Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Чамбаракда. Сабзи. Қотиллик
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Чамбаракда. Сабзи. Қотиллик.
Тун бўйи ухламадим. Тун бўйи – бир нарса ҳ ақида... Кечаги бўлганлардан сўнг бошим бинтлар билан маҳкам ўралган. Хўш: улар бинтлар эмас, чамбарак; шиша пўлатдан ясалган аёвсиз чамбарак бошимга ёпиштирилган ва мен биргина тунука айланада қ айта-қайта айланяпман: Ю ни ўлдириш. Ю ни ўлдириб, сўнгра унинг олдига бориб: “Энди ишонасанми?” дейиш. Энг ёқимсизи – қотиллик қандайдир кир, ўтмишдан қ олган; бошни нимадир билан уриб ёриш – бундан оғзимда аллақандай жирканч, ширин нарсанинг таъми келяпти ва мен сўлагимни ютиб юбора олмаяпман: уни тинмай рўмолчамга тупуриб юборяпман, оғзим қуриб кетди. Шкафимда қуймадан кейин дарз кетган поршенли оғир шток 54 ётарди (ёрилишнинг тузилишини микроскоп остида кўриб чиқишим керак эди). Қайдларимни най шаклида ўрадим (у менинг бутун борлиғимни – сўнгги ҳ арфигача – ўқиб чиқсин), шток бўлагини унинг ичига солдим ва пастга отландим. Зинапоя – чексиз, зиналар – қ андайдир ифлос сирпанчиқ, ингичка, тинмай – оғзимни рўмолча билан артиш... Пастда. Юрагим гумбирлаб тушди. Тўхтадим, штокни чиқардим – назоратчи столи томон – Аммо уерда Ю йўқ эди: бўм-бўш, муз каби совуқ тахта. Эсладим: бугун – ҳамма ишлар бекор қилинган; ҳамма 54 Тех. Поршен ва ползунни бирлаштирувчи қисм Евгений Замятин 243 Операцияга бориши керак. Тушунарли: бугун буерда ҳеч кимни қайддан ўтказишга ҳожат йўқ... Кўчада. Шамол. Осмон шиддат билан ҳаракатланаётган чўян тоштахталардан ташкил топган. Худди кеча қ айсидир онда бўлгани каби: бутун олам алоҳида-алоҳида, ўткир, мустақил бўлакларга бўлинган ва уларнинг ҳар бири, пастга елдай учиб тушар экан, бир сонияда тўхтаб, менинг қаршимда ҳавода осилиб қоларди ва иссиз ғойиб бўларди. Гўё бу саҳифадаги қора, аниқ ҳарфлар бирдан силжиб, даҳшатда ҳар қаерга сакраб кетганидан, бир дона ҳам сўз қ олмагандек, биргина маъносиз ҳарфлар йиғиндиси: ҳ ша-сакр-гў—. Кўчада – худди шу каби сочилиб кетган, сафқаторлардан чиқиб кетган оломон – тўғридан, орқага, қ иялаб, кўндаланг. Кимса йўқ. Бир лаҳзага, елдек учар экан, тўхтаб қолди: ана, иккинчи қаватда, шишали, ҳавода осилиб қолган қ афасда – эркак ва аёл – турган жойларида ўпишишяпти – аёлнинг бадани, худди сингандай, орқага эгилди. Бу – абадиян, сўнги бор... Қ андайдир бурчакда – қимирлаётган, каллалардан иборат бута. Бута устида – алоҳида, ҳавода – байроқ, сўзлар: “Машиналар даф бўлсин!” “Операция даф бўлсин!” (Мендан) алоҳида – ҳар сония ўйлаётган мен: “Наҳотки ҳ ар кимда ичдан – фақатгина юрак билан бирга – ташқарига пуркаб чиқариб сўкиб ташлаш мумкин бўлган ҳ асрат бўлса ва ҳар ким бир нима қилишдан аввал...” Бир 244 Биз сонияга – бутун дунёда (менинг) чўян каби оғир ўрамимдан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмасди... Энди – болакай: бутунлай – олдинга, унинг пастки лаби остида – соя. Пастки лаби – қайтарилган енг каби чиқиб турган, бутун юзи чиқиб турган – у ҳўнграб йиғлаяпти – кимдандир бор кучи билан қочяпти – унинг ортидан қ адамлар... Болакайдан: “Ҳа, Ю – ҳозир мактабда бўлса керак, тезроқ” деган овоз келди. Мен яқинлардаги ертўлага тушиш жойига шошилдим. Эшик олдида кимдир югуриб: - Юрмайди! Поездлар бугун юрмайди! Анави ерда – Мен тушдим. Уерда мутлақ тутуриқсиз ҳолат. Қиррали биллур қуёшларнинг ялтираши. Бошлар билан зич тўлдирилган платформа. Бўм-бўш, қотиб қолган поезд. Жимжитликда – овоз. У – кўринмаяпти, аммо мен танийман, мен бу дадил, эгилувчан, хивчин каби саваловчи бу овозни танийман – қаердадир чаккагача чимирилган қошларнинг ўткир учбурчаги турибди... Мен бақириб юбордим: - Қ ўйиб юборсангизчи! Мени уерга қўйиб юборинг! Мен... Аммо кимнингдир қисқичлари менинг қўлларимдан, елкаларимдан ушлаб олди. Жимжитликда – овоз: - ...Йўқ: тепага югуринг! Уерда сизни даволаб қўядилар, уерда сизга тўйгунингизгача тотли бахт берадилар ва қ орни тўйган сизлар, бир маромда, уюшган ҳолда ҳуррак отиб, осуда ухлайсизлар. Наҳот сизлар ҳурракларнинг улуғ симфониясини эшитмаяпсиз? Тентаклар: сизларни, Евгений Замятин 245 чувалчанг каби буралиб-буралиб кетадиган, қурт каби оғриқли кемирувчи, сўроқ белгиларидан озод қ илишмоқчи. Сизлар бўлса буерда туриб, менинг тинглаяпсизлар. Тезроқ – тепага – Буюк Операцияга! Буерда ёлғиз қолсам, сизга нима? Мен учун бошқалар исташларини хоҳламасам, ўзимнинг истагим бўлишини хоҳласам, сизга нима? Имконсиз нарсани хоҳласам, сизга нима? Бошқа – секин, оғир – овоз: - Аҳа! Имконсиз нарсани? Бу бемаъни ҳаёлларинг ортидан югуриш деганидир; улар кейин сенинг бурнинг олдида думларини ўйнатиб турсинларми? Йўқ: биз – думдан ушлаб, остимизга, сўнгра... - Сўнгра – бир ямлаб ютасизлар, ҳуррак отиб нобуд қ иласизлар – бурун олдида янги дум керак. Айтишларича, қадимгиларнинг шундай ҳайвони бўлган экан: эшак. Уни тинмай олдинга қараб юришга мажбурлаш учун – унинг тумшуғи олдига, арава шотига, эшак ола олмайдиган қилиб, сабзи боғлаб қўярди эканлар. Агар олиб, еб қўйса... Бирдан қисқичлар мени қўйиб юборди, мен, у гапириб турган, марказга отилдим – ўша он ҳамма тўкилиб, қ исилиб кетди – орқадан кимдир бақирди: “Буерга, буерга келишяпти!”. Чироқ ўйнаб кетди ва ўчди – кимдир симни кесиб қўйибди – шиддатли оқим, бақир-чақирлар, хириллашлар, каллалар, бармоқлар... Ертўла трубасида бу ҳолда қанча вақт думалаб тушганимизни билмайман. Ваниҳоят: зиналар – ғ ира-шира – ёруғлашиб боряпти – ва биз яна кўчадамиз – елпиғичдай, ҳар томонга... 246 Биз Мана – ёлғизман. Шамол, кулранг, пастак – бошимга тегай-тегай дейди – оқшом. Йўлакнинг ҳўл ойнасида – жуда ҳам чуқурда – чироқлар, деворлар, оёғи-осмондан ҳ олатда юраётган жисмлар тўнтарилганди. Қўлимда ақлбовар қилмас даражада оғир бўлган ўрам мени чуқурга, тубга тортиб кетяпти. Пастда, стол ортида, Ю ҳали ҳам йўқ эди ва унинг бўм-бўш, қоронғу хонаси. Хонамга чиқиб, чироқни ёқдим. Чамбаракдай таранг тортилган чаккаларим тақилларди, мен – бир доирадан чиқа олмай – айланада юрардим: стол, стол устида оқ ўрам, каравот, эшик, стол, оқ ўрам... Хонанинг чап томонидаги пардалар туширилган. Ўнг тарафда: китоб устида – шишган кал бош ва – улкан сариқ парабола 55 каби – пешона. Пешонада ажинлар – тушуниб бўлмас, сариқ мисралар қатори. Баъзида кўзимиз-кўзимизга тушиб қолади ва мен у он ҳис қиламан: бу сариқ мисралар мен ҳақимда ёзилган. ...Роппа-роса 21 да содир бўлди. Ю ёлғиз ўзи келди. Хотирамда бир нарса аниқ сақланиб қолди: мен овоз чиқариб нафас олардим ва бу овозни ўзим ҳам эшитардим; овозимни қанча пасайтиргим келмасада, қ ўлимдан келмасди. У ўтирди, тиззаларидаги униформасини тўғирлади. Пушти аралаш жигарранг ойқулоқлари қимирларди. - Аҳ, азизим, демак, сиз яраланганингиз тўғри эканда? Билишим биланоқ – дарҳол... Шток стол устида қаршимда. Янада баландроқ нафас олиб, сапчиб туриб кетдим. У эшитди, гапини тугатмай 55 Математикага оид атама. Эгри чизиқнинг бир тури Евгений Замятин 247 тўхтади, нимагадир у ҳам ўрнидан турди. Бу онни ақлимда аллақачон кўриб бўлгандим, оғзимда жирканч, ширин таъм... рўмолча, рўмолчам йўқ – ерга туфладим. Ўнг девор ортидаги – сариқ, тикилиб турган ажинлар – мен ҳақимда. У кўрмаслиги керак, у қараб турса, янада ёқимсизроқ... Тугмачани эздим – бунга ҳаққим бўлмаса ҳ ам, ахир, бунинг ҳозир қизиғи йўқ-ку – пардалар тушди... У, чамаси, ҳис қилди, тушунди, эшик томон ўзини отди. Аммо мен унинг йўлини тўсдим ва, овоз чиқариб нафас олиб, бошидаги ўша жойдан бир сонияга ҳам кўзимни узмай... - Сиз... сиз ақлдан озибсиз! Журъат қила олмайсиз... – у менга орқага қараб юрди, каравотга ўтирди, тўғрироғи ўтириб қолди – кафтлари бирлаштирилган қўлларини тиззалари орасига тиқди. Айни диққат-эътибор билан, уни кўзларим билан арқонда ушлаб, мен қўлимни асталик билан стол томон чўздим – фақат битта қўлим ҳ аракатланарди – штокни олдим... - Ёлвораман! Бир кун – фақат бир кун! Мен эртагаёқ – эртагаёқ бориб, ҳаммасини қиламан... Нималар деяпти? Қўлимни кўтардим – Менимча: уни ўлдирдим. Ҳа, сизлар, менинг нотаниш ўқувчиларим, сизлар мени қотил деб аташга ҳақлисизлар. Агарда у: “Валинеъмат... ҳаққи... Розиман – мен... ҳозир” деб бақирмаганда, мен шток билан унинг бошига урардим. Қ алтираётган қўллари билан у униформасини ечиб ташлади – кенг, сариқ, осилган бадан каравотга тушди... 248 Биз Фақат шу ондагина мен тушундим: у, мен пардаларни... хоҳлаганим учун... тушурди деб ўйлаганди... Бу шу даражада кутилмаган, аҳмоқона ҳолат эди-ки, мен ҳ оҳолаб кулиб юбордим. Ўша ондаёқ ичимдаги таранг буралган пружина портлаб кетди, қўлим ҳолсизланди, шток ерга тушди. Бу он мен ўз тажрибамда, кулгу – энг даҳшатли қурол эканлигини, кулгу билан ҳамма нарсани – ҳаттоки, қотилликни ҳам – ўлдириш мумкинлигини, кўрдим. Мен стол ортида ўтириб – умидсиз, сўнгги даражадаги кулгу билан – кулардим ва бу аҳмоқона вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топа олмасдим. Агарда воқеалар режалаштирганимдай ривожланганда, нима бўларди, билмайман, лекин бирдан янги, ташқи қўшимчалувчи: телефон жиринглаб кетди. Гўшакка ўзимни отдим: балки, у, I дир? Гўшакдан кимнингдир нотаниш овози: - Ҳозир. Толиқтирадиган, чексиз ғувиллаш. Узоқдан – оғир қ адамлар, яқинлашиб келяпти, тобора баландроқ, тобора чўянроқ – ва мана... - Д-503? Ҳа... Сиз билан Валинеъмат гаплашяпти. Дарҳол менинг олдимга! Триқ, - гўшак қўйилди, - триқ. Ю ҳали ҳануз каравотда ётарди: кўзлари юмилган, ойқулоқлари табассумдан жилиб кетган. Ердан унинг кўйлагини олиб, унга отдим ва тишларимни сиқиб: - Қани! Тезроқ – тезроқ! Евгений Замятин 249 У тирсаги билан кўтарилди, кўкраклари ён томонга силжиб кетди, кўзлари думалоқлашиб, мум каби бўлди. - Қандай қилиб? - Шундай. Тезроқ – кийинсангизчи? У – тугун каби, кўйлагига маҳкам ёпишиб олиб, ингичка овозда: - Тескари қараб туринг, - деди. Мен тескари қараб, ойнага пешонам билан ёпишиб туриб олдим. Қора, ҳўл, ойнада чироқлар, жисмлар, учқунлар титрарди. Йўқ: бу – мен, бу – менинг ичимда... Нега У мени? Наҳотки, У мен ҳақимда, у ҳақида, ҳаммаси ҳақида билса? Кийиниб бўлган Ю эшик олдида. У томон икки қадам – худди менга керак жавобни ҳозир унинг қўлларидан томчи-томчи сиқиб оладигандек, унинг қўлларини қаттиқ қ исдим: - Менга қаранг... Унинг исмини – гап ким ҳақида эканлигини биласиз – унинг исмини айтдингизми? Йўқ? Фақат тўғрисини айтинг – менга шу керак... менга фарқи йўқ – фақат тўғрисини айтинг... - Йўқ. - Йўқ? Ахир нега – уерга бориб, айтиб қўйибсиз, нега... Унинг пастки лаби – бирдан ташқарига, худди ҳалиги болакайники каби, ва ёноқларидан, ёноқларидан томчилар... 250 Биз - Чунки мен... мен қўрқдим. Агарда уни... шу сабабли сиз... сиз мени сев... Оҳ, менинг қўлимдан келмасди – қ ўлимдан келмасди! Тушундим: бу – ҳақиқат. Бемаъни, кулгили, инсоний ҳ ақиқат! Эшикни очдим. Евгений Замятин 251 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling