I. Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ташкилий-амалий чора-тадбирлар:
1. Коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш;
2. Коррупцияга оид нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш;
3. Жамоатчилик назоратини кучайтириш механизмларини яратиш;
4. Коррупцияга қарши рейтингни жорий қилиш;
5. Олий таълимда очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш;
6. Намунавий касб-одобномаси ишлаб чиқиш;
7. Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишда малакасини ошириш;
8. “Комплаенс назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш.
II. Олий таълим муассасаларига қабул жараёни;
1. Кириш синовларини ўтказиш жараёнини шаффоф, очиқлик принципларини жорий этиш орқали такомиллаштириш;
2. Ягона давлат имтиҳонини ўтказиш тизимини ўрганиш;
3. Ўқишга қабул қилишни расмийлаштиришни ва бошқа тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
4. ДТМ иш фаолиятининг шаффофлигини ошириш;
5. ЎҚҚ бўйича Давлат комиссияси фаолиятини такомиллаштириш;
6. ЎҚҚ жараёнида имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқларини тартибга солувчи НҲҲларни қайта кўриш;
7. Хорижий тажриба таҳлили асосида қабул жараёни иштирокчиларининг жавобгарлигини жорий қилиш.
III. Таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш жараёнини такомиллаштириш
1. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
2. Талабаларнинг баҳоланиши ва ўзлаштириш кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг электрон тизимини жорий этиш;
3. Талабалар орасида коррупцияга оид ҳолатлар юзасидан онлайн сўровномалар ўтказиб бориш;
4. Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ходимларининг мустақиллигини ошириш;
5. Талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш;
6. “Электрон университет” лойиҳаси доирасида ўқув жараёнини электронлаштиришни жадаллаштириш;
7. Ёшлар иттифоқи томонидан тўлов-шартномасининг 35% миқдорини тўлаш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;
8. Якуний давлат аттестация имтиҳонлари жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;
9. Якуний давлат аттестацияси комиссияси аъзолари таркибини такомиллаштириш;
10. Магистрлик диссертацияси ва битирув малакавий ишларда плагиатга йўл қўймаслик ва холис тақриз берилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |