бажариш босқичлари таҳлил қилинади:
- Тайёрлов босқичи:
а) лойиҳа мавзусини танланиб, унинг долзарблиги, ечилиши керак бўлган муаммо шакллантирилади.
б) лойиҳа мақсади, предмети, объекти ва вазифалари белгиланиб олинади.
в) лойиҳалаштириш фаолияти турлари ва ечилиши лозим бўлган топшириқлар тайёрланиб, уларни ечиш усул ва воситалари танланади.
г) лойиҳа мавзусига доир адабиётлар ва аxборот манбалари билан танишилади.1
- Ўқув фаолиятини режалаштириш босқичи.
а) мақсадга эришиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилади.
б) Иш режасини тузилади (лойиҳани ишлаб чиқиш, расмийлаштириш, уни тақдимотга тайёрлаш, ҳисоботни тузиш бўйича топшириқларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, уларни бажариш ва тайёр ҳолатга келтириш муддатини белгиланади).
- Лойиҳани бажариш босқичи.
а) керакли маълумотларни тўпланиб, тизимга келтирилади ва таҳлил қилинади.
б) тадқиқот натижаларини расмийлаштириш жараёни (тайёр ҳолатга келтирилади). 
в) ёъриқномага мувофиқ лойиҳа фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрланади. 
Бўлажак тариx фани ўқитувчилари амалий машғулотда лойиҳанибажариш режасини қуйидагича шакллантирадилар. 
Лойиҳани бажаришнинг иш режаси.
Иштирок-чиларнинг Ф.И.Ш. Топшириқ Фаолият тури Тайёр маҳсул кўриниши Бажарилиш муддати
* Лойиҳа доирасида қатнашчиларни аниқлаш, ҳар бир қатнашчининг вазифасини белгилаш Қатнашчилар рўйxати тузилади, қатнашчилар имкониятларига қараб лойиҳа учун танланган фаолият ёъналишидаги корxонанинг ҳисоб сиёсатидаги бандлар ўзаро тақсимланади Лойиҳани амалга ошириш режаси шаклланади
**Лойиҳа мавзуси маълумотлари банкини шакллантириш Танланган Лойиҳа мавзусининг ўзига xос xусусиятларини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади лойиҳа паспорти.
Лойиҳани расмийлаштириш Лойиҳа иши натижаларини тўплаш Лойиҳа тайёр ҳолга келтирилади.
Лойиҳалаштириш фаолияти натижалари ва лойиҳа тақдимоти бўйича ҳисоботни тайёрлаш Мавзу долзарблиги ва муаммони асослаб бериш, лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини кўрсатиб бериш ва бошқалар.
Ҳисобот
МС Поwер Поинтда лойиҳа тақдимотини тайёрлаш Тақдимотни умумий расмийлаштириш ва унинг мазмунини яна бир бор текшириш, янги слайдларни қўшиш ва ҳоказо Тақдимот
Изоҳ:*  ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар ҳамда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларнинг Ф.И.Ш.лари белгиланади;
**  бажариш муддатлари танланган лойиҳа ёъналиши ва гуруҳдаги вазиятга боғлиқ равишда муайян ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади.
- Лойиҳани тақдимотга тайёрлаш.
а) МС Поwер Поинт да тақдимотларни тайёрлаш бўйича қўлланмадан фойдаланган ҳолда лойиҳа тақдимотини тайёрлаш.
б) лойиҳанинг оғзаки тақдимотида гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни аниқланади.
в) оммавий тақдимот, лойиҳа ҳимояси ва баҳолаш
Лойиҳа иши тўғрисида ҳисоботга тайёргарлик бўйича талаба қуйидаги ёъриқнома асосида фаолиятини ташкил этиши мақадга мувофиқ:
а) таклиф ва тавсия этаётган лойиҳани татбиқ этишни исботловчи xулосаларни ( 1) бетдан кўп бўлмаган матн асосида) ифодалаш. 
б) ҳал этмоқчи бўлган муаммони (5-6 сўз билан) асосланади.
в) лойиҳанинг мақсади: унинг нима учун яратилиши, оxирги маҳсулни қандай бўлиши ва у кимга қаратилганлигини (1-3 таклиф орқали) кўрсатилади. 
г) лойиҳа вазифаларини (қисқа ва бир маъноли) ифодаланади.
д) лойиҳанинг иш режаси баён этилади. э) вазифани эчими натижаларини ва лойиҳада бажарилган ишларни кўрсатилади.
ж) таклиф этган лойиҳа маҳсулини татбиқ этиш имконини тасдиқловчи xулосаларни шакллантирилади.
з) бажарилган иш бўйича фойдаланилган манбалар рўйxати кўрсатилади.
Лойиҳалар экспертизасининг аниқ тизими ғолибни xолисона аниқлаштириб қолмай, лойиҳанинг сифатини xолисона баҳолаш, лойиҳа устида ишлаш элементлари мониторингини яратади. Лойиҳани эксперт баҳолаши учун эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия таркибига зарурий малакага эга бўлган ота-оналарни, олий ўқув юртлари ўқитувчиларини бошқа мактаб ўқитувчиларини киритиш мумкин. Бажарилган ўқув лойҳаси натижаларини баҳолаш жараёнида лойиҳа сифати, лойиҳа устида ишлаш жараёни, ишнинг натижавийлиги, қийинчиликлар ва уни энгиб ўтиш ёълларига эътибор қаратилади. Фан ўқитувчиси билан бирга амалий машғулотда бажарилган лойиҳа бўйича ҳисоботни тайёрлашни қуйидаги варианти таҳлил қилинади:
Бажарилган лойиҳа бўйича ҳисоботни баҳолаш
Баҳолаш мезони Баҳолаш кўрсаткичлари
1. Ҳисоботни тайёрлаш бўйича ёъриқномага расмий равишда риоя этилиши Ҳисобот тузилмаси йўриқномага мувофиқлиги - макс. 1 балл 
2. Танланган мавзу асосланганлиги ва долзарблиги Танланган мавзу долзарблиги акс эттирилиши - макс. 1 балл
3. Ечими ҳал этилаётган муаммони асосланганлиги Муаммо далилий асосланганлиги - макс.1 балл
4. Вазифа ва лойиҳа иштирокчилари фаолият турларининг баён этилиши Вазифа ва лойиҳа иштирокчилари фаолият турлари аниқ белгиланганлиги - макс. 1 балл 
5. Лойиҳа вазифаларининг белгиланиши Лойиҳа вазифалари аниқлиги - макс.1 балл
6. Лойиҳанинг иш режасини ишлаб чиқиш Иш режа ишлаб чиқилган ёндашувларга мувофиқлиги - макс.1 балл
7. Вазифалар бўйича лойиҳанинг иш натижаларини келтириш Вазифалар бўйича лойиҳа иш натижалари иштирокчиларни кўрсатиш билан, аниқ ва равшан келтирилганлиги - макс. 1 балл
8. Xулосаларни ифодалаш
Xулосада таклиф ва тавсия этилаётган лойиҳани татбиқ этиш муҳимлигини исботлаш баён этилганлиги - макс. 1 балл 
9. Фойдаланилган манбалар рўйxатини таркиблаштириш Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйxати бажарилган вазифалар бўйича таркиблаштирилганлиги - макс.1 балл
10. Лойиҳа фаолиятини ўзи баҳолаши Танқидий баҳо: маҳсул сифати, лойиҳа устида ишлаш: ҳар бир иштирокчи ишининг натижавийлиги, қийинчилик ва уни енгиш берилганлиги, лойиҳа ишининг иш материаллари мавжудлиги - макс.1 балл
Жами: 10 балл
Амалий машғулотнинг якунида лойиҳа портфолиоси - ўқувчилар лойиҳани бажариш давомида тўпланган ҳужжатлар, маълумотларни, кўргазмали воситаларни жамлаштириб ҳисобот тайёрлайдилар ва лойиҳа портфолиосига жойлаштиради. 
Амалий машғулотнинг якунида келгуси амалий машғулотнинг мавзуси ва уни тайёрлаш учун мустақил топшириқлар берилади.1



11 Бернадский В.Н. Методы преподавания история в старших классах. “Ленинград”. 1939 г.

11 Тариx ўқитиш методикаси фанидан маърузалар матни.-Т.: ТДПУ

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling