“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар
Download 0.67 Mb.
|
Keys Anorboyev Olimjon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Экспорт таҳлили
2.2. Сотув таҳлили
Охирги уч йил давомида тегирмон ва омихта ем маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзпаррандасаноат» корхона ва ташкилотлари, нон ёпиш корхоналари, фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари бўлди. Охирги 5 йил давомида тегирмон маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киритиш мумкин: «Чирчиқнон» ОАЖ, «Ангреннон» ОАЖ, «Далварзиннон» ОАЖ, «Бекободнон» ОАЖ, «Бўканон» ОАЖ, «Шифокорнон» ОАЖ, «Бекободтаом» ОАЖ, «Ангрентаом» ОАЖ. Охирги 3 йил давомида омихта ем маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киритиш мумкин: «Ўртачирчиқпарранда» ОАЖ, «Шарқ» ОАЖ, «Ўзбекистон» ОАЖ, «Шароф Рашидов» ОАЖ. Навдор ун ЎзР РТХБда сотиш ва фондлар асосида юқори ташкилотлар томонидан бериладиган нарядлар бўйича отпускается. Шартномаларда кейинчалик корхоналар бўйича жойлаштириладиган ишлаб чиқариш режа ҳажми шакллантирилади. Омихта ем маҳсулотларининг асосий ҳажми паррандачилик ва чорвадорлик комплексларига, фермер хўжаликларига ва кичик бизнес субъектларига ЎзР РТХБ орқали жўнатилади. Маҳсулотнинг қолган қисми аҳолига чакана савдо орқали сотилади. Охирги 3 йил учун савдо ҳажми 6-жадвалда келтирилган. 6-жадвал Охирги 3 йилда савдо ҳажми
2.3. Экспорт таҳлили Жамият ўз сотувларини Афғонистон ва Тожикистонга экспортга йўналтиради. Бунинг объектив сабаблари катта сондаги истеъмолчиларнинг, яъни йирик улгуржи-харид компанияларининг мавжудлиги, географик жиҳатдан қулай жойлашув ва қўшни давлатлар билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тенденциялари ҳисобланади. Жамият Афғонистон бозорида бир нечта доимий истеъмолчиларга эга, 2020 йил якунлари бўйича экспорт умумий ҳажми 2888488,0 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, айтиб ўтиш жоизки, дастлабки буғдой экспорти 2020 йилда кузатилган. 6-расм. Афғонистонга экспорт ҳажми ва вилоятда ички юклаб жўнатиш ўртасидаги нисбат. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling