Бошқариладиган газли мухитда Гилос (Cerasus avium L.) мевасини сақлаш самарадорлигининг илмий асослари


Гилос меваси табиий вазн йўқотишининг нав хусусиятлари ва сақлаш шароитига боғлиқлиги


Download 18.35 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2023
Hajmi18.35 Kb.
#1413359
1   2
Bog'liq
магистр У.Ч.Жўраев гилос сақлаш

Гилос меваси табиий вазн йўқотишининг нав хусусиятлари ва сақлаш шароитига боғлиқлиги

Нав

Сақлаш муддати

Қадоқ матереалининг тури

Вазн йўқолиши %

Сақлаш муддати

Қадоқ матереалининг тури

Вазн йўқолиши %




Назоратдаги

Бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада

Баҳор

12

пласмасса

6.7

12

политилен қопламали қокартон қути

0.7

Ревершон

12

пласмасса

7.4

12

политилен қопламали қокартон қути

1.0

Зироат -0900

12

пласмасса

6.4

12

политилен қопламали қокартон қути

0.7

Назоратдаги

Бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада

Баҳор

21

пласмасса

11.8

21

политилен қопламали қокартон қути

1.3

Ревершон

21

пласмасса

12.6

21

политилен қопламали қокартон қути

1.5

Зироат -0900

21

пласмасса

11.3

21

политилен қопламали қокартон қути

1.3

Ушбу натижалардан шу нарса маълум бўлдики, 20 кунлик сақлашда енг кам вазн йўқотиш назоратдаги мухитда пласмасса яшикларда сақланганда хам, бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада политилен қопламали картон қутиларда сақланганда хам “Зироат -0900” навида, енг кўп йўқотиш эса “Ревершон” навида кузатилди.


Гилос мевасини юқоридаги шароитларни қўллаган холда 30 кунлик сақлашдан кейин енг кам ва кўп йўқотишлар мос равишда “Зироат -0900” ва “Ревершон” навларида кузатилди.
Барча холатларда ўртача вазн йўқотган “Бахор” нави нисбатан “Зироат -0900” навига яқин натижалар берди. Айниқса, бу холат бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада политилен қопламали картон қутиларда 20 кун давомида сақланганда кузатилди яъни, бу навнинг табиий вазн йўқотиш кўрсатгичлари “Зироат -0900” нави билан бир хил бўлди.
Олиб борган тадқиқотларимиз натижаларига кўра, бошқариладиган газ муҳитли совуқхоналарда барча навлардаги гилос мевасининг табиий вазн йўқотиши назоратдаги мухитга қараганда 7-8 баравар кам эканлигини аниқланди.
Шароитлар, сақлаш муддати ва нав хусусиятлари гилос сифатини сақлаб қолиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди.
Тадқиқотларимизда, 5 кунлик сақлашдан кейин барча навларнинг мева сифати бўйича сақлаш технологиясига қараб алоҳида фарқлар топилмади ва кейинчалик эса навлар ўртасидаги фарқлар ортиб борди.
Маҳсулот сифатининг сезиларли ўзгаришининг асосий кўрсаткичлари - мевалар ва мева бандининг ранги, янгилиги, меваларнинг таъми ва уларнинг кислоталигининг ўзгаришидир. Назоратдаги мухитда 10 кун сақлангандан кейин меваларнинг ранги, мева банди ва янгилигининг ўзгариши яққол кўринди. Барча навларнинг назорат вариантларида мева бандларнинг қуриши ва қорайиши, шунингдек, меваларнинг хиралашиши ва қизил рангнинг ошиши кузатилди. Бу ўзгаришлар намликнинг тез йўқолиши ва меванинг эрта пишиши ва қариши жараёнлари туфайли юзага келади. Бу салбий жараёнлар сақлаш муддатларининг узайиши билан кучайди.
Назоратдаги мухитда сақлаш якунига кўра, мева бандлари жуда сўлиб, қўнғир рангга айланган, мевалар эса ўзининг ялтироқ юзасини, янгилигини йўқотган, бунинг натижасида улар хиралашди, меваларнинг салмоқли қисмида сўлиш белгилари намоён бўлди, яъни улар сифатсиз ва бозор талабига жавоб бермайдиган кўринишга эга бўлди. Бутун давр (20 ва 30 кун) давомида бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада сақланган мевалар ялтироқ юзага, жозибали кўринишга эга бўлиб, навнинг ранг хусусиятини сақлаб қолди, юқори савдо сифатларига эга бўлиб ширалилиги ва хушбўйлигини яхшироқ сақланиб қолди. Улар шакар-кислотанинг оптимал нисбатини сақлаб қолди.
Гилос мевасини 20 ва 30 кунлик сақлашнинг хар иккаласида хам, бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада политилен қопламали картон қутиларда “Зироат -0900” навини сақлаш яхши натижа берди. Кейинги ўринда “Бахор” нави нисбатан яхши натижа кўрсатди. Барча холатларда енг ёмон натижа “Ревершон” навида кузатилди. Демак, хулоса қилиш мумкинки “Зироат -0900” нави ва “Бахор” нави сақлаш учун енг яхши навлар хисобланади.
Гилос мевасини бошқариладиган газ муҳитли совуқхонада политилен қопламали картон қутиларда сақлаш табиий вазн йўқотишнинг енг оптимал даражасига етишишда яхши самара беради.
Адабиётлар

  1. Магомедов, Р. К., «Агробиологическое обоснованрие транспортирования и хранения овощей в газовой среде». Автореферат. Москва -2005

  2. Т.Н. Иванова, В.С., Житникова, Н.С. Левгерова. «Технология хранения плодов, ягод и овощей». Учебное пособие. Орел – 2009

  3. Минаков, И.А., «Методика исследования эффективности хранения и переработки плодов в местах их производства». Статья. Москва -2018

Download 18.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling