Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Фармойишли таъсир ўтказиш шакллари


Download 34.63 Kb.
bet6/10
Sana16.06.2023
Hajmi34.63 Kb.
#1499356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

7 .Фармойишли таъсир ўтказиш шакллари
Фармойиш бериш орқали таъсир ўтказиш шаклларига буйруқ чиқариш, фармойиш бериш, қарор қилиш, кўрсатмалар бериш киради. Фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқарув бўлимлари ва органларининг бирликда ишлашини таъминлаб туришдан иборат бўлиб, унга кўрсатмалар бериш, ёзма шаклда ёки оғзаки бериладиган буйруқлар воситаси билан эришилади. Ҳар қандай меҳнат жараёни бошқарувни талаб қилади. Кўпчиликнинг биргаликдаги меҳнати бор бўлган жойда албатта уни бошқариш, маълум бир йўналишга солиш керак бўлади. Бу фаолият бошқаришнинг фармойишли таъсир кўрсатиш шакли ёрдамида бажарилади. Фармойишли таъсир кўрсатиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Директива шаклида таъсир кўрсатиш. Бу усул ҳар бир раҳбарнинг, ижрочининг ва бошқарувчи органнинг бурчлари, ҳуқуқлари ва маъсулятини аниқ белгилашга асосланади. Булар мансабга оид қўлланмалар, турли бошқариш буғунларининг функциялари ва вазифалари тўғрисидаги низомлар билан қонунлаштирилади. Директивалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчиларнинг юқори бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари, фармойишларини бажариш учун шахсан жавобгар бўлишини таъминлайди.
Буйруқ шаклида таъсир кўрсатиш. Бу корхона раҳбарининг чиқарадиган бошқариш акти. Буйруқ мазкур орган ваколати доирасида, амалдаги қонунлар, юқори органларнинг қарор ва фармойишлари асосида, шу қарор ва фармойишларни бажариш учун чиқарилади. Буйруқ юридик акт бўлиб, уни ижро этиш мажбурийдир. Буйруқлар умумий қоидаларни белгиласа, норматив шаклида бўлса, ловозимга тайинласа, ташаккур эълон қилса ёки жазоласа, у ҳолда бу индивидуал характерда бўлади.
Кўрсатма шаклида таъсир кўрсатиш. Бу аниқ иш юзасидан бериладиган бошқарув қарорларининг ташкилий ҳуқуқий шакли. Кўрсатмаларда ходим буйруқни амалга ошириш учун қандай иш олиб бориш, қандай натижаларга эришиш зарурлиги тушунтирилади ва маслаҳат берилади. Кўрсатма ҳужжатлардаги резолюцияда ёки оғзаки тарзда берилиши мункин.
Фармойиш шаклида таъсир кўрсатиш. Бу барча бошқарув органлари маъмурияти тамонидан тезкор жорий масалалар бўйича бериладиган бошқарув акти. Фармойишнинг буйруқдан фарқи шундаки, у хусусий масалаларни ҳал этишга қаратилади ва бошлиқ ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, мастер, функционал хизматлар бошлиқлари тамонидан ўз ваколати доирасида фармоиш берилади.
Резолюция шаклида таъсир кўрсатиш. Бу йиғилиш, мажлис, конференцияларда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар. Бундан ташқари мансабдор шахс тамонидан ҳужжатга ёзилган ёзув ҳам резолюция ҳисобланади ва бошқарувнинг қуйи буғунлари тамонидан бажарилиши мажбур.
Йўл-йўриқ кўрсатиш шаклида таъсир кўрсатиш. Бу меъёрий-ҳуқуқуй акт бўлиб, у ташкилот ва фуқораларга уларнинг функционал вазифаларидан келиб чиқадиган ҳатти-ҳаракатларини белгилаб беради.
Бошқаришнинг фармойишли таъсир ўтказиш усули якка бошчилик муносабатлари, интизом ва маъсулятга асосланади. Раҳбар буйруғи қўл остида ишлаётганлар учун қонундир. Формойишли таъсир ўтказиш шакллари қандай талабларга жавоб бериши керак?

  • Нимага асосланиб чиқорилганлиги аниқ кўрсатилиши.

  • Қабул қилинган қарорнинг моҳияти қисқа баён этилиши.

  • Ижрочи, ижрони назорат қилиш шакли, кучга кириш ва бажариш муддати кўрсатилиши зарур.

  • Буйруқ ва формойишлар қисқа ва аниқ бўлиши керак.

  • Буйруқ ва формойишларни энг қулай муддатларда чиқариш ва ижрочиларга етказиш керак.

  • Буйруқ ва формойишлар имкон қадар камроқ бўлиши керак.

Бошқариш сифати буйруқларнинг кўплиги билан белгиланмайди. Яхши ташкил этилган бошқарув жараёнлари ўрнатилган тартиб ва анъаналар туфайли меъёрида бораверади. Буйруқ ва фармойишлар бажариш учун чиқарилади. Бу эса уларнинг бажарилишини назорат қилишни талаб қилади. Ижрони текшириш бўйича назорат тизими йўлга қўйилмаса, ҳар қандай буйруқларнинг бажарилиши, ҳатто у яхши ижрочилар зиммасига юкланган бўлса ҳам, орзу истаккина бўлиб қолаверади, бажарилганда ҳам сифатсиз кечиктириб бажарилади.

Download 34.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling