Bookmany print
Болалар ўйинлари – ҳаёт машқлари
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова
Болалар ўйинлари – ҳаёт машқлари Кўп ҳаракат қилган организм яшовчан бўлади. Боболаримиз кечираётган ҳаёт тарзларига, ҳаракатларга қараб ўйинларни кашф этганлар. Одам умри давомида қиладиган ҳатти-ҳаракатлар, тирикчилик ташвиши, четдан бўладиган турли қаршиликларни енгиш, оилани ҳимоя қилиш каби ҳаётий вазиятлар бу ўйинларга мавзу бўлган. Дастлабки ўйинлар инсониятнинг болалиги бўлган териб ейиш даври билан боғлиқлиги фикримиз исботи- дир. Кейинчалик ўйинлар мундарижасига овчилик, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан боғ- лиқ турлари кириб келдики, бу ҳаётий жараёнлар, яшаш учун ҳаракат қилиш, интилиш билан боғлиқдир. Таъбир жоиз бўлса, бу ўйинлар ўша даврдаёқ одамлар- нинг табиат инжиқликларига дош беришларига, турли касалликларни енгиб ўтишларига замин ҳозирлаб борди. Ўйинларда теварак-атрофда юз бераётган воқеа- ҳодисалар сюжетлари жонлантириб борилган. Сюжет- лар одамларнинг ҳаёти билан бевосита боғлиқ ҳолда шаклланган. Ўйинлар инсонни маънан, ахлоқий, эсте- тик жиҳатдан тарбиялайди. Чунки ўйинлар жамият ҳаётида меҳнатдан кейинги ҳодиса саналади. Ибтидоий замонларда одамлар ўйинлар орқали овчилик жараён- ларини акс эттирганлар. Шу маънода Гулжахон Мардонова томонидан ёзиб олинган ўйинларнинг айримлари бир қадар унутилган- лиги, ноёблиги, қолаверса замонавий болаларнинг кун- Гулжаҳон Мардонова ~ 4 ~ далик машғулотларидан айтарли четлашганлиги билан ҳам қимматга эга. Улар билан танишар экансиз халқ- нинг миллий тарбия мактаби нечоғлик қадим тарихга эгалигига тан берасиз. Ўзбек халқида йигитнинг белбоғи ҳам, қизнинг рўмоли ҳам оддий мато, аксессуарлар эмас. Улар мард- лик, ор-номус, ҳаё, садоқат, покликнинг матода намоён бўлиши. Шунинг учун ҳам халқимизда белбоғ қадим- дан азизланган. Ўз сўзида турадиган, айтганидан қайт- майдиган йигитлар “Белида белбоғи бор” деб мақтал- ган. Белбоғ йигитнинг кўрки, номуси, ори саналган. Халқ тўқиган достон ва эртакларда ҳам белбоғга нис- батан юқори баҳо берилади. Демак, ўғил болалар ўйин- лари орасида белбоғнинг восита сифатида ишлатили- шида катта миллий маъно бор. “Белбоғ” ўйинининг энг афзал томонларидан бири унга махсус тайёрланадиган восита шарт эмас. Қола- верса, бу ўйин билан исталган жойда ҳамроҳ бўлиш мумкин. Баҳсга киришган болалар бўйи, ёши, кучи тенг бўлиши талаб қилинади. Ўйин давомида иштирок- чи нималарга эътибор бериши керак? Энг аввало, у зийрак бўлиши, ўйинбошининг ҳатти-ҳаракатини диқ- қат билан кузатиб туриши керак. Сабаби, ўйинбоши “бошланг” ишорасини берганда бир лаҳза кеч бошлан- ган ҳаракат инсоннинг мағлуб бўлишига сабабчи бўла- ди. Оёқлар тагига ташланган белбоғни биринчи бўлиб эгаллаб олиш ва уни бош узра баланд кўтаришга рақиб- дан олдинроқ улгуриш керак. Бойсун туманидан ёзиб олинган “Зар қалпоқ” ўйини- да восита сифатида бош кийим танланган. Халқ ўйин- ларида бош кийимнинг восита сифатида танланиши ҳам бежиз эмас. Бош кийим инсоннинг обрўси, ҳур- мати, шахсини англатади. Ҳатто бошдаги дўппининг ҳолатига қараб эгасининг қандай инсонлигини билиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling