3. Ахолининг даромадлари ва унинг таркиби. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Мавзунинг долзарблиги


Download 283.59 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2023
Hajmi283.59 Kb.
#1224506
  1   2
Bog'liq
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш Ижтимоий соҳани ривожлантириш


РЕЖА:
    • Кириш

1
    • Ижтимоий соҳани ривожлантириш аҳамияти ва назарий асослари.

2
    • Ижтимоий соҳани ривожланишини прогнозлаштириш тизими.

3.
    • Ахолининг даромадлари ва унинг таркиби.
    • Хулоса
    • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Мавзунинг долзарблиги. Ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунлари ишлаб чиқариш кучларининг қувватига ва ишлаб чиқариш муносабатлари хусусият- ларига, техника билан жиҳозлаш ва ишловчиларнинг касбкор тайёргарлигига боғлиқ бўлиб қолмай, балки кўп жиҳатдан демография жараёнларининг ҳолатига, аҳоли соғлиғига ва соғлиқни сақлаш даражасига боғлиқдир. Бу хизматни республика тиббиёт соҳаси амалга оширади.
КИРИШ
1.Ижтимоий соҳани ривожлантириш аҳамияти ва назарий асослари.
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий соҳа ходимларининг моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар фаолиятига қўшаётган ҳиссалари юқори даражага кўтарилмоқда. Шунинг учун ҳам ижтимоий соҳани ривожлантиришга жамиятнинг ҳаддан зиёд моддий, меҳнат ва молиявий ресурслари сарфланмоқда.
Ижтимоий соҳа турлари.
Бюджет амалиётида ижтимоий соҳа деганда, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ҳамда фан соҳалари кўз олдимизда намоён бўлади. Бу соҳалар ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, унинг миллий истиқболида муҳим ўрин тутади. шубҳасиз айтиш мумкинки, ана шу соҳанинг юксалиши ва ривожи мамлакатлар тараққиётини, улардаги аҳолининг турмуш даражаси ва савиясини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мустақиллик йилларида ижтимоий соҳа
Республикамизда мустақилликка эришилган биринчи кундан бошлабоқ асосий эътибор ижтимоий соҳани ривожлантиришга, шу соҳада ишлаётган ходимларни бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилди. Айниқса, ижтимоий-маданий, илм-фан, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари юқори даражада ривожланмоқда.
Бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда республикамиз халқи олдида турган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечишда ижтимоий соҳанинг ўрни янада ошиб бормоқда. Инсон омилининг ошишида, меҳнат унумдорлигининг ошишида хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўрни беқиёсдир.
Ижтимоий соҳанинг қай даражада юксалганига қараб, мамлакатнинг умумий тараққиёти (иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва бошқа қудрати)га ва аҳолининг фаровонлиги (турмуш тарзи, саломатлиги, умр кўриши, савияси, билимлилиги ва ҳ.к.лар)га баҳо бериш мумкин.
Республикада ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бу соҳанинг ривожланишида мамлакатдаги демографик тенденцияларнинг ўрни катта.
Ижтимоий соҳа ва демография.
Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари таркиби қуйидагилардан иборат:
– маориф;
– соғлиқни сақлаш;
– маданият ва спорт;
– фан;
ижтимоий таъминот;
– болали оилаларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий нафақалар;
– қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурини биргаликда молиялаштиришга кредит линияси.
Ижтимоий соҳани прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси аввало келажакда аҳоли истеъмолини аниқлаш ва уларни қондириш имкониятларини излашдан иборат.
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли истеъмолининг ўсишини прогнозлаштириш муҳим аҳамият касб этади, чунки бу билан келажакдаги истеъмол ҳажмининг ривожланиш тенденциясини билиш мумкин.
2.Ижтимоий соҳа ривожланишини прогнозлаштириш тизими.
- ижтимоий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг таркиби ва сонини жамиятнинг ижтимоий қатламини ҳамда хусусий мулкка муносабатини ифодалайди;
- ижтимоий – иқтисодий ва ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларини ўзгариши кўрсаткичи, ўқимишли потециалнинг йиғилиши, ишлаётганларнинг профессионал кўтарилиши, қўл меҳнатининг қисқариши ёки фаоллиядан чиқарилиши, меҳнат муҳофазаси ҳолатининг яхшиланиши.
- аҳоли турмуш даражасини кўтаришда миллий даромаднинг жон бошига қанчадан тўғри келиши умумий иқтисодий кўрсаткич, истеъмол ресурслари ва уларнинг миллий даромаддаги улуши.
Ижтимоий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаш тизими бир қанча кўрсаткичларга асосланиб, улар прогноз натижаларини бир – бирига таъсири ва мантиқий оқибатлари ҳақида маълумот беради. Ушбу кўрсаткичлардан асосийлари қуйидагилар:
1. Миллий даромаднинг ўсиши.
2. Аҳоли истеъмол ҳажмининг ошиши.
3. Келажакда истеъмол қилинадиган ресурсларнинг ўсиши.
Аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг 3 таркибий қисми мавжуд.
Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг камчилиги шундаки у номоддий ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолатларни тўлиқ ифода этолмайди. Моделлар ва прогнозлар тизими бутунлай ишлатилса ҳам, мураккаб иқтисодий категория, турмуш даражани фақатгина маьлум жиҳатларини кўрсатиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштиришнинг ривожланишини ўрганувчи жамиятнинг ижтимоий институтларини ривожлантириб, ҳозирги кундаги муаммоларни ечимларини келажакдаги ҳолатини баҳоламай хулоса қилиш мумкин эмас.
Ижтимоий ривожланишни прогнозлашнинг камчилиги

Download 283.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling