“бошланғич синфларда амалий гимнастикани жисмоний сифатларини


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/21
Sana05.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1168017
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
boshlangich sinflarda amaliy gimnastikani jismoniy sifatlarini rivojlantirish samaradorligi

1.3.5. Ирғитиш ва илиб олиш 
Бу гуруҳ машқларига тўпларни (тўлдирма, футбол) ва гимнастика 
таѐқчасини ирғитиш ва илиб олиш ҳамда икки ва ундан ортиқ тўпларни 
ѐки қандайдир бошқа буюмларни ирғитиш ва илиб олишларни киритиш 
мумкин. 
Қуйидагилар катта тўпларни (шу жумладан тўлдирма тўпларини) 
ирғитиш ва илиб олиш машқларига мисол бўла олади; тўпни пастдан 
ирғитиш, бош орқасидан ирғитиш, икки қўл билан кўкракдан ирғитиш, 
шунинг ўзини бир қўл билан бажариш, тўпни елкадан бир қўллаб ва икки 
қўллаб ирғитиш, елка орқасидан бир қўллаб ташланган тўпни икки қўллаб 
илиб олиш, тўпни ўз олдида ѐки ѐн томонлама илиб олиш, тўпни бош 


30 
устида, орқада уни айланиб илиб олиш, тўпни тўпиқлар билан қисиб олиб 
юқорига ирғитиш. 
Гимнастика таѐқчасини ирғитиш ва илиб олиш – горизонатал 
вертикал ва энгашган ҳолатларда, ирғитишдан шунингдек, уни ҳавода
узинасига жойлашган ўқ ва кўндаланг ўқ атрофида айланадиган қилиб 
ташлашдан ва бир қўл ѐки икки қўл билан ҳар-хил ушлаш усуллари билан 
илиб олишдан иборатдир. 
Ошириб отиш. Бу гуруҳга хос машқлардан бири катта резина ѐки 
тўлдирма тўпларни бир-бирига ошириб отиш. 
Юқорида баѐн қилинган машқлардан ташқари бир-бирига ошириб 
отадиган қуйидаги машқлар ҳам қўлланилади, тўпни бир қўл билан 
ѐнбошдан силтаб улоқтириш; оѐқларни кериб олдинга энгашиб туриб
тўпни бошдан ошириб орқага отиш; тўпни оѐқлар билан орқага отиш, 
тўпни оѐқлар билан олдинга-юқорига улоқтириш. 
Ўргатиш методикаси. Улоқтириш ва илиб олиш машқларни 
ўргатишда яхлит ўргатиш методи ва ѐрдамчи машқлар методи 
қўлланилади. Ўқувчиларни ўнг қўл билан ҳам чап қўл билан ҳам бир хилда 
улоқтиришга ўргатиш лозим. 
Илиб олиш анча мураккаб ҳаракат бўлгани учун, энг аввало тўпни 
тўғри илиб олиш техникасини ўзлаштириш керак. 
Улоқтириш ва илиб олиш машқлари куйидаги усулларда 
мураккаблаштирилади; 
1. Улоқтириладиган буюмларнинг ҳажми ва оғирлигини ўзгартириш; 
2. Бир вақтда улоқтириладиган буюмларнинг сонини ошириш; 
3. Улоқтириш масофасини узайтириш; 
4. Улоқтириш ва илиб олишни қўл, оѐқ, гавданинг қўшимча 
ҳаракатлари (масалан, мувозанат сақлаш, эмаклаб ўтиш, югириш ва 
ҳокозолар) билан бирга бажариш; 
5. Дастлабки ҳолатларни ўзгартириш (ўтириб, ѐтиб, тиззаларда туриб 
ва ҳокозо); 


31 
6. Улоқтириш ва илиб олишни қўл, оѐқ ва гавданинг қўшимча 
ҳаракатлари (масалан, ўтиришлар, қарсак чалиш, бурилишлар, сакраш, 
энгашишлар) билан бирга бажариш; 
7. Улоқтириш ва илиб олишнинг бир қўл билан бажариш; 

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling