Бошқариладиган газли мухитда Гилос (Cerasus avium L.) мевасини сақлаш самарадорлигининг илмий асослари
Download 18.35 Kb.
|
1 2
Bog'liqмагистр У.Ч.Жўраев гилос сақлаш
Бошқариладиган газли мухитда Гилос (Cerasus avium L.) мевасини сақлаш самарадорлигининг илмий асослари Магистрант У.Ч.Жўраев Тошкент давлат аграр университети. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 18 та давлатга қиймати 84,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 60,8 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу 2020 йил билан солиштирилганда 29,5 минг тоннага ошган. Бироқ гилосни экспорт қилишда товарбоплигини сақлаган холда истеъмолчига етказиб беришда бир қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, гилос тез бузилади ва ҳатто сунъий совутиш билан қисқа муддатли (5-6 кун) сақланса ҳам, улар ўзларининг товарбоплик ва таъм хусусиятларини сезиларли даражада йўқотадилар, бу уларни сотишда, айниқса пишиқчилик пайтида муаммоларни келтириб чиқаради. Бизга маълумки пишиқчилик пайтида, бозор вақтинчалик тўйинади, ҳудди шу даврда меваларнинг ўз вақтида сотилмаслиги ва сифатини пасайиши катта йўқотишларга олиб келади. Шу нуқтаи назардан, турли навли гилос меваларини сақлаш технологияларини ишлаб чиқиш, уларни сақлаш ва сотишни кенгайтиришни таъминлаш тадқиқотимиз вазифаси ҳисобланади. Аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш нафақат ишлаб чиқариш даражаси, балки сақлашни самарали ташкил этиш билан ҳам белгиланади. Ҳозирги вақтда сабзавот ва меваларни йўқотиш ҳажми бу соҳада 40% гача ташкил этади. Асосий сабаблардан бири, бу нафас олиш ва намликнинг буғланишидаги сув ва қуруқ моддаларни йўқотишлиши билан боғлиқ (умумий вазн йўқотишнинг 10 дан 35% гача) табиий вазн йўқотилишидир. Меваларнинг замбуруғ ва функтсионал касалликлар билан зарарланиши ҳамда техник шикастланиши натижасида келиб чиққадиган йўқотишлардан фарқли ўлароқ, сақлаш вақтидаги меваларнинг вазн йўқотилиши табиий вазн йўқотиш деб аталади. Мева-сабзавотларнинг табиий вазн йўқотишининг максимал ва минамал чегараларига турли хил омилллар сабаб бўлади. Буларга қуйидагиларни санаб ўтишимиз мумкин: нав хусусиятлари; экологик-географик етиштириш шароити; Етиштириш агротехникаси; сақлаш шароити ва муддати(давомийлиги); хосилни йиғиштириш ва сақлашга қўйиш муддатлари; сақлашда қадоқлаш матереалининг тури ва бошқалар. Мева - сабзавотларнинг нафас олиш жараёнида намликнинг буғланиши ва органик моддаларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган йўқотишлар, мева ва сабзавотлар массасининг табиий вазн йўқотилиши деб таснифланади. Шу билан бирга, йўқотишларнинг катта қисми намликнинг буғланишига (75 - 85%), органик моддаларни парчаланишига эса - 15-25% тўғри келади. Ушбу йўқотишлар ҳар қандай сақлаш шароитида муқаррар, аммо оптимал шароитларни яратиш орқали минималлаштирилиши мумкин. Сақлаш шароити, сақлаш вақтида меваларнинг табиий вазн йўқотишига энг кучли таъсир қиладиган омиллардан биридир. Тадқиқотларимизда гилос мевасини назоратдаги мухитда, пласмасса яшикларда 12 кунлик сақлашдан кейин меваларнинг табиий вазн йўқотиши сақлаш шароитига қараб, “Баҳор” – 6.7 %, “Ревершон” – 7.4 %, “Зироат 0900” – 6.4 % ва бошқариладиган газ муҳитли совуқхоналарда сақланганда эса (политилен қопламали қокартон қутиларда) мос равишда 0.7 %, 1.0 %, 0.7 % ни ташкил этди. Назоратдаги мухитда 21 кун сақланганидан кейин “Баҳор” навида – 11.8%, “Ревершон” навида – 12.6 %, “Зироат 0900” навида – 11.3 % вазн йўқотиш кузатилди, бошқариладиган газ муҳитли совуқхоналарда мос равишда 1.3 %, 1.5 % ва 1.3 % ни ташкил этди. 1-жадвал Download 18.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling