Бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича ҳамкорлик шартномаси 20 й. Тошкент ш


Download 169.74 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi169.74 Kb.
#1591369
Bog'liq
шартнома кирил


Умумтаълим мактабларининг
10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунар коллежлари негизида
бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича ҳамкорлик

ШАРТНОМАСИ
«____»_______20___й. Тошкент ш.

“Таълим тўғрисида” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек, 8.08.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3180-сонли фармони асосида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида, биз, қуйида имзо чекувчилар_________________________ томонидан ва ______________________ “Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунар коллежлари негизида бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича ҳамкорлик шартномаси”ни тузиб, қуйидаги шартнома мажбуриятларини зиммамизга оламиз:


КҲК ва ЎМТ маркази_____________________________

  1. ХТВ ва ЎМТ марказининг талаблари ва кўрсатмаларига мувофиқ
    10-11-синф ўқувчиларига зарур жиҳозлар ва инвентар билан жиҳозланган (ма'лум касб ва йўналишлар бўйича) синфларни тақдим этиш, лабораториялар, устахоналар, цехлар билан таъминлаш .

  2. Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тажрибали, малакали ўқитувчилар ва усталарининг ўқув ва амалий машғулотларини олиб боришини ташкил этиш.

  3. Ўқувчи ва уларнинг ота-оналарининг хоҳиш-истаклари, шунингдек, касб-ҳунар коллежи моддий-техника базаси ва зарур педагог ходимлар мавжудлигини инобатга олиб,уммтаълим мактаблари ходимлари ва психологларини жалб этган ҳолда таълим ва ҳунар гуруҳлари учун танлов ўтказиш.

  4. Ушбу гуруҳларда ўқитиш сифатини назорат қилиш ва методик кўрсатмалар бериш.

  5. Умумтаълим мактаблари билан ўқув жараёнини олиб бориш, билимларни хил баҳолаш ва ўтказишнинг нормалари ҳамда муддатлари, шунингдек, таълим ва тарбия билан боғлиқ барча долзарб масалаларни мувофиқлаштириш.

  6. Мактаб маъмуриятини ўқувчиларнинг ўқув гуруҳларига қатнаши, билим даражаси, қизиқиши, талаб этилган формаларни кийиши ҳақида мунтазам хабардор қилиш.

  7. Зарур ҳужжатларнинг расмийлаштириб мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига коллеж кутубхонасидан фойдаланиш имкониятини бериш.

  8. Қобилиятли ўқувчиларни илмий, техник ва ижодий-конструкторлик ишларига жалб қилиш.

  9. Мактабда ўтказиладиган ота-она мажлисларида иштирок этиб, ота-оналарига фарзандларининг билим даражаси ва хулқи ҳақида маълумот бериш.

  10. Ўқув жараёнини даврий равишда таҳлил қилиш ва қўшма педагогик кенгашда тинглаш.

  11. Чорак охиридан 3 кун олдин ўқувчининг якуний баҳосини мактаб ўқув бўлимига тақдим этиш.

______________________________(мактаб, ХТБ, ТШХТББ, ХТВ)




  1. Буюртма ва ушбу шартномага биноан, тасдиқланган жадвалга мувофиқ барча синфларнинг 10-11 синфлар иштироки 100 фоиз таъминлаш.

  2. Синф раҳбаридан ташқари, ўқувчиларни машғуолтларга қатнаш давоматини назорат қилишга мактабнинг масъул ходимни бириктириш.

  3. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналар билан танлаган касбига қизиқишни ошириш, одоб-аҳлоқ қоидалари, устахоналарда ишлашда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, касб-ҳунар колежжига бориш вақти ҳақида мунтазам иш олиб бориш.

  4. 8-9-синф ўқувчилари билан мазкур коллежда ўргатиладиган касб ва мутахассисликларга оид касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.

  5. Касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва усталари билан биргаликда касбий ва умумтаълим фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва улар учун ягона талабларни ишлаб чиқиш бўйича семинарлар ташкил этиш.

  6. Педагогик кенгашнинг ҳар бир йиғилишида 10-11-синфларнинг бошланғиш касбий таълимга ўтишнинг боришини тинглаш.

Томонларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


Агар шартнома бекор қилинмаса ёки унга бирон бир ўзгартириш киритилмаса, шартномалар ҳар йили узайтирилади.


ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
________________________ ___________________________
Download 169.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling