Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси
Мустақил иш турларини меъёрлаштириш
Download 399.68 Kb.
|
1 1 УМК Кредит модул тизими
Мустақил иш турларини меъёрлаштириш. Кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил иш турларининг ҳажми 50-60% гача ошади, амалдаги таълим тизимида бу кўрсаткич деярли 40% ни ташкил этади. Шу сабабли, мустақил таълимга етарлича эътиборни қаратмасдан, унинг услубий турларини шакллантирмасдан кредит-модуль тизимини тўлақонли татбиқ қилиб бўлмайди.
Амалдаги таълим тизимига нисбатан оладиган бўлсак ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил иш турларини меъёрланган ва меъёрланмаган турларга ажратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10-сентябрдаги 20-2018-сонли буйруғига илова қилинган “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари”да қуйидаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иш (ЎРТМИ) турлари меъёрлаб қўйилган: - 3-иш тури: Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва улар бўйича маслаҳатлар бериш; битта КИ учун 2 соат ва КЛ учун 3 соат ажратилган. Шунингдек, битта профессор-ўқитувчи бир семестр давомида 50 тагача раҳбарлик қилиши ва маслаҳат бериши мумкин. - 6-иш тури: Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш; битта топшириқ учун 0,3 соат, бироқ, битта фанга кўпи билан 1 соатгача вақт ажратилган. Битта профессор-ўқитувчи кўпи билан 3 тагача академик гуруҳ бириктирилиши мумкин. - 8-иш тури: Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётларига раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва баҳолаш. Малакавий амалиёт ўтаётган ҳар бир талаба учун бир иш кунига – 0,5 соат белгиланган. Бунда 1 академик гуруҳ учун бир иш кунига – 6 соат, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётга раҳбарлик қилишга 1 академик гуруҳ учун таълим муассасаси жойлашган ҳудудда кунига – 3 соат, ҳудуддан ташқарида – 6 соат этиб белгиланган. Индивидуал ҳолда ўтказиладиган амалиётларда бутун амалиёт даврига бир талаба учун – 2 соат ажратилган. Ушбу иш тури бўйича юклама ҳажми профессор-ўқитувчининг ўқув ишлари юкламасининг 20% идан ошмаслиги ҳам белгилаб қўйилган. - 9-иш тури: Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишига раҳбарлик қилиш, хулосалар ёзиш; бир ўқув йилига ҳар бир талаба учун 25 соат, техник йўналишларда эса – 30 соат этиб белгиланган. Бунда бир ўқув йилида битта профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба бириктирилади. - 11-иш тури: Магистратура талабаларининг илмий-педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилиш бир ўқув йилига битта талаба учун – 50 соат белгиланган. Бунда профессор ёки фан доктори – 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис – 3 нафаргача талабага раҳбарлик қилиши мумкин. - 12-иш тури: Магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси ва илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиш учун бир ўқув йилига битта талаба учун – 50 соат белгиланган. Бунда профессор ёки фан доктори – 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис – 3 нафаргача талабанинг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиши мумкин. - 14-иш тури: Олий таълим муассасаларидаги докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш. Бунда бир нафар докторант учун бир ўқув йилига – 100 соат, бир нафар мустақил изланувчи учун бир ўқув йилига – 50 соат белгиланган. Профессор, фан доктори, доцент, фан номзоди ўзи ишлаётган олий таълим муасасасида 3 нафаргача докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиши мумкин. Юқорида келтириб ўтилган ЎРТМИ турларидан масала ечиш, реферат ёзиш, коллоквиум, эссе, тақдимот, кейс-стади, иш ўйинлари, глоссарий, гуруҳ лойиҳаси ва бошқалар учун вақт меъёрлари кўзда тутилмаган. Чунки, улар бўйича услубий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади ва маслаҳатларни аудитория машғулотларида (маъруза, амалий, семинар, лаборатория) амалга ошириш мумкин. Талабаларнинг фан тўгаракларида, танловларда, фан олимпиадаларида иштирок этиши, илмий анжуманларда маъруза қилиши, илмий тезис ва мақолалар чоп этиши каби юкламаларга ҳам вақт меъёрлари кўзда тутилмаган, уларни бажариш “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” иш турларида кўзда тутилган. Талабалар томонидан масофавий таълимда амалга оширилиши мумкин бўлган Link, Chart, Q/A, Review, SWOT, Interview, Google Apps, Дайжест, Report каби ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иш турлари учун маслаҳатларни контакт соатлари (аудитория машғулотлари) учун ажратилган вақт ҳисобидан амалга ошириш мумкин. Download 399.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling