Бошгинамга ағанаган, Катта тоғлар, алвидо!


Download 13.19 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi13.19 Kb.
#1289606
Bog'liq
She\'r


АЛВИДО

Бошгинамга ағанаган,


Катта тоғлар, алвидо!
Мен кетарман ҳасратланиб,
Руҳи соғлар, алвидо!

Бу дунёнинг шўр ишига


Навниҳоллар тебранинг,
Эслироқ боғбони йўқ,
Қолди боғлар, алвидо!

Сайр вақти бош эгмангиз


Гўр устимда жарроҳдек.
Юрагимни ёрган билан
Унда доғлар, алвидо!

Сиз келгунча пешров қилиб


Икки юзлик умрини.
Жигаримни чўқиб кетди
Қора зоғлар, алвидо!

Эй шоир-а, ёруғ кунлар


Ҳаётингда оз экан.
То ўлгунча унутмаймиз
Ғамли чоғлар, алвидо!

©Асқар ҚОСИМ



П/с. „Шайтанат“ китоби ва сериалида Анвар тилидан айтилган.
Download 13.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling