Ўзбекистон темир йўллари


Download 30.54 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi30.54 Kb.
#1565082
  1   2   3
Bog'liq
2023 йил бахтсиз ҳодиса (7)


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2023 йил ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жароҳатланишлар тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг корхона, ташкилот ва муассасаларида 2023 йил 10-апрел кунига қадар 3 та оқибати оғир, 1 та оқибати ўрта оғир ва 1 та ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар содир бўлган (2022 йил шу кунига қадар 10 та ҳолат содир бўлган бўлиб, шулардан 3 та ҳолат оқибати ўлим, 6 та ҳолат оқибати оғир, 1 та ҳолат оқибати ўрта оғир бахтсиз ҳодисалар содир бўлган) бўлган жумладан:



Ой

Жами

Январ

Феврал

Март

Апрел

Б/х сони / жабрланувчи

5/5

-

-

4/4

1/1

Ўлим

1/1

-

-

-

1/1

Оғир

3/3

-

-

3/3

-

Ўрта оғир

1/1

-

-

1/1

-

Оғир бўлмаган

-

-

-

-

-
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 5 та бахтсиз ҳодисалар содир бўлган, шулардан:

Т/р, ҳолат, сабаб

Корхона номи, жабрланувчининг Ф.И.Ш., тафсилот

1.
Оғир

2023 йилнинг 01 март куни “Бухоро МТУ” УК бошлиғининг 2023 йил 10 февралдаги 55-МТУ- сонли буйруғига асосан Бухоро электр таъминоти масофаси бошлиғининг 2023 йил 28 февралдаги 93-сонли буйруғи билан Бухоро туман электр тармоқларига қарашли Қоровулбозор монтёрлар бўлими ходимлари Хожадавлат - Бухоро участкасида ободонлаштириш ишларини бажариш учун жалб этилган. Шу куни катта электромеханик Б.Чориев томонидан жорий йўл-йўриқ ўтказилган. Тахминан соат 956 ларда Мурғак - Пойкент разъездлари оралиғининг 3982 км ПК-3 да йўлнинг эгрилик қисмида 4301-сон билан ҳакаракатланиб келаётган Ш.Шарипов бошқарувидаги ТЭП-70БС турдаги 181-рақамли тепловоз темир йўл бўйида ҳаракатланаётган одамни кўриб сигнал берган ва тўхтаган. Темир йўл ёқалаб келаётган электромонтёр А.А.Худойқулов (Бухоро вилояти, Когон шаҳрида 1988 йил 03 ноябрда туғилган, оилали 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, темир йўлда иш стажи 2007 йилдан) ҳаракатланиб келаётган тепловозни кўриб, темир йўл чеккасига сакраган ва ўзининг эҳтиётсизлиги сабабли чап қўл тирсак қисмидан оғир тан жароҳатини олган.


Download 30.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling