Бош ҳарфлар имлоси


Download 24.92 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi24.92 Kb.
#1415175
  1   2   3
Bog'liq
узбек тили


Бош ҳарфлар имлоси
1. Кишиларнинг исми, отасининг исми, фамилияси, тахаллуси бош ҳарф билан ёзилади: Собиров Зокиржон Шукуржонович, Абдурауф Фитрат каби.
2. Мамлакатлар, шаҳарлар, қишлоқлар, шаҳарчалар, дарё, денгиз, тоғ, тепа, адир номлари ҳам бош ҳарф билан ёзилади: Ҳиндистон, Муборак, Ургут, Тентаксой, Қўнғиртоғ, Қашқадарё, Қора денгиз ва ҳоказо.
3. Корхона, ташкилот, муассаса номлари, адабиёт ва санъат асарлари, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт воситаларининг номлари бош ҳарф билан ёзилади: «Малика» фирмаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа консерни, «Ўзқишлоқхўжмашхолдинг» компанияси, «Дамас» автомобили, Кўкдумалоқ компрессор стансияси, Хоразм чанқовбосди ичимликлар заводи, Қизилқум фосфорит комбинати, «Амударё» журнали, «Шайтанал» асари ва ҳоказо.
4. Муҳим тарихий саналар ва байрамлар номи таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан ёзилади: Мустақиллик куни, Наврўз байрами, Хотира куни.
5. Олий даражадаги давлат ташкилотлари, халқаро бирлашмалар номи бош ҳарф билан ёзилади: Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Европа Иттифоқи Кенгаши каби.
6. Мудофаа вазирлиги, Давлат тест маркази, «Умид» жамғармаси, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси каби ташкилотлар номининг биринчи ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади.
7. Олий даражадаги унвонлар ва мукофотлар номи таркибидаги сўзлар ҳар бири бош ҳарфлар билан ёзилади: «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Олтин Юлдуз» медали. Шунингдек, «Соғлом авлод учун» ордени, «Шуҳрат» медали сингари мукофотларнинг биринчи сўзи бош ҳарф билан ёзилади.
8. Ҳар бир гап бош ҳарф билан бошланади: Ҳар қандай интилиш, изланиш, ижод халқ манфаатларига хизмат қилсагина у қадрлидир. (А.Орипов)
Чизиқча билан ёзиш
1. Жуфт, такрор ва ярим такрор сўзларнинг ўртасида чизиқча ишлатилади: ота-она, орзу-умид, кеча-кундуз, қинғир-қийшиқ; тоғ-тоғ, тез-тез, қип-қизил каби.
2. -у, -ю юкламаси жуфт сўзлар орасида боғловчи вазифасини бажарса, чизиқча билан ёзилади, жуфт сўз қисмлари эса ажратиб ёзилади: эрта-ю кеч,
ош-у нон, бола-ю чақа
каби.
3. Қоп-қора, ям-яшил, тўппа-тўғри каби кучайтирма сифатлар чизиқча билан ёзилади.
4.Уйма-уй, ойма-ой, дам-бадам сингари ўртасида а ёки -ба қўшимчалари келган сўзлар чизиқча билан ёзилади. Лекин сўз таркибида мустақил ишлатилмайдиган қисм қатнашса, қўшиб ёзилади: рўбаро, дарбадар.
5. -чи, -а, -я, -ку, -у, -ю, -да, -е, -ей, -ей, -ла юкламалари ва -ла, -чун кўмакчилари чизиқча билан ёзилади: сен-чи, биз-а, келди-да, укаси-ку, қўй-е, ўғлим-ей, келди-ей, келиб-ла кетди, сен-ла, сен-чун каби.
6. Тартиб сонлар араб рақамлари билан ёзилса, чизиқча ишлатилади: 26-уй, 6-хона, 2001-йил, 8-март. Рим рақамларидан сўнг чизиқча ишлатилмайди: ХХИ аср, Х боб.

Download 24.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling