АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон
халқаро
ислом
академияси
профессор-ўқитувчилари
ва
тадқиқотчиларини
“Ижтимоий-гуманитар фанлар тараққиётида инновацион
методлар” мавзусидаги I – Халқаро онлайн конференция (Scopus
базасида
индексацияланади)га таклиф этади.
I – Халқаро онлайн конференция ҳамкорлари Мухтор
Ауэзов номидаги Жанубий
Қозоғистон университети ҳамда Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон)лари.
Мурожаат учун координаторлар:
Қаландарова Доно +998 97 3434452 (телеграмм),
Хўжаев Мўминжон +998903350930 (телеграмм).
Илмий мақола қабул қилиш муддати: 2020 йил 10 февраль.
МАҚОЛАГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР:
1. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилида қабул қилинади.
2. Илмий мақола ҳақиқатда ўтказилган илмий тадқиқот натижаси бўлиши керак.
3. Мақолада сўнгги йилларда чоп этилган энг янги маълумотлар ва
ахборотлардан
фойдаланилган бўлиши керак.
4. Aввал топширилаётган мақола ҳеч қаерда чоп этилмаган бўлиши керак.
5. Мақола бир вақтнинг ўзида бошқа журналга ҳам
чоп этиш учун топширилмаган
бўлиши керак.
Мақоланинг умумий ҳажми 4-6 варақдан иборат бўлиб (Times New Roman, шрифт 12,
интервал 1.15, юқоридан 2, пастдан 2, чапдан 3, ўнгдан 1.5 см), энг кўпи билан 8 варақгача
қабул қилинади. ҳажми бундан кўп бўлган мақола муаллифлари қўшимча тўлов қилишлари
лозим бўлади.
Сарлавҳа (Title)
Сарлавҳа ихчам, аниқ ва журналнинг бутун ўқувчилари учун мазмунли бўлиши
керак. Одамлар Интернетда қидириш пайтида уни янада аниқроқ қилишга ёрдам берадиган
асосий сўзларни ўз ичига олиши керак. Узун номлар ва ностандарт ёки
тушунарсиз
қисқартмалар ёки белгиларни ишлатишдан сақланинг.
Муаллифлар (Authors)
Мақолада 1-5 кишидан иборат муаллифлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир
муаллифнинг исм-фамилияси қисқартирилмаган ҳолатда пасспорт бўйича ёзилган бўлиши
керак. Ҳар бир муаллифнинг илмий даражаси, лавозими, кафедра номи, ташкилот номи,
электрон почтаси, ORCID тақдим этишлари сўралади.
Масалан,