Бошқарув психологияси


Бошқарув услублари (Партисипативлик услуби)


Download 0.64 Mb.
bet17/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1382502
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Бошқарув психологяси

Бошқарув услублари (Партисипативлик услуби)

  • Жамоа олдида турган вазифалар қуйидаги тавсифларга эга бўлганда ушбу услуб орқали мақсадга эришиш мумкин:
  • а) масала ечимлари кўплиги, агар уни ҳар хил йўллар билан ҳал этиш имкони бўлса;
  • б) назарий таҳлил талаб этувчи ва юксак махорат орқали ҳал этилувчи;
  • в) уни бажариш учун ўрта меъёрдаги ички зўриқиш талаб этилса.
  • Партисипатив услубни қўллашга қуйидаги омиллар тўсиқлик қилади:
  • а) раҳбар ўз ваколатларини ходимлар билан бўлишишни истамаганда;
  • б) ходим касбий маҳоратининг пастлиги, ўз кучига ишонмаслиги, бирон ишни мустақил бажаришдан чўчиши;
  • в) ташкилотда маълумот алмашуви ёмонлиги натижасида зарур қарор ишлаб чиқиш имкониятининг йўқлиги;
  • г) ижтимоий рағбатлантириш сустлиги натижасида ҳамкорлик муносабатлари шаклланмаганлиги;
  • д) вазифани бажариш учун сарфланадиган вақтнинг камлиги;
  • е) вазифанинг ҳал этилиши авторитар услубни талаб этадиган алоҳида вазиятларда.

Лидерлик ва раҳбарлик

  • Ҳиссиётга асосланган муносабатлар икки кўринишда – ёқтириш (симпатия) ва ёқтирмаслик (антипатия) сифатида шаклланади. Меҳнат жамоасидаги ҳар бир ходим гуруҳда ўзининг мавқеига эга. Бу мавқе гуруҳнинг расмий ёки норасмий муносабатлар тизимида қўлга киритилган бўлиши мумкин.
  • Жамоанинг расмий тизимида юқори мавқени эгалловчи ходим раҳбар бўлиб ҳисобланса, норасмий тизимда жамоанинг кўпчилик аъзоларида маълум хислатлари билан симпатия уйғотиб юқори мавқени эгалловчи шахс эса – лидердир.
  • Лидер – гуруҳнинг аксарият аъзолари томонидан тан олинган шахс.

Лидерлик ва раҳбарлик

  • Лидер ўзининг ишчанлик хусусиятлари билан фарқланиб туради ва унинг қадриятлар тизимидаги асосий жиҳати – гуруҳ манфаатини ҳимоя этиш ва ҳар нарсадан устун қўйиш, доимо гуруҳ олдига қўйилган вазифани ечишга сидқидилдан киришиш ва бу жараёнда жамоани сафарбар эта олишидир. Лидер кези келганда расмий муносабатлар тизимига ва расмий доиралар манфаатига ҳам зид чиқа олади. Натижада, жамоада расмий раҳбар ва норасмий лидер ўртасида зиддият пайдо бўлиши мумкин.
  • Жамоадаги расмий раҳбар ва норасмий тизимда шаклланувчи лидер бир шахс орқали ифодаланиши энг мақбул ҳолдир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling