Borland C++ Builder билан ишлаш


C++ Builder мухитида иловалар яратиш


Download 167.5 Kb.
bet5/8
Sana03.12.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1800217
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
23-Borland C Builder áèëàí èøëàø

C++ Builder мухитида иловалар яратиш.


C++ Builder мухитида илова ишлаб чикишдаги биринчи кадам лойиха яратиш хисобланади. Лойиханинг файллари узида компиляция килиниб бажаришга тайёрланганда илованинг кисмига айланадиган, автоматик равишда генерацияланган бошлангич матнни мужассам этади. Янги лойиха яратиш учун менюнинг File/New Application пунктини танлаш керак булади.
C++ Builder шартли равишда Project1.cpp номи билан лойиха файлини яратади (шунингдек яна шартли равишда Project1.mak номи билан make-файлини яратади). Лойихага янги шакл кушиш каби узгартиришлар киритишда C++ Builder лойиха файлини янгилайди.

Расм.7. Лойиха файли
Илова ёки лойиха одатда бир нечта шаклга эга булади. Лойихага шакл кушиш натижасида куйидаги кушимча файллар яратилади.
 Шаклни конструкциялаш учун кулланиладиган ойна ресурслари хакида маълумот сакловчи .DFM кенгайтмали шакл файли:
 C++ кодига эга булган, .CPP кенгайтмали модуль файли:
Шакл синфини тасвирловчи, .Н кенгайтмали сарлавха файли.
Сиз янги шакл кушганингизда лойиха файли янгиланади. Лойихага бир ёки бир нечта шакл кушиш учун менюнинг File/New Form пунктини танланг. Лойихага кушилиши керак булган буш шакл пайдо булади. Шунингдек менюнинг File/New пунктидан фойдаланиб, Forms сахифасидаги объектлар репозиторийсидан мос шаблонни танлаш мумкин.

Расм.8. Шакл шаблонлари
Лойихани шунчаки компиляция килиш учун Compile менюсининг Compile пунктини танлаш керак. Лойихани яратиб, шу лойихани ишга туширувчи файл яратиш учун Run менюсининг Run пунктини танлаш лозим. Лойиха компановкаси инкремент хисобланади (факат узгарган модуллар кайта компиляцияланади).
Агар илованинг ишлаш жараёнида амал бажариш вактида хатолик юзага келса, C++ Builder дастурни бажаришда пауза килади ва операторда урнатилган, хатолик манбаи хисобланган код мухарририни курсор билан биргаликда курсатади. Керак булган тузатишни амалга оширишдан олдин Run контекстли менюсидан Run пунктини танлаб иловани кайта ишга тушириш, иловани ёпиш ва шундан сунг лойихага узгартиришлар киритиш максадга мувофик. Бунда Windows ресурсларини йукотиш эхтимоли камаяди.

Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling