Бош илмий-методик марказ ўзбекистон республикаси
ТМИ сифатини назорат қилиш бўйича комиссия
Download 399.68 Kb.
|
1 1 УМК Кредит модул тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
ТМИ сифатини назорат қилиш бўйича комиссия. ТМИ сифатини назорат қилиш бўйича комиссия фанлар кесимида ТМИ ларини ташкил қилиш ва режалаштириш, уларни тарқатиш, топшириш муддатларини ва сифатини назорат қилиш ва услубий таъминотини яхшилаш мақсадида ташкил қилинади.
Комиссия аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) ЎРТМИ жадвалларини тузишни назорат қилиш; 2) факультет йўналишлари фанлари бўйича семесрда ЎРТМИ ларни ўтказиш жадвалларини мувофиқлаштириш; 3) мустақил ишларнинг талабалар томонидан бажарилишини баҳолаш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш; 4) бутун семестр учун алоҳида фанларнинг иш сиғими бўйича ЎРТМИ жадвалларини таҳлил қилиш; 5) ЎРТМИ ларини топширишнинг ягона жадвалларини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш; 6) алоҳида фанлар бўйича топшириқлар сифатини баҳолаш; 7) ТМИ шаклларини танлашнинг тўғрилигига баҳо бериш; 8) топшириқларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар мавжудлигини таҳлил қилиш ва уларни эксперт баҳолаш; 9) ўзлаштириш таҳлили натижаларидан келиб чиқиб ТМИ ни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш; 10) ТМИ ни ташкил қилиш масалалари ва уларнинг услубий таъминоти бўйича профессор-ўқитувчилар жамоаси билан семинар ва маслаҳатларни ташкил қилишда иштирок этиш; 11) турли кўринишдаги ТМИ бўйича ёндашувларни ва баҳолаш меъёрларини аниқлашда иштирок этиш. Амалдаги таълим тизимида бундай вазифалар ўқув-методик бирлашмалар зиммасига юклаб келинган. Бироқ, сўнгги йилларда бу тузилманинг фаолияти сустлашиб қолди. Ушбу тавсия қилинган комиссиялар Олий таълим муассасасининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ташкил қилинади. Назорат саволлари ECTS нима? Кредит-модуль тизимида “кредит” атамаси қандай маънони англатади? Кредит-модуль тизимига ўтиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими учун нимага керак? АҚШ олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Англия олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Франция олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Бельгия олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Германия олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Швеция олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Голландия олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Япония олий таълим тизими ҳақида маълумот беринг. Кредит-модуль тизимида қандай қилиб умумий ўқув юкламалари ҳажмини камайтириш мумкин? Талабанинг мустақил таълими (ТМТ) ҳақида маълумот беринг/ Кредит-модуль тизимида таълим мазмунини режалаштириш қандай амалга оширилиши мумкин? Кредит-модуль тизимида талабаларни табақалаб ўқитишни қандай ташкил қилиш мумкин? Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини режалаштириш қандай босқичларда амалга оширилади? Кредит-модуль тизимида талабанинг вақт бюджети қандай аниқланади? Кимлар лекторлик қилишлари мумкин? Кимлар тьюторлик қилишлари мумкин? Кимлар эдвайзерлик қилишлари мумкин? Лектор ТМТ турига қанча вақт режалаштириши лозим? Тьютор қандай фаолият турлари билан шуғулланади? Эдвайзерлик хизмати нима мақсадда ташкил қилинади? Ўқув режалари бўйича комиссия нима билан шуғулланади? Модераторлик қандай фаолият тури ҳисобланади? Download 399.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling