Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Download 34.63 Kb.
bet1/10
Sana16.06.2023
Hajmi34.63 Kb.
#1499356
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Маъруза 5


Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари
Маърузанинг режаси

  1. Бошқарув услуби ва унинг хусусияти

  2. Бошқарув услубининг турлари

  3. Бошқарув усуллари ва унинг турлари

  4. Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усуллари

  5. Шахснинг психологик таърифи

  6. Бошқарувнинг ҳуқуқий воситалари

1. Бошқарув услуби ва унинг хусусияти
Бошқарув услуби-раҳбарнинг қўл остидагилар билан ўзаро муносабати, унинг фаолиятида ишлатиладиган услуби ва йўллари. Жамоа ишлаб чиқариш фаолиятининг муффақиятлари раҳбарнинг шахсий сифатига ҳам боғлиқ. Ходимлар билан раҳбар ўртасидаги муносабатлар қуйидагича бўлиши керак:

  • Ўзаро дўстлик муносабатлар, зарур бўлганда хизматчилар ёрдамга келади.

  • Раҳбарнинг малакаси юқори бўлиши ва ўз касбини яхши билиши зарур.

  • Раҳбар ташкилотчилик қобилиятига эга бўлмоғи ва ўз касбини яхши билиши керак.

Бошқарув услуби раҳбарнинг ва унга бўсинувчиларнинг муаммоларни ўзаро муҳокама қилиш жараёнида намоён бўлади. Бунда раҳбарнинг иши бир тамондан юқори идора раҳбарлари таъсири остида, иккинчиси унинг қўл остидагиларга бўлган таъсири, учинчиси-ўзига ҳамма тамондан мос бўлганлар билан муносабати. Ушбу учта ўзаро таъсир бошқарув услубини аниқлайди.
2. Бошқарув услубининг турлари
Раҳбарлик услубни уч турга бўлиш мумкин:
Автократик услуб. Автократия-яккаҳокимлик тушунчасини билдиради. У яккаҳокимлик билан қарор қабул қилади, қўл остидаги ходимларнинг ишларига доим аралашиб туради. Бундай раҳбар қўл остидагилар билан кам гаплашади, жуда талабчан бўлади, барча муоммаларни якка ўзи ҳал қилади. Автократ раҳбар қўл остидагилар билан совуқ муомулада бўлади. Ўзининг хонасини безатишни яхши кўради, қабулга кирувчилар учун қўшимча расмиятчиликлар қилади. Автократ раҳбар камдан-кам кулади, унинг кўриниши доим иш билан банд бўлганини кўрсатади. Автократ раҳбарга кам билими бўлса ҳам, итоаткор ишчи унга ёқади. Унинг ташкилотчилик қобилияти, бошқарувнинг умумий маданияти-касб тайёргарлиги етишмайди. Бу турдаги раҳбар қўл остидагиларнинг фаолияти учун жавобгарликни ўз зиммасига тўлиқ олади. Ходимларнинг бевосита мулоқотида бўлишини чегаралаб қўяди. Раҳбар ходимларнинг танқидига чидай олмайди. Раҳбар ўзига бўйсинувчиларнинг ҳаракатларини танқид қилишни яхши кўради. Бу турдаги раҳбар кўп гапиришни ёқтирмайди, қўл остидагилар билан муомулада бўлганда раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини улар олдида катта тутиши сезилиб туради. Авторитар раҳбарларнинг ўзига бўйсунувчилар олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади. Булар бундай раҳбарликнинг салбий томонлари ҳисобланади
Бироқ авторитарлик бошқарув усулини ҳар жиҳатдан ёмон деб бўлмайди. Баъзи бир ҳолларда бўйсунувчиларнинг маданий даражаси, ахлоқи пастлиги сабабли бу бошқарув услубини қўллаш яхши самара бериши мумкин. Кейинчалик жамоада демократик муносабатлар етилган пайтда раҳбар ўз услубини ўзгартиришга мажбур бўлади. Шундай қилиб, раҳбарларнинг авторитарлик бошқарув услубини фақат салбий баҳолаб бўлмайди, чунки у бошқарув муносабатларининг ривожлвниш тарихининг маълум бир даврида ўзининг ижобий томонини кўрсатган.
Автократ услубнинг ижобий томонлари ҳам бор. Бу турдаги раҳбарлар чаққон, доно, қийинчиликларни қўрқмай енгади. Улар тез ва дадил қарор қабул қиладилар ва уларнинг бажарилишига қаттиқ киришадилар. Улар ўзларига ишонадилар ва жамиятга раҳбарлик қилиш қобилиятига эришадилар. Бундуй услубда таъсир тезлашади, бу эса ишлаб чиқаришда мураккаб ҳолатлар юзага келганда қўл келади. Бази бир раҳбарлар қўл остидагилар билан муносабат маданиятни тушуниб етмаслиги сабабли, автократ услубини қаттиқ маъмуриятчиликга айланишга олиб келади, жамоа ташкилотларининг фикри билан ҳисоблашмасликнинг натижасида жамоанинг ишлаш қобилиятга салбий таъсир кўрсатади.

Download 34.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling