Бош, кукрак кафаси ва кориннинг ёпик шикастлари. Узок муддат эзилиш синдроми. Маърузанинг максади


Download 49.4 Kb.
bet7/13
Sana31.01.2024
Hajmi49.4 Kb.
#1832902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
xdj2

9. Тур парда ангиопатияси -бош мия чайкалишининг уткир даврида аникланади. Бунда тур парда веналари кенгайиб ковузлоксимон (извитость) куриниш олади ва конга тулишади. Артериялари эса торайиб, тур парда томирлар буйлаб шишади. Баъзан курув нерви диски чегараларининг аниклиги йуколади.

Тур парда томирларидаги узгаришлар одатда икки томонлама булади, бирок бироз ассимметрия кузатилиши хам мумкин.

Бош мия чайкалишини даволаш

Бош мия чайкалиши булган беморларни даволашнинг асосий бугини бу 2-3 хафта давомида ёток тартиби буюриш.

Калла ичи босими (внутричерепное давление) ни ва мия шишини камайтириш учун хар куни вена ичига гипертоник эритмалар (30-50 мл – 40% ли глюкоза эритмаси; 20-50 мл 10% ли натрий хлорид эритмаси, 10 мл 40% ли уротропин эритмаси, 5-10 мл 25% ли магний сульфат эритмаси), диуретиклар (лазикс, фуросемид 2-6 мл) юборилади.

Кукрак кафасининг лат ейиши ва кисилиши

Кукрак кафасининг лат ейиши ва кисилиши купинча ковургаларнинг синиши, кон томирларнинг ёрилиши, плевранинг шикастланиши, упканинг йиртилиши билан кечиши мумкин ва булар уз навбатида - пневмоторакс, гемоторакс ва тери ости эмфиземаси каби асоратларга олиб келиши мумкин.

Кукрак кафаси лат ейиши булган беморнинг куриниши

Даволаш

Кукрак кафаси лат ейиши булган беморлар купинча консерватив йул билан даволанади:

1. Анальгетиклар.

2. Буйин вагосимпатик ва ковургалараро блокадалар.

3. Нафас гимнастикаси.

4. Антибиотикотерапия.

5. Динамик кузатув.

Буйин вагосимпатик блокадаси

Пневмоторакс

Плевра бушлигида хаво тупланиши пневмоторакс дейилади.

Пневмоторакснинг сабаблари:

  • 1. Ковургалар синиши.
  • 2. Упка ва плевранинг ёрилиши (разрыв).
  • 3. Спонтан пневмоторакс.

Ковургалар синиши ва кукс оралигининг унгга силжиши билан асоратланган чап томонлама пневмоторакс

Пневмоторакснинг турлари

1. Очик пневмоторакс.


Download 49.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling