Режа: Электр техниканинг асосий қонунлари


Download 191.1 Kb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi191.1 Kb.
#1269629
  1   2   3
Bog'liq
4-Amaliy


4-амалий машғулот (2-соат)
Электр техниканинг асосий қонунлари. Джоул Ленц қонуни, конденсаторларнинг параллел ва кетма-кет улашларига доир масалалар.

Режа:



  1. Электр техниканинг асосий қонунлари.

  2. Джоул Ленц қонуни.

3. Конденсаторларнинг параллел ва кетма-кет улашларига доир масалалар.
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга Жоул-Ленц конуни ва унга оид маълумотларни бериш, ҳамда билим ва кўникмаларни масалалар ёрдамида шакллантиришдан иборат.

  1. Электр техниканинг асосий қонунлари.



Жеймс Прескотт Жоул. Инглиз физиги Жеймс Прескотт Жоул 24-декабр 1818 йил Манчестер шаҳри яқини Сорлфорде бой пивочилар оиласида туғилган. У уйда таълим олиш билан бирга, бир неча йил мобайнида машҳур физик ва кимёгар олимлар қўл остида физика-математика фанларидан таҳсил олди. Жоул 19 йил давомида илмий-экспериментлар ва тажрибалар олиб борди. У термодинамиканинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган. Майкл Фарадей иши йўлида ўтказгичдан электр токини оқиб ўтиши натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдорини, яъни Жоул-Ленц қонунини каф қилди.
Жоул 1872-1877 йиллар мобайнида Британия Фан риволантириш ассосатцияси президенти этиб тайинланган.
Таниқли олим ва кашфиётчи - Жеймс Прескотт Жоул 11-октябр 1889 йил вафот этди.
Ленц Эмилий Христианович. Машҳур рус физиги - Ленц Эмилий Христианович 12-феврал 1804 йил Дерпт шаҳрида (ҳозирги вақтда Тарту шаҳри, Эстония) таваллуд топган. У отасидан эрта ажралиб қолган.
Эмилий Христианович ўқишни хусусий мактаб-дан бошланиб, сўнгра мактаб-интернатда давом эттирди.
1820 йилда Дерпт Университетининг физика-математика факултетига ўқишга кириб, профессор Г.Паймер раҳбарлиги остида физика ва физика-география йўналишларида илмий изланишлар олиб борди.
1836 йил Петербург Университетида Физика ва физика-география кафедрасини бошқарди, ҳамда 1840 йилдан бошлаб декан вазифасини бажарди, сўнгра 1843 йилдан бошлаб Университет ректори бўлди.
Э.Х.Ленц физика соҳасида кўп кашфиётлар қилган, лекин унинг илмий ишлари орасида иккитаси машҳурроқдир, яъни 1833 йилда электромагнит индукция кучи (Ленц қонуни) ва 1842 йилда ўтказгичдан электр токини оқиб ўтиши натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори (Жоул-Ленц) тўғрисида илмий изланишлардир.
Машҳур олим ва кашфиётчи - Ленц Эмилий Христианович 29-январ 1865 йилда оғир кўз касаллиги туфайли вафот этди.


  1. Download 191.1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling