Бош ҳарфлар имлоси
Download 24.92 Kb.
|
узбек тили
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-« А » синф, 100 гр, 25 см, 10 мм
- Сингил, ўрин, кўнгил, оғил, шаҳар
Кўчириш қоидалари
1. Сатрга сиғмай қолган сўзлар кейинги қаторга бўғин асосида кўчирилади: тад-биркор, тадбир-кор, кол-леж, таъ-лум, таъ-лим каби (тутуқ белгиси биринчи бўғинда қолдирилади). 2. Сўз боши ва охирида келган ёлғиз унли ҳеч вақт якка ўзи қолдирилмайди: эъ-лон эмас, эълон, у-ка эмас, ука, мудофа-а эмас, мудо-фаа, а-бадий эмас, аба-дий. 3. ш, ч, нг ҳарфлар бирикмаси доим биргаликда ёзилади: ко-шона, пу-чуқ, де-нгиз каби. 4. Қисқартма сўзлар, кўп хонали рақамлар кейинги қаторга кўчирилмайди: ЎзМУ, ТошДПУ, 2001, 193156, ХХ каби. 5. Ҳарфдан иборат шартли белги ўзи тегишли рақамдан ажратиб кўчирилмайди: 10-«А» синф, 100 гр, 25 см, 10 мм каби. 6. «Ўқитувчи-91», «Андижон-9», «Боинг-774» кабилар ажратиб кўчирилмайди. Асос ва қўшимчалар имлоси 1. а унлиси билан тугаган феълларга -в, -қ, -қи, -вчи қўшимчалари қўшилганда а унлиси о айтилади ва шундай ёзилади: сайла—сайлов, қайна—қайноқ, сайра—сайроқи. Шунингдек, ўқи—ўқувчи, сови—совуқ, тўқи—тўқувчи сўзларида и унлиси у га айланиши мумкин. 2. К к ва Қ қ ҳарфи билан тугаган сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса, улар г ва ғ га айланади: юрак—юраги, билак—билагим, тилак—тилагим; булоқ—булоғим, қулоқ— қулоғинг, қишлоқ—қишлоғи каби. Эрки, иштироки, ҳуқуқи, равнақи сингари сўзларда бундай ҳолат кузатилмайди. 3. Сингил, ўрин, кўнгил, оғил, шаҳар каби созларга эгалик қўшимчаси, қайир, айир сўзларига нисбат ясовчи қўшимча, икки, олти, етти сўзларига жамловчи сон ҳосил қилувчи қўшимча қўшилса, асосда товуш тушиши ҳодисаси рўй беради. 4. Download 24.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling