Тадқиқотчи Бобоқулова Дилфуза Менглибоевнанинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчаларни шакллантиришда оила ҳамкорлиги” мавзусида ёзилган диссертасиясига
ТАҚРИЗ
Жаҳон глобаллашув ва тараққиёт даврида келажагимиз бўлган ёш авлод тарбияси алоҳида аҳамиятга эга бўлган зарурий муаммолардан бири. Жаҳон мамлакатлари тараққиётидан маълумки, ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши, унда камол топаётган фарзандларнинг ахлоқий савияси нечоғлик юксаклигига боғлиқ. Мактаб таълимида асосий эътибор ўқувчиларнинг кичик ишлаб чиқариш корхоналарига жалб этишга қаратилади. Мазкур кичик ишлаб чиқариш корхоналари ўқувчиларни бизнес оламига олиб кириш орқали амалий кўникма ва шахсий сифатларни ривожлантириш, ташаббускорлик ва ижодкорликни рағбатлантиришни таъминлайди, уларда мустақил ўз-ўзини иш билан таъминлаш имконияти мавжудлигига ишончни қарор топтиради ва касбга йўналтиришга ёрдам беради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, балки унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларини орттиришда, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айлантиришга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларимизга мувофиқ хусусий секторнинг тараққиётига катта имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда, бунинг натижасида сифатида тадбиркорлик фаолияти кенг ривожланмоқда.
“Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий-мафкуравий тараққиётининг ҳозирги босқичида тадбиркорлик қобилиятининг ривожланиши кишиларда мулкдорлик маданиятини шакллантириш, ресурслардан тежамли ва унумли фойдаланиш орқали тежамкорликни ўргатиш, мамлакат иқтисодиётини том маънода юксалтириш, аҳолида иқтисодий билимлар ва тафаккурнинг қанчалик ривожланганлиги билан кечади”.
Шу жиҳатдан танланган мустақил тадқиқотчи Бобоқулова Дилфуза Менглибоевнанинг “Бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни шакллантиришда оила ҳамкорлиги” мавзуси долзарб ҳисобланади.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзусининг долзарблиги асосланган, муоммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари , шунингдек, объекти ва предмети аниқланган,тадқиқот ишининг фан ва теҳналогияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга тадқиқ этилганлиги, эълон қилинганлиги, шунингдек диссертация,уч бобо,саккиз параграф, умумий хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат ва тадқиқот иши Олий Аттестация Комиссияси талаблари асосида ёзилган бўлиб, у диссертация мазмуни тўғрисида тўлиқ маълумот беради.
Диссертациянинг биринчи бобида “Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa оилa ҳaмкорлигининг назарий асослари” деб номланган бўлиб, унда бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчаларини шакллантиришда оила билан ҳамкорлик теҳналогиясининг бугунги бозор талаби асосида ривожланиши унинг моҳияти очиб баттафсил очиб берилган.
Тадқиқотнинг иккинчи боби бобида “Бошлaнғич синф ўқувчилaридa тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришда оила ҳамкорлигиниг шaкл ва методлари” деб номланган бўлиб, унда бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчаларини шакллантиришда оила билан ҳамкорлик ҳақида Шарқ мутаффаккирларининг тарихий меросидан фойдаланишнингн ўрни ва аҳамияти ҳақида тўҳталиб ўтилган.
Диссертациянинг учунчи боби “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва уни ўтказиш” деб номланган бўлиб, унда педагогик тажриба -синов ишларини ташкил этиш ва ўтказишнинг мақсад ва вазифалари, ҳамда Педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлик натижалари ва уларнинг математик статистиc таҳлили ёритилган. Тажрба -синов жараёни уч босқичда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида, Бухоро шаҳрида ва Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги мактабларда олиб борилганлиги, тажриба ва назорат гуруҳлардаги натижалар таҳлил этилган. Айтиш керакки, тажриба-синов ишлари талаб даражасида ўтказилган ва таҳлил этилган.
Тадқиқотнинг умумий хулосалари диссертация мазмунини ифодалайди ҳамда тақдим этилган тавсиялар асослидир. Диссертациянинг автореферати тадқиқот мазмунини ифодалайди ва у ОАК талаблари асосида расмийлаштирилган.
Тадқиқотчи Бобоқулова Дилфуза Менглибоевнанинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияга оид тушунчаларни шакллантиришда оила ҳамкорлиги” мавзусида ёзилган тадқиқот иши ОАК талабларига жавоб беради ва диссертант Бобоқулова Дилфуза Менглибоевнани педагогика ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD)илмий даражасини олиш учун лойиқ деб ҳисоблайман.
Тақризчи: Қўқон давлат педагогика институти профессори., филология фанлари доктори (DSc) Д.М.Жамолитдиновна
Do'stlaringiz bilan baham: |