Борлиқнинг мавжудлик усуллари ва шакллари


-§. Фазо ва вақт – борлиқнинг тузилиши сифатида


Download 52 Kb.
bet2/3
Sana18.02.2023
Hajmi52 Kb.
#1212374
1   2   3
Bog'liq
2 mavzu borliq

2-§. Фазо ва вақт – борлиқнинг тузилиши сифатида
Борлиқ тузилишга эга, яъни у структурали. Борлиқнинг асосий тузилиши шакли (структуравий шакли) унинг фазо ва вақтда мавжудлиги билан изоҳланади.
Инсон ўзининг кундалик ҳаётида «масофа», «узунлик», «жой», «ўрни», «кўлами», «миқёси», «макони», «баландлиги», «эни», «бўйи», «баланд», «паст», «юқори», «қуйи», «ичи», «ташқариси», «ўнг»,«чап», «олди», «орқаси», «ўнги», «тескариси», «чуқур», «саёз», «туби», «юзаси», «сатхи», «ости», «усти», «ёни», «теварак атрофи», «яқин», «узоқ» сингари фазога оид, «лаҳза», «пайт», «давр», «замон», «фасл», «кеча», «бугун», «эртага», «индин», «ўтган пайт», «олдин», «ҳозир», «шу пайт», «шу он», «кейин», «энди», «ўтмиш», «келажак», «давомийлик», «эрта», «кеч», «азалийлик», «абадийлик», «мангулик» каби вақтга оид тушунчаларга дуч келади. Бу тушунчалар воқеа ва ҳодисаларга нисбатан қўлланилади. Фанда ҳодиса деб фазо ва вақт нуқтасига, яъни «шу он» ва «шу жой»га айтилади. Шу жиҳатдан дунё «шу жой» ва «шу он»лар мажмуасидан иборат. Фазо - вақтнинг муайян лаҳзасида бу дунёни ташкил этган нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини ифодаласа, вақт эса - фазонинг ҳар бир нуқтасида рўй берувчи ҳодисаларнинг кетма-кетлиги, давомийлиги тартибини ифодалайди1. Шу тарзда фазони вақт билан, вақтни фазо билан белгилаш мумкин.
Фазо ва вақт - борлиқнинг умумий яшаш шакллари бўлиб, фазо дунёни ташкил этувчи объектлар ва уларнинг таркибий нуқталарининг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами ва миқёсини ифода этади, вақт эса дунёда содир бўлувчи ҳодиса ва жараёнларнинг рўй бериш кетма-кетлиги тартиби ва давомийлигини ифодалайди. Ўзбек тилидаги адабиётларда араб тилидан кирган макон ва замон атамалари ҳам ишлатилади. Фазо ва вақтнинг табиати ва моҳияти ҳақида қадимдан файласуфлар хилма-хил нуқтаи назарларни илгари суриб келишади. Уларни умумлаштириб, икки йирик концепцияга ажратиш мумкин. Бу концепциялар субстанциал ва реляцион концепциялар деб аталади.
Субстанциал концепцияда фазо ва вақтнинг абсолют жиҳатлари, реляцион концепцияда эса уларнинг нисбий жиҳатлари абсолютлашти­рилади. Субстанциал концепция тарафдорлари (Демокрит, Афлотун, Эроншаҳри, Закариё ар Розий, Беруний, Патриций, Кампанелла, Гассенди, Ньютон, Эйлер, Мопертюи ва бошқалар) фикрича, фазо - материя ва моддий алоқадорликлардан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган мустақил субстанциядир; фазо - моддий объектлар учун жойлашиш макони, у абсолютдир. Вақт эса борлиққа, фазо ва ҳаракатга жиддий таъсир кўрсатади; вақт муносабатлари абсолютдир, яъни вақт ҳамма ҳисоб системаларида бир хилда ўтади. Фазо ва вақтни улар мустақил субстанция деб ҳисоблаганликлари туфайли бундай ёндашув субстанциал концепция деб фанга кирган.
Реляцион концепция вакиллари(Арасту, Августин, ал-Киндий, Ибн Сино, Носири Хисров, Фахриддин Розий, Насриддин Тусий, Декарт, Лейбниц, Толанд, Бошкович, Юм, Фихте, Кант, Хегел)нинг фикрича, фазо - моддий дунёнинг таркибий тузилиши тартибининг намоён бўлиши, жисмларнинг ўзаро жойлашиш ўринлари ва моддий нарсаларнинг мавжудлиги тартибини ифодалайди. Фазо - жузъий ҳолда ҳам, умумий ҳолда ҳам моддий дунёнинг ҳолатига боғлиқдир; материя фазонинг мавжудлиги учун асосий воситадир; фазо - нисбийдир. Вақт эса материянинг атрибути (ажралмас хусусияти), у материядан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин эмас, вақт муносабатлари нисбийдир, вақтнинг давомийлиги моддий объектларнинг ўзаро алоқадорлигига, ҳисоб системасига боғлиқдир. Ҳозирги замонда борлиқнинг турли ташкилий структура даражаларига алоқадор бўлган физик, химиявий, геологик, биологик, физиологик, ижтимоий (социологик), психологик фазо ва вақт ҳақидаги концепциялар ҳам яратилмоқда. Бундай концепцияларда оламнинг тузилиши жиҳатдан хилма-хиллиги ва бирлиги, кўп қирралилиги ва чексизлиги, мураккаблиги ва ниҳоясизлиги асосланмоқда. ХХ аср охири ва Х1Х асрнинг бошларида назарий физика, топология, чизиқли алгебра, квант физикаси, қора туйнуклар физикаси, релятивистик космология фанларининг ривожланиши фазо ва вақт ҳақидаги тасаввурларни жиддий ўзгартирди. Айниқса, концептуал фазо (вақт)ни информацион технология воситаларида моделлаштириш йўллари осонлашгач, фазо ва вақтнинг турли-туман моделларини тадқиқ этиш имкониятига кенг йўл очилди. Бу тадқиқотлар оламдаги ягона, энг умумий, универсал ва фундаментал алоқадорлик - бу фазо - вақт алоқадорлигидир деб хулоса чиқаришга тўлиқ асос берди.
ХУЛОСА
Фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. У маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. Мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. У идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди.
Албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. Аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. Ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. Фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. У инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. Шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. Келгусида мустақил Ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. Бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. Иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим.

Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling