Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси


) Ўқув режаларининг мослиги


Download 399.68 Kb.
bet33/71
Sana19.12.2022
Hajmi399.68 Kb.
#1032863
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71
Bog'liq
1 1 УМК Кредит модул тизими

4) Ўқув режаларининг мослиги. Ҳозирги кунда Ўзбекистон олий таълим тизимида бир хил йўналишдаги ўқув режаларнинг турдош ОТМ ларда ўзаро фарқ қилишини кузатиш мумкин. Кредит-модуль тизими жорий қилиниши билан эса ўқув режалар Болонья жараёни иштирокчи давлатларидаги ўқув режаларга тўлиқ мос бўлади ва дипломларнинг ўзаро тан олинишига шароит яратилади. Бунинг учун биринчи навбатда ўқув режаларимизнинг хорижий ўқув режаларга мослигини таҳлил қилишимиз зарур.
5) Таълим натижалари. Кредит-модуль тизимида таълим мазмуни “таълим натижалари” асосида режалаштирилади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, талабаларга ўқитиладиган фанлар ва уларнинг мазмуни келгусидаги касбий фаолият тури учун қанчалик зарурлигидан келиб чиқиб шакллантирилади. Очиғи, ҳозирги кунда биз бу борада мақтана олмаймиз, чунки ўқув режаларига объектив ва субъектив сабабларга кўра ҳар хил фанлар кириб қолган. Бу муаммони ҳозирги кунда икки хил усулда ечиш мумкин.
Биринчидан – бакалавриат ва магистратура таълим дастурлари бўйича компетенциялар жадвалини шакллантириш, профессиограммаларни тузиш зарур. Бу жуда аниқ, лекин катта ҳажмдаги иш ҳисобланади.
Иккинчидан – ўқув режаларини хорижий таҳлил қилиш зарур. Бунда етакчи хорижий олий ўқув юртларининг ўқув режалари ва силлабуслари мазмунига мўлжал олинадиган бўлса камроқ хатога йўл қўйилади ва бу ишни мутахассислик кафедраларининг масъул ўқитувчиларининг имкониятлари даражасида ҳал қилиш мумкин.
Ўқув режаларини шакллантириб бўлганимиздан сўнг “танлов фанлари каталоги”ни тузиб, уларни талабалар танловига тақдим қилишимиз зарур. Шу орқали ўқув режаларидаги фанлар талабаларнинг қизиқишларига, кадрлар истеъмолчиларининг талабларига қай даражада мос келишини билиб олиш мумкин.
6) Регистратор Офиси. Амалдаги таълим тизимида талабалар контингенти билан деканатлар, ўқув бўлими, кадрлар бўлими, қабул бўлими каби кўплаб бўлинмалар шуғулланишади. Талабалар контингенти билан шуғулланадиган марказлашган бўлинма эса мавжуд эмас.
Кредит-модуль тизимида талабалар контингенти билан марказлаштирилган бўлинма – Регистратор Офиси шуғулланади. Унинг вазифаси - академик тақвим тузиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, қабул комиссиясининг ишини ташкил қилиш, фанларга ёзилишни ташкил қилиш (Enrollment), академик гуруҳларни шакллантириш, киришда билимларини аниқлашни ташкил қилиш ва уни назорат қилиш, якуний назорат ва оралиқ аттестацияларни ташкил қилиш ва ўтказиш, якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказишни назорат қилиш, талабаларнинг шахсий ҳужжатларини архивгача сақлаш, “Регистратор” маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаш, транскриптни юритиш ва унга талабаларнинг баҳоларини киритиш, тантанали маросимларни ташкил қилиш ва ўтказиш (битирувчиларнинг дипломларини расмийлаштириш ва тантанали равишда тақдим этиш), талабалар контингенти бўйича статистика юритиш каби вазифалардан иборат бўлади.
Бу тузилма кредит-модуль тизимида талабага қаратилган бўлинма бўлиб, уни кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтилгунга қадар вақтинча деканат ва бўлимлардан ходимларни жалб қилиш орқали ташкил қилиш мумкин.

Download 399.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling