Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари
Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари
Download 229.77 Kb.
|
5-маъруза
8. Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари
Ижтимоий-руҳий усуллар ишлаб чиқариш жамоаларини, улардаги “психологик иқлимни”, ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганишга асосланган усуллардир. Ижтимоий-руҳий усулларнинг мақсади жамоаларда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратиш. Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йўли билан кишиларнинг феъл-атвори, руҳиятини ҳисобга олиб уларнинг ижтимоий талабини қондириш орқали бошқариш. Ижтимоий-руҳий усуллар “Бошқариш социалогия”си ва “Бошқариш психология”сига асосланади. Психология инсоннинг руҳиятини ўрганувчи фан. Инсон руҳиятига сезиш, идрок қилиш, тассаввур, тафаккур жараёнлари, хотира, диққат, эътибор, ирода, қизиқиш, қобилият, феъл-атвор ва мижоз киради. Бошқариш психологияси кишиларнинг бошқариш фаолиятлари, хусусиятлари ва натижаларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳодисаларни ўрганади. У кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйишда, топшириқларни, вазифаларни тақсимлашда, ходимларни рағбатлантиришда, интизомни мустаҳкамлашда қўлланилади Бошқариш социологияси инсоннинг ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқаси, жамоанинг ижтимоий ривожланишини режалаштириш, меҳнат жамоасини таркиб топтириш, ходимларнинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш муаммоларини ўз ичига олади. Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари қуйидаги муаммоларни ечишга қаратилган: Кишиларнинг ижтимоий-руҳий хусусиятлари ва феъл-атворларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат жамоаларини ташкил қилиш, бу туфайли ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қулай шарт-шароитлар яратилали. Ижтимоий юриш-туриш меъёрларини ўрнатиш ва ривожлантириш. Бу анъаналарни қўллаб-қувватлаш, миллий урф-одатларни жорий этиш ва жамоа онгининг ўсишига ёрдам бериш. Ижтимоий ривожлантиришни ва кишиларнинг интилишини, ташаббусини рағбатлантириш, умумий таълим даражасини ошириш, маданий, маънавий ва маърифий ўсиш, малака ошириш, меҳнатга ижобий муносабатда бўлиш. Кишиларнинг ижтимоий-маиший, маданий эҳтиёжларини қондириш, булар, уй-жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакториялар, спорт иншоатларини қуриш. Меҳнат жамоаларида талабчанлик, ўзаро ёрдам, интизомни бузувчиларга қарши соғлом ижтимоий-психологик муҳитни вужудга келтириш. Ходимларнинг ўз меҳнатидан, танлаган мутахассислиги ва касбидан мамнун бўлишлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва иш сифатини ошириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш. Меҳнат жамоаларида ижтимоий-руҳий иқлимнинг ҳолати бу жамоада содир бўлган низолар сони билан белгиланади. Низо-бу раҳбар, ишчи ва ходимлар орасида маълум масалаларни ҳал қилишда тамонларнинг бир-бири билан бир ечимга келаолмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазият. Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришнинг қониқарсиз ташкил қилинганлиги, раҳбарларнинг иш жараёнида ўзига бўйсунувчи жамоа аъзоларининг руҳий ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги натижасида вужудга келади. Меҳнат жамоаларида низо чиқарувчи шахслар қанчалик кўп бўлса, ишга шунчалик салбий таъсир этади. Жамоадаги низоларнинг барчаси ходимлар кайфиятига салбий таъсир қилади, уларни асабийлаштиради, натижада ижтимоий-руҳий вазият ёмонлашади. Download 229.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling