Доривор дарахт ва бута ўсимликларни ўстириш агротехникаси


Download 17.35 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi17.35 Kb.
#1386435
Bog'liq
jj555


ДОРИВОР ДАРАХТ ВА БУТА ЎСИМЛИКЛАРНИ ЎСТИРИШ
АГРОТЕХНИКАСИ
Ҳозирги пайтда доривор хом-ашёсини тайёрлаш мақсадида кўпгина
доривор дарахт-бута ўсимликлар саноат миқёсида ўстирилмоқда. Дори-вор ўсимликларнинг саноат плантацияларини селекцион асосда, яъни
вегетатив усулда кўпайтирилган навлари ёки истиқболли шакллари
кўчатларидан фойдаланилган ҳолатда амалга ошириш керак. Қуйида
муҳим доривор дарахт-бута ўсимликларни ўстириш агротехникаси кел-тирилади:
Лимон ўстириш агротехникаси. Ўзбекистоннинг суғориладиган
тупроқларида вегетация даврнинг узун ва самарали ҳароратнинг юқори
бўлиши лимон ўсимлигини экиб ўстириш ва ундан сифатли ва юқори
ҳосил етиштириш имконини беради. Лимонни иссиқхона ва
траншеяларда ўстириш мумкин. Иссиқхонада ўсимлик қисқа муддатда
ўсади ва ривожланади, уни парвариш қилиш енгиллашади,
ҳосилдорлиги хам юқори бўлади.
Агар траншеяда лимон дарахти ўстирилса, битта дарахтдан ўртача
200-250 донагача мева олинади, иссиқхонада эса яхши ривожланган
дарахтдан 400-500 донагача лимон олиш мумкин. Ўртача ҳарорат +10°С
171
ва ундан юқори бўлганда лимон новдалари ўса бошлайди. Суткалик ўр-тача ҳарорат +16 - +18°С га етганда лимон ғунчалайди, +18 - +22°С да
ялпи гуллайди. Лимон барглари 2-3 йил яшайди ва аста-секин тўкилиб,
янги барг билан алмашинади. Лимон ўз-ўзидан хамда четдан асаларилар
томонидан чангланади. Бу мева тугунчаларни кўпроқ ҳосил бўлишига
ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрель-май) харорат +20 -+22°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 70-80% бўлганда унинг фойдали
гуллаши 22-25 % га етади. Лимон совукқа чидамли ўсимлик. Минус 2-2,5°С совуқда мевалари, -3-4°С да барглари ва бир йиллик новдаларини
зарарланиши кузатилади.
Лимоннинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун унумдор тупроқлар
ажратилади. Бодом ўстириш агротехникаси. Бодомнинг уруғларини ерга кузда
ёки эрта бахорда маълум чуқурликда экилади. Бахорда экиш учун уруғ
стратификация қилинади, яъни пучоғининг қалин юпқалигига қараб 1-1,5 ой мобайнида қумланади. Экиш миқдори гектарига 300-500 кг. Кў-чатзор барпо қилиш учун суғориладиган, текис ер ажратилиб, кузда
гектарига 20-25 тонна органик ўғит ва 150-180 кг фосфорли ўғит
солиниб, 40-45 см гача чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация
қилиниб сўнгра борона қилинади. Оралиғи 70 см бўлган эгатларга 6-8
см чуқурликда ва 8-12 см масофада уруғлар қадалади. Об ҳаво
шароитига қараб ўсиш даврида 8-12 марта суғорилади.
Кўчат қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва
бегона ўтлардан тозаланади. Наъматакни ўстириш агротехникаси. Наъматак турлари кўп уруғ
ва мева бериши билан биргаликда уруғлари қийин унувчи уруғлар қато-рига киради. Ҳақиқатан ҳам табиатда бу ўсимликни ёш ниҳоллари
камдан-кам ҳолларда учраши кузатилган.
Ўзбекистон шароитларида наъматак уруғларини тайёрлаш учун
август ойининг охири-сентябр бошларида ўсимлик меваси сарғиш-қизғиш рангга ўта бошлаганда йиғилади. Ўсимлик мевалари уруғидан
ажратилиб, 1 қисм уруғ 3 қисм ювилган дарё қуми билан
аралаштирилади, яъни стратификация қилинади. Аралашма 60-70 см
чуқурликдаги ўрага солиниб усти ёпилган ҳолда, ҳар 10-15 кунда
намлаб аралаштирилиб турилади.
Уруғлар шу усулда стратификация қилинганда уларни унувчанлиги
ортади. Тайёрланган уруғлар кузда 30-35 см чуқурликда ҳайдалган, ор-ганик ўғит ва фосфорли ўғитлар билан ўғитланган, бороналаб текислан-ган ерларга (эрта баҳорда), қатор оралиғи 60-70 см ли эгатларга 2 см
чуқурликда экиб чиқилади. Экилган уруғларни устига 1 см қалинликда
майда кўп йиллик гўнг ёки ёғоч қипиғи билан мулчаланади бу тадбир
тупроқ намини сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга ниҳолларни со-вуқ уришидан асрайди. Хандон писта ўстириш агротехникаси. Хандон пистанинг уруғи-ни йиғиш у тўлиқ пишиб етилган даврда (августнинг 1-3 ўн кунлиги)
амалга оширилади. Тайёрлаб қўйилган ёнғоқлар 1-2 кун давомида пўс-тидан тозаланади, захаланган ва пуч ёнғоқлар олиб ташланади. Шундан
сўнг уруғлар ним қоронғи, яхши шамол тегадиган жойда 5-6 кун қури-тилади. Узоқ сақлаш учун тайёр ёнғоқларнинг намлиги 10-12% дан
ошмаслиги лозим. Уруғлар қуруқ, шамол яхши тегадиган жойда
сақланади. Уруғларни сақлаш муддати 2 йилдан ошмаслиги лозим.
Уруғлар 3-4 йил сақланганида 50-60% га унувчанлигини йўқотади.
Экиш учун махсус тайёрланган ниш урган уруғлардан
фойдаланилади. Бунинг учун уруғлар 1/3 нисбатда намланган, яхшилаб
ювилган дарё қуми билан аралаштирилади (бир қисм уруғ ва уч қисм
қум) ҳамда 30-40 кун давомида +10-15С хароратда сақланади. Хар 5-6
кунда аралашма яхшилаб аралаштирилади, агар талаб қилинса,
қўшимча равишда енгил намланади. Бу жараён стратификация
дейилади. Майда яшил куртаклар пайдо бўлиб улгурган бўртма
ёнғоқлар экишга тайёр уруғ ҳисобланади.
Қисқа муддатларда уруғларни экишга тайёрлаш зарурати туғилга-нида тезкор стратификация қўлланилади. Бунинг учун стратификация
иситиладиган бинода олиб борилиб, унда +25-30С харорат сақланади.
Хар 3-4 кунда қум билан уруғ аралашмаси илиқ сув билан (+35-40С)
енгил намланади ва яхшилаб аралаштирилади. Тезлаштирилган страти-фикацияда уруғлар 10-12 кунда экиш учун тайёр бўлади.
Уруғларнинг унча катта бўлмаган қисми (10 кг гача) тайёрланса,
тезкор стратификация қўлланилади. Улар хона хароратида бир сутка
сувга бўктирилади, кейин қопга солиниб осилган холатда хар 1-2 кунда
мунтазам намланади. Ушбу холатда уруғлар 6-7 суткадан сўнг ниш ура
бошлайди.
Download 17.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling