Босқич талабаси Эшмуродов Файзулло Зокиржон
Download 37.5 Kb.
|
тавсиянома. кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- ўғли га Т А В С И Я Н О М А
- Рус ва қардош тиллар факультети декани: проф.Поён Бокиров
Термиз давлат университети Рус ва қардош тиллар факултети рус тили ва адабиёти ӯзга тилли гуруҳларда таълим йӯналиши 4-босқич талабаси Эшмуродов Файзулло Зокиржон ўғлига Т А В С И Я Н О М А Эшмуродов Файзулло Зокиржон ӯғли 2019 йилдан буён Термиз давлат университети Рус ва қардош тиллар факултети рус тили ва адабиёти ӯзга тилли гуруҳларда йўналишида тўлов шартнома асосида таҳсил олиб келмоқда. Шу давр мобайнида Эшмуродов Файзулло жамоат ишларида масъулият билан ёндашиши, зеҳнлилиги, тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги, илмга чанқоқлиги, ташаббускорлиги, лидерлик қобилияти, намунали хулқи ҳамда фаоллиги билан ўзини намоён қилиб келмоқда. Ӯзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан Ӯзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ӯтаган ва олий таълим муассасаларига тӯлов-контракт шакли асосида ӯқишга қабул қилинганлиги учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш томонидан йиллик шартнома маблағининг 35% миқдорини тўлаб бериш орқали рағбатлантирилган. Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети 2021-2022 ӯқув йилида ӯзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан талабаларга ӯрнак бӯлиб келаётган Университет Ёшлар Иттифоқи Кенгаш аъзоси сифатида сертификат билан тақдирланган Ӯзбекистон Республикаси Олий ва Ӯрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Олий таълим муассасаси талабалари ӯртасида РУС ТИЛИ (мутахассислик) фанидан ӯтказилган фан олимпиадаси I-босқичида фаол қатнашиб, фахрли III-ӯринни эгаллагани учун ДИПЛОМ билан тақдирланган. Термиз давлат университети Хорижий филология факултети ташаббуси билан Ӯзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30-йиллигига бағишлаб ӯтказилган иншолар танловида қатнашиб фахрли I-ӯринни эгаллагани учун I-ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ билан тақдирланган "Миллат Умиди"- Ёшлар Форумида делегатлар орасида ташаббускор ғоялари интилувчанлиги ва форумда фаол иштирок этганлиги учун форум ташкилотчилари томонидан СЕРТИФИКАТ билан тақдирланган Ӯзбекистон Ёшлар Иттифоқи Термиз давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан "ТерДУ ёшлари" телеграм каналида "9-июн Халқаро дӯстлар куни" муносибати билан ӯтказилган расмлар танловида ғолибликни қӯлга киритганлиги учун II-даражали диплом билан тақдирланган Республика миқёсида ӯтказилган "EduOn- таълим гранти" танловида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланган. Иқтидорли ёшларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида "Registan LC" нодавлат таълим муассасаси "Regbooks" нашриёти ва Олийгоҳ.уз таълим платформаси жамоаси томонидан Республика миқёсида ӯтказилган "Регистон таълим гранти" танловида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланган 2021 йил 5-ноябрда Россиянинг " ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В XXI ВЕКЕ” халқаро журналида мақоласи нашр этилган ва халқаро сертификатга эга бӯлган. Россияда ўтказилган CЛХХ “Молодой исследователь: вызовы и перспективы” халқаро конференцияси ва Термиз давлат университети газетасида мунтазам равишда мақолаларини чоп этиб келмоқда. Эшмуродов Файзулло республика миқёсидаги ҳамда университетимиз ва жамоат ташкилотларининг ташаббуси билан амалга оширилаётган онлайн вебинар, семинар ва конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқда. Рус ва қардош тиллар факультети Эшмуродов Файзуллони университет ҳаётида фаол талабалардан эканлиги, қолаверса ҳозирданоқ илмий иш устидаги фаолиятини ҳисобга олиб бугунги куннинг иқтидорли ёшларига қўйилган талабларга мос келадиган талаба сифатида “Ҳоким стипендияси” танловига номзод сифатида тавсия этади. Рус ва қардош тиллар факультети декани: проф.Поён Бокиров Download 37.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling