Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


-расм. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадларининг гуруҳланиши ва таркиби


Download 0.78 Mb.
bet10/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

2-расм. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадларининг гуруҳланиши ва таркиби9
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромад(тушум)лари таркиби ва ундан тушган маблағларни сарфлаш йўналишлари қонунчилик билан белгиланган. Хусусан, «бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар (харажатлар сметасида капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно); фаолият ихтисослиги бўйича товар (иш ва хизмат)ларни реализация қилишдан олинган даромадлар (бюджет ташкилотларининг товар (иш ва хизмат)ларни реализация қилишдан олинган даромадлари товар (иш ва хизмат)ларни реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади); бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар; ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади»10.

3-расм. Олий таълим муассасасини молиялаштириш манбалари11
Расм маълумотларидан кўриш мумкинки, олий таълим муассасасини молиялаштиришда тўлов-контракт шакли бирламчи ўринда турар экан. Кейинги ўринларда эса, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармаси маблағлари саналади.


4-расм. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари таркиби12
Олий таълим муассасаларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағларнинг ўрни катта бўлиб, давлат олий таълим муассасалари маблағлари таркибида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлари салмоқли ўрин эгаллайди. Ҳозирги кунда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини асосий қисми бюджетдан ташқари маблағлар ташкил этмоқда ҳусусан бизнес ва бошқарув йўналишларида 95-98 фоизгача молиявий таъминот ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағларига тўғри келмоқда.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, сўнгги беш йилда олий таълим тизимини молиялаштириш жараёнида аста-секинлик билан бозор механизмлари жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши олий таълимни ривожлантиришнинг янги босқичи бошланганлигининг далолатидир.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling