Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси


Download 399.68 Kb.
bet28/71
Sana19.12.2022
Hajmi399.68 Kb.
#1032863
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71
Bog'liq
1 1 УМК Кредит модул тизими

Иқтисодий омиллар ҳар доим ҳар жабҳада намоён бўлади таълим соҳасида ҳам бундан мустасно эмас. Олий таълим соҳасида содир этилаётган кўплаб ҳуқуқбузарликларда иқтисодий омиллар етакчи ўрин эгаллайди. Масалан, ойлик маошини кўтариш, олий таълим муассасасини зарур моддий-техник ашёлар билан таъминлаш, муассасада янги бинолар қуйриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш ҳолатларини барчаси иқтисодий омиллар билан боғлиқ.
Сиёсий омиллар коррупцияга қарши курашиш борасида барча соҳаларга тасир қилгани каби олий таълим соҳасида муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, амалда ҳукумат олий таълимни соҳани “коррупциядан ҳоли” тизимга айлантириш борасида ижобий ислоҳотларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаганда, соҳадаги коррупциявий ҳолатларни йиллаб муҳокма қилганимизда ҳам фойдаси бўлмас эди. Зеро, барча ўзгариш ва ислоҳотлар норматив ҳуқуқий-ҳужжатларни қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш барча соҳаларда бўлгани каби олий таълим соҳасида ҳам мавжуд. Олий таълм муассасаларига киришда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 та тоифа бўйича имтиёзлар берилган бўлиб , булар бир қарашда ижобий қўллаб-қуваватлаш бўлиш мумкин, бироқ ушбу имтиёзларга эга бўлиш жараёнида коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилишига олиб келмоқда.
Маъданий омиллар коррупцияга қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга, чунки аҳолида коррупцияга қарши муросасиз муносабат шакллантириш самарали чоралардан бири ҳисобланади. Президентимизнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак, деб таъкидлаб ўтдилар.

Назорат саволлари


  1. Нима учун тегишли ҳужжат “норматив-ҳуқуқий ҳужжат” деб аталади? “Норматив ҳужжат”, “ҳуқуқий ҳужжат” ва улар бирикмаси бўлган “норматив-ҳуқуқий ҳужжат” тушунчаларининг ўзаро нисбати қандай?

  2. Нима учун баъзан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини Асосий қонун деб атаймиз? Бундай таъриф учун юридик асос мавжудми?

  3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қандай турлари мавжуд?

  4. Қонуности ҳужжатлар деганда нима тушунилади?

  5. Қонуности ҳужжатларининг турларига қандай ҳужжатлар киради?

  6. Фармон, қарор, фармойиш, буйруқ, йўриқнома тушунчасини изоҳланг.

  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларининг қабул қилинишини тушунтириб беринг.

  8. Вазирлар Маҳкамаси қабул қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нималар киради?

  9. Фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олиш ҳуқуқига эгами?

  10. Давлат таълим стандартлари ва уларнинг мазмунини изоҳланг.

  11. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида нималарни биласиз?

  12. Ўзбекистон Конституциясининг таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти нималардан иборат?

  13. Олий таълим борасида “Таълим тўғрисида”ги Қонунда қандай нормалар белгиланган?

  14. Нима учун олий таълим соҳаси “Коррупциясиз соҳа” деб белгиланди? Бундан қандай мақсадлар кўзланган?

  15. “Олий таълим коррупциясиз соҳа” қайси норматив акт асосида жорий этилди.


Download 399.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling