1.3.Маҳсулотни ўраб-қадоқлаш ва маркалаш
Унни ўраб-қадоқлаш, маркалаш, транспорт воситасида ташиш ва сақлашга нисбатан ТУ 8-УЗ-64-98 техник шартлари амал қилади. Барча тайёр маҳсулотлар 50 кг. юк сиғадиган бир марталик полипропилен қопларга жойланади. Полипропилен қоплар бозорида рақобатнинг қаттиқлиги сабабли ишлаб чиқарувчиларда нарх деярли бир хил, шу сабабли тайёр маҳсулотни ўраб-қадоқлаш билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Полипропилен қопларни «МЕГА ЛЮКС» МЧЖ етказиб беради.
Қадоқланган маҳсулотни маркалаш учун полиграфия фирмалари тайёрлайдиган турли ёрлиқлардан фойдаланилади. Кучли рақобат омиллари ва маҳсулот ўровининг ўзига хосликлари ёрлиқлар харид қилиш харажатларининг катта бўлишини назарда тутмайди. Қопларга ёрлиқларни «Жиззах Бизнесс Траде» МЧЖ тайёрлаб беради.
1.4.Истеъмолнинг мавсумийлиги
Жорий бозор конъюнктураси шундайки, омихта емга талаб сезиларли ва доимий бўлиб, йил васли ва мавсумига боғлиқ бўлмайди. Барча навлардаги унга келадиган бўлсак, йилнинг совуқ даврида талабнинг ўсиш тенденцияси кузатилади, чунки совуқ пайтларда аҳоли мева ва сабзавотларга нисбатан кўпроқ ун маҳсулотларини истеъмол қилади.
1.5.Нарх шаклланиши
Уннинг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган прейскурант бўйича белгиланади. Омихта емнинг шартнома нархлари белгиланган рентабеллик даражасига эришишни ҳисобга олиб белгиланади. Тегирмон маҳсулотлари эркин улгуржи-сотув нархларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги 2007 йилнинг 19 августидаги 32-сонли баённомага мувофиқ, 20 августдан бошлаб 1 тонна маҳсулотга қуйидаги улгуржи-сотув нархлари белгиланади.
4-жадвал
Жамият маҳсулотларининг нархлари
Do'stlaringiz bilan baham: |