“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар
НЖни сўнгги эмиссия проспекти бўйича тақсимлаш
Download 0.67 Mb.
|
Keys Anorboyev Olimjon
- Bu sahifa navigatsiya:
- -меҳнат жамоасининг улуши /%/
- - «Ўздонмахсулот» АК улуши/%/
- -меҳнат жамоасининг улуши /%/ 3,9 Молиявий ҳолати
- 1.2. Жамият маҳсулотлари
- Маҳсулот номи тонна
- Барча навдаги унлар сортов
1.2. Жамият маҳсулотлари Айни пайтда чиқарилаётган маҳсулот ассортименти қуйидагилардан иборат: олий навли, биринчи навли, витманилаштирилган биринчи навли, иккинчи навли ун; омихта ем ишлаб чиқариш донадор ва сочма (тойланмаган) ем (ем аралашмаси) ишлаб чиқаришга йўналтирилган; 20020 йилдан бошлаб жамият уруғлик буғдой тайёрлашни бошлади; 20022 йилдан бошлаб жамият макарон маҳсулотлари чиқара бошлади. 2-жадвал Охирги 3 йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ва ассортименти
Ун ишлаб чиқариш учун маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми ойига 3 500 тоннани ташкил этмоқда. Чиқарилаётган ун сифати (органолептик, намлик, майда-йирик тортилганлик, кул миқдори) қайта ишланаётган маҳаллий навдаги юмшоқ буғдой донига йўналтирилган ТУ-Уз № 8-115-97 техник шартлари билан тартибга солинади. Омихта ем хомашёсининг тақчиллиги сабабли асосан ем аралашмаси ишлаб чиқарилади. Ем аралашмаси таркибига дон хомашёси (тариқ, жавдар, сули, буғдой, арпа, маккажўхори), минерал хомашё (кальций фосфат, оҳактош уни), оқсилли маҳсулотлар (пахта ва соя шроти, жониворлардан ва балиқдан тайёрланадиган ун, хамиртуруш) витаминли қўшимчалар (ўтсимонлар, премикслар) киради. Ем аралашмаси таркибига кирувчи барча таркибий қисмлар ГОСТ ва техник шартлар билан тартибга солинади. Омихта ем ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида маҳаллий ресурслардан (шрот, ўтлардан олинадиган ун, фосфатлар, шунингдек, ўз ишлаб чиқариши чиқитлари, кепак) фойдаланилади. Омихта ем маҳсулотлари (ем аралашмаси) сифатига амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар ТУ Уз-8-95-98 техник шартлари ҳисобланади. 3-жадвал Омихта ем ишлаб чиқариш учун хомашё турлари
Жамият чиқарилаётган барча маҳсулот турлари бўйича мувофиқлик сертификатларига эга. а. Олий ва биринчи навли буғдой уни оммавий ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун 2020 йилнинг 10 Январида берилган № НСС.УЗ.01.025.080431 мувофиқлик сертификати. Ушбу сертификат 2024 йилнинг 10 Январигача ҳақиқий бўлиб, у «УзТест»ташкилоти томонидан берилади ва давлат стандартига мувофиқлик ҳақида далолат беради. б. Витаминлар ва минераллар билан бойитилган биринчи навли ун оммавий ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун 2020 йилнинг 13 Мартида берилган № УЗ. СМТ. 01.025.0383858 мувофиқлик сертификати. Ушбу сертификат 2024 йилнинг 13 Мартигача ҳақиқий бўлиб, «УзТест» ташкилоти томонидан берилади ва давлат стандартига мувофиқлик ҳақида далолат беради. c. Катта ёшдаги йирик шохли қорамол, соғин сигирлар учун ем аралашмалари оммавий ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун 2020 йилнинг 1 июлида берилган № НСС.УЗ.01.025.0398841 мувофиқлик сертификати. Ушбу сертификат 2024 йилнинг 1 июлигача ҳақиқий бўлиб, УзТест» ташкилоти томонидан берилади ва давлат стандартига мувофиқлик ҳақида далолат беради. д. дон кепаги оммавий ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун 2020 йилнинг 10 Августида берилган № НСС.УЗ.01.025.080141 мувофиқлик сертификати. Ушбу сертификат 2024 йилнинг 10 Августигача ҳақиқий бўлиб, УзТест» ташкилоти томонидан берилади ва давлат стандартига мувофиқлик ҳақида далолат беради. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling