“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар


в) Нарх ва сифат кўрсаткичлари бўйича «Жиззах дон махсулотлари» корхонасини қабул қилиш картаси


Download 0.67 Mb.
bet14/14
Sana28.09.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1688922
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Keys Anorboyev Olimjon

в) Нарх ва сифат кўрсаткичлари бўйича «Жиззах дон махсулотлари» корхонасини қабул қилиш картаси.

Маҳсулот тури

Нарх / Сифат

1 тонна маҳсулотнинг эркин улгуржи-сотув нархи

ҚҚС сиз

ҚҚС билан

Хомашё

Буғдой

Биринчи синф

277 400,00

310 688,00

Иккинчи синф

210 880,00

236 185,60

Учинчи синф

160 239,00

179 467,68

Тўртинчи синф

171 180,00

191 721,60

Бешинчи синф

147 450,00

165 144,00

Жавдар

Учинчи синф

149 450,00

167 384,00

Арпа

Биринчи синф

191 400,00

214 368,00

Иккинчи синф

175 400,00

196 448,00

Дон аралашмаси




78 480,00

87 897,60

Ун

Ун

Олий навли

380 342,0

Биринчи синф

254 200,0

Витаминлаштирилган биринчи синф

255 441,0

Иккинчи синф

210 741,0

Кепак




95 817,0

Ушбу карта таҳлили шуни кўрсатадики, донни сотиш ҚҚС билан ва ҚҚСсиз улгуржи-сотув нархларида амалга оширилади. Бунда «Ўздонмахсулот» АК тизими ичида барча истеъмолчиларга дон ҚҚСсиз мувофиқлаштирилган эркин улгуржи-сотув нархларида ва ҚҚСсиз улгуржи-сотув нархининг 3%лик таъминот-сотув устамаси билан, четдан келган ташкилотларга эса ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги анрхларда сотилади.


Таркибидаги клейковина 28%дан кам бўлмаган қаттиқ навли буғдой дони учун қуйидаги миқдорда устама нарх билан мос келувчи синф харид нархи бўйича ҳақ тўланади: И синф буғдой – 10% устама; ИИ синф буғдой – 20% устама; ИИИ синф буғдой – 10% устама. Буғдойдан ташқари дон экинларининг сифати бўйича энг қимматли навлари дони нархга 10% устама билан тўланади.
г) «Охангарондон» маҳсулотларининг жалб этувчанлик ва рақобатбардошлик даражасини баҳолаш.

Истеъмол бозори (аҳоли)

Профессионал бозор (воситачилар)

ҳа

йўқ

Ҳа

йўқ

Фойдали хусусиятлар сақланади




Чиқитлар ва табиий камайишдан йўқотишлар йўқ

Сақлаш учун ўтача ҳарорат талаб қилинади

Барқарор назорат қилинадиган сифат

Нисбатан қиммат

Таъминот сифати кафолати

Реклама билан қўллаб-қувватлаш талаб қилинади

Йил давомида истеъмол

Ёзда муаммо – кичик ўрамда сотиб олиш керак

Исталган мавсумда сотиш мумкин

Турли сабаблар туфайли бузилиши мумкин

Турли таомлар тайёрлаш

Кўп вақт талаб қилади

Истеъмолчиларнинг турли дидларини қондирувчи кенг ассортимент

Йирик шаҳарларда ярим тайёр маҳсулотлар мавжудлиги сабабли камроқ сотиб олинади

Узоқ муддат сақланиш имконияти

Фақат қуруқ ва салқин жойда сақлаш

Узоқ муддат сақланиши

Сақлаш учун махсус бино ва ташиш учун транспорт воситалари талаб қилинади

Тежамкор маҳсулот

Тайёрланиш тажрибаси йўқ

Кенгайиб бораётган бозор




3. «Жиззх дон махсулотлари» корхонаси учун самарали товар сиёсатини танлаш ва асослаб бериш.
Қоидага кўра, корхонада товар сиёсатининг таркибий қисмлари товар стратегияси, сифат, ассортимент, ўров, маркировка, дизайн, товар маркаси ва сервис борасидаги сиёсат ҳисобланади. Корхона товар сиёсатининг асосий жиҳати товарни бозор шароитларига мослаштириш ва стандартлаштиришнинг уйғунлашуви ҳисобланади. Амалиётда тўртта товар стратегиясига мос келадиган сиёсатнинг тўртта принципиал йўналишлари ажратиб кўрсатилади.
Ҳозирги пайтда тадқиқ этилаётган корхонада оддий кенгайтириш стратегияси (экспорт) каби товар стратегияларидан бири фойдаланилмоқда. Мазкур стратегияда экспорт ассортиментига стандартлаштирилган ёндашув кўзда тутилади, яъни «Охангарондон» корхонаси ташқи бозорда ҳам худди ички бозордаги каби бир хил товарлар ишлаб чиқаради ва сотади. Бунда товар ривожланишининг жиҳатларидан биронтаси (товар тавсифи, ўрови, дизайни ва ҳ.к.) ўзгартирилмайди ёки янги ташқи бозор шароитларига мослаштирилмайди.
Жамиятнинг ушбу стратегияни танлашига ички бозорда сотув ҳажмининг пасайиши, мос равишда, тижорат муваффақиятлари келтирмаслиги сабаб бўлди. Товарни ташқи бозорга ҳаракатлантириш бўйича барча харажатлар турларини тежаш мақсадида корхона оддий кенгайтириш стратегиясидан фойдланилади.
Бизнингча, «Охангарондон» жамияти учун маҳсулотни мослаштириш стратегиясидан фойдаланиш зарур. Бу шу билан боғлиқки, товар стратегиясини шакллантиришда корхона асосий эътиборни истеъмолчилар талабини энг тўлиқ қондирадиган товарлар йиғиндисини ўз вақтида таъминлашга қаратади.
Таклиф этилаётган стратегиянинг асосий афзаллиги товарни ташқи бозор ва муҳит хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда модификациялаш ҳисобланади. Мослаштириш товарнинг ўзига ҳам (сифати, ташқи кўриниши), ўровига ҳам, сервис хизматларига ҳам, коммуникация алоқаларига ҳам тегишли бўлиши мумкин.


Асосий адабиётлар
1. Зайнутдинов Ш.Н. “Менежмент асослари”.- Тошкент, 2014
2. Нуринбетов Р.И “Менежмент” амалий машқлар,оъқув қулланма.-Т.: Мусиқа, 2007
3.Каримова О.У. Менежментасослари, оъқув қулланма.-Т.: Оъзбекистон,2010.
4. Қосимова Д.С., “Менежмент назарияси”. Дарслик.-Т.: Тафаккур-Боъстони, 2011.
Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling