- Ташкилот манфаатига зид йўл тутган лидер атрофида ўзи каби ҳамтовоқларни тўплаши ва ўзининг оғувчи хулқи билан нафақат ташкилот мақсади, балки раҳбарнинг обрўсига ҳам путур етказади. Бундай лидерни дарҳол ишдан бўшатиш лозим, деган анъанавий фикр бир қараганда тўғри бўлса-да, лекин ушбу вазиятдан тарбиявий мақсадларда фойдаланиш раҳбарнинг моҳир ташкилотчилигидан далолат беради. Раҳбар ўз ташкилотидаги мавжуд имкониятларни қўллаган ҳолда норасмий лидерни нафақат гуруҳдан ажратиши, балки унга маъқул келувчи ва унинг қобилиятларига мос келувчи вазифаларни ҳам топиб бериши мумкин. Умуман олганда, раҳбар унинг манфаатларига зид бўлган ҳар қандай кучни ўз томонига оғдира олиши унинг обрўсига обрў қўшувчи ва жамоа олдида унинг нуфузини янада оширувчи энг самарали имкониятдир.
РАҲБАРЛИК МУЛОҚОТИ - Раҳбар фаолиятининг асосий қисмини мулоқот жараёни ташкил этади. Қабул қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш, ходимлар ва ташкилот фаолиятини ташкил этиш, назорат ва ходимлар фаолиятини рағбатлантириш жараёнлари ҳам мулоқот орқали амалга ошади.
- Бошқарув мулоқоти – ходимларни маълум томонга йўналтириш мақсадидаги ўзаро маълумот алмашинуви жараёнидир.
РАҲБАРЛИК МУЛОҚОТИ - Мулоқотни моҳирона олиб борувчи раҳбарда ўз вазифаларини самарали тарзда ташкил этиш имконияти ошади. Ходимларга таъсир этиш, уларга ғайрат бағишлаш, ташкилот мақсади сари етаклаш каби ташкилий вазифалар ҳам малакали мулоқот орқали таъминланади.
РАҲБАРЛИК МУЛОҚОТИ - Бошқарув мулоқоти қуйидагиларда намоён бўлади:
- Буйруқ ва топшириқ узатиш, ходимга у ёки бу маслаҳатни бериш;
- Вазифа, топшириқ қандай адо этилганлиги ҳақида "қайта алоқа", яъни ҳисоботни қабул қилиш;
- Итоатдаги ходимларга вазифа қандай бажарилганлиги ҳақида баҳо бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |