6.Кейс ҳажми: ўрта ҳажмли
7.Кейснинг объекти: «Самарканд худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ кейс объекти бўлиб, у масулияти чекланган жамият шаклида рўйхатдан ўтказилган.
8.Кейс ечишда фойдаланиладиган манбалар.
«Кашкадарйо худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг тарихи;
« Кашкадарйо худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2020 ва 2021 йиллар учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл);
« Кашкадарйо худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2020 йилдаги молиявий натижалари ҳақидаги ҳисоботи (2-сонли шакл);
« Кашкадарйо худудий электр тармоқлари корханаси» АЖ нинг 2020 йилдаги дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳақидаги маълумотнома (2-а сонли шакл);
КЕЙС СТАДИ
“Корхона харажатларини камайтиришда бошқарув қарорларнинг аҳамияти”
КИРИШ
Кейснинг долзарблиги. Хўжалик фаолиятида бошқарув қарорлар одатда иқтисодий табиати билан ажралиб туради. Бунинг сабаби ишлаб чиқаришнинг туб моҳиятидан келиб чиқади, чунки ҳар бир ишлаб чиқариш фойда олишни кўзда тутади. Самарасиз қарорлар биринчи ўринда фойдани камайишига олиб келади.
Айниқса муқобил ишлаб чиқариш қарорлари иқтисодий ҳисобларни бажарилишини талаб қилади. Маркетинг нуқтаи назаридан талабга мос ҳажмдагина маҳсулот ишлаб чиқиш зарур. Капиталнинг самарадорлигини таъминлаш ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган энг катта ҳажми ва зарур бўлган энг кичик ҳажми тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўлишни талаб қилади.
Бундай билимлар фойданинг муқобил ҳажмини аниқлашга ҳам ёрдам беради.
Юқоридаги муаммони қисман ҳал қилиш учун зарарсизлик нуқтасини аниқловчи критик нисбатлар картаси усули қўлланилди. Ушбу усулнинг асосида тушум ва харажат нисбатини аниқлаш етади. Ушбу усулнинг қўлланиши менежерларга қарор қабул қилишга иқтисодий ёндашишни ўргатади, таваккални ҳисобга олиш йўлларини кўрсатади ва муқобиллик тамойилларини тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |