Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси


Кредит-модуль тизимининг афзаллик ва муаммоли жиҳатлари


Download 399.68 Kb.
bet31/71
Sana19.12.2022
Hajmi399.68 Kb.
#1032863
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71
Bog'liq
1 1 УМК Кредит модул тизими

2.1. Кредит-модуль тизимининг афзаллик ва муаммоли жиҳатлари.
Кредит-модуль тизимига ўтишда бир қатор муаммоли жиҳатларга эътиборимизни қаратишимиз ва бу тизимнинг афзаллик жиҳатларига урғу бериш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, талабанинг умумий юкламаси аудитория ва мустақил таълим юкламаларидан иборат. Амалдаги таълим тизимида аудитория юкламаларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда, лекин мустақил иш турлари ҳали оммалашмаган. Кредит тизимида энг аввло талабанинг мустақил ишига жиддий эътибор қаратилади.
Кредит бу баҳо эмас, балки иш ҳажми ҳисобланади. Масалан, талаба 5 кредитлик фанни ўзлаштирган бўлса, у 5 кредит ҳажмидаги ишни бажарган ҳисобланади, яъни у ушбу фаннинг маърузаларида, амалий ва лаборатория машғулотларида қатнашган, мустақил иш топшириқларини бажарган ҳисобланади. Демак, бу фанни ўзлаштирган талаба уни қандай баҳога ўзлаштирганидан қатъий назар у 5 кредитни қўлга киритади.
Кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳиятини очиб беришда уни фақат “кредит” ва “модуль” атамалари орқали изоҳлаш етарли бўлмайди. Бу атамалар уни ихчам номлаш учун қўлланилган, холос. Биз кредит-модуль тизимининг моҳиятини бошқача усулда очиб бермоқчимиз. Яъни, биз китобнинг яратилишига асос бўлган тамойиллар, кредит-модуль тизимининг амалдаги таълим тизимидан фарқ қилувчи жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Аввал таъкидлаб ўтилганидек, кредит-модуль тизимининг асосий тамойиллари ва элементлари қисман Ўзбекистон олий таълим тизимига татбиқ қилинган. Шундай экан, биз бу ерда кредит-модуль тизимининг фақат биз учун янги бўлган ва амалдаги таълим тизимида мавжуд бўлмаган қуйидаги 10 та муаммоли жиҳати ва афзалликлари ҳақида фикр юритамиз ва зарур жойларда амалга оширишнинг имкони бўлган таклифларимизни келтириб ўтамиз.
1) Олий таълимнинг самарадорлиги. Амалдаги таълим тизимида талабалар 1-курсдан бошлаб йўналишлар ва улар ичида тармоқлар бўйича ажратилиб ихтисослик фанларини ўқишни бошлашади. Яъни, биз талабани ҳали абитуриентлик пайтидаёқ танловдан маҳрум қилиб ихтисосликка бириктириб қўямиз.
Кредит-модуль тизимида эса энг аввало талабага танлов имкони берилади. Танлов фанлари семестрдан семестрга ошиб боради.
Илғор хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, бакалавриатни иккита босқичга ажратиш орқали, 1-2 курсларда таянч фанларни, 3-4 курсларда эса танлов асосида ихтисослик фанларини ўқитиш мумкин. Демак, эндиликда кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун 4 йил эмас, 2 йил етарли бўлади. Бу эса олий таълимнинг иш унумини, самарадорлигини 2 баробар оширади.

Download 399.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling